Ҳамкасбимиз “Дўстлик” ордени билан тақдирланди
Ҳамкасбимиз “Дўстлик” ордени билан тақдирланди Динара ЧИРКОВА олган сурат.
  • 05 Декабрь 2017

Ҳамкасбимиз “Дўстлик” ордени билан тақдирланди

Конституциямиз қабул қилинганининг 25 йиллиги арафасида “Халқ сўзи” ва “Народное слово” газеталари таҳририяти таржимони Машкура Зоҳидовага “Дўстлик” ордени топширилди.

Ҳамкасбимиз юксак даражадаги давлат мукофотига Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 25 августдаги “Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг йигирма олти йиллиги муносабати билан фан, таълим, соғлиқни сақлаш, адабиёт, маданият, санъат, маънавият ва маърифат, оммавий ахборот воситалари ҳамда ижтимоий соҳалар ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида”ги Фармонига мувофиқ, лойиқ кўрилган эди.  

— Мамлакатимизда  биз, ижод аҳли вакилларига кўрсатилаётган юксак эътибор учун Президентимиздан, давлатимиздан миннатдормиз. —  дейди Машкура Зоҳидова. — Бундай рағбат бизни янада янги ва улкан мақсадлар билан ишлашимизга хизмат қилади. Қолаверса, бу мукофот ҳамкасбларимизнинг меҳнатига берилган юксак баҳо, деб биламан.

Гулбаҳор ТАНГИРОВА,

ўз мухбиримиз.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn