Самарқандда «112» тизими жорий этилади 
Самарқандда «112» тизими жорий этилади  Газета Маяк
  • 09 Декабрь 2017

Самарқандда «112» тизими жорий этилади 

Вазирлар Маҳкамасининг "Самарқанд шаҳрида "112" ягона рақами орқали шошилинч оператив хизматларни чақириш тизимини ташкил қилиш тўғрисида"ги қарори қабул қилинди.

Унга кўра, ушбу тизим “Хавфсиз шаҳар” лойиҳаси доирасида ташкил этилади. Бунда шошилинч хизматларнинг муқобил телефон рақамларидан фойдаланиш имконияти ҳам сақлаб қолинади.

“112” тизими ёнғин хавфсизлиги, ички ишлар органлари (жамоат тартибини сақлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш), тез тиббий ёрдам хизматлари, газ тармоқлари хизматлари ва фавқулодда қутқарув хизматларини ўзида бирлаштиради.

Тизимнинг мукаммал ишлаши учун Самарқанд шаҳрида Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг Ахборот хавфсизлиги ва жамоат тартибини таъминлашда кўмаклашиш маркази филиали кўринишида, 22 кишилик ишчи гуруҳидан иборат ягона навбатчилик хизмати йўлга қўйилади.

“112” тизимини синов тартибида ишга тушириш 2018 йил 1 октябрига мўлжалланган.  Тизимнинг натижаси, ишлаш ҳолатига қараб 2019 йилда мамлакатнинг қолган ҳудудларида ҳам жорий этилиши мумкин.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn