Суғурта тўловлари ўз вақтида амалга оширилаяптими?
  • 06 Декабрь 2017

Суғурта тўловлари ўз вақтида амалга оширилаяптими?

“Кафолат суғурта компанияси” акциядорлик жамияти маълумотларига кўра, жорий йилнинг ўтган тўққиз ойида компания томонидан транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича 4,01 млрд. сўмлик суғурта тўловлари тўлаб берилди. Ушбу даврда 333,9 мингта шартнома имзоланиб, 16,9 млрд. сўм суғурта мукофоти жамланган. 

Комания томонидан “Суғуртада замонавий ахборот технологиялари ва мажбурий суғурта турлари” мавзуида ўтказилган анжуманда шулар хусусида сўз юритилди.

— Компания томонидан суғурта шартномаларини тузиш, суғурта ҳодисаси рўй берганда сифатли хизмат кўрсатиш учун қатор тадбирлар амалга оширилди, — дейди компания бошқаруви Мажбурий суғурта департаменти бош менежери Дилшод Урунов. — Мисол учун, иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тури бўйича жорий йилнинг ўтган 9 ойи якунларига кўра, 231 та ариза ва мурожаатлар бўйича 6,4 млрд. сўм суғурта қопламалари амалга оширилди. Ушбу суғурта тури бўйича 8,7 минг дона суғурта шартномалари имзоланиб, 9,8 млрд. сўм суғурта мукофоти келиб тушган. 

Анжуманда суғурта фаолияти самарадорлигини ошириш мақсадида жорий этилаётган илғор ахборот-коммуникация технологиялари, ахборот алмашинувининг ягона тизимини шакллантириш, ҳужжатларни расмийлаштириш, мажбурий суғурта турлари ҳамда ушбу йўналишда компанияда олиб борилаётган  ишлар тўғрисида ҳам маълумот берилди.

Раҳим ШЕРҚУЛОВ,

“Халқ сўзи” мухбири.

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn