Диний идора тизимининг бир гуруҳ ходимларига “Ўзбекистон Конституциясига 25 йил” эсдалик нишони топширилди
Диний идора тизимининг бир гуруҳ ходимларига “Ўзбекистон Конституциясига 25 йил” эсдалик нишони топширилди Динара Чиркова
  • 05 Декабрь 2017

Диний идора тизимининг бир гуруҳ ходимларига “Ўзбекистон Конституциясига 25 йил” эсдалик нишони топширилди

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 25 йиллиги муносабати билан Ўзбекистон мусулмонлари идорасида давра суҳбати бўлиб ўтди. Диний соҳа ходимлари, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари иштирокида уюштирилган анжуманда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита раиси О. Юсупов, Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази директори А. Саидов, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий У. Алимов, Ислом цивилизацияси маркази директори Ш. Миноваров Асосий Қонунимизда инсон ҳуқуқи, шаъни ва қадр-қиммати энг олий қадрият сифатида белгилаб қўйилгани бугунги кунда юртимизда амалга оширилаётган кўламли ислоҳотлар туфайли ўз исботини топаётганини таъкидлади.

Дарҳақиқат, мамлакатимизда рўй бераётган ўзгаришу янгиланишлар замирида Конституциямизда акс этган эзгу тамойиллар мужассам. Бинобарин, Президентимиз томонидан 2017 йилнинг “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” деб номланиши ҳам ана шу устувор мақсадларга ҳамоҳанглиги билан аҳамиятлидир.

Тадбирда Асосий Қонунимизнинг қабул қилиниши тарихи, мазмун-моҳияти ва айниқса, мўмин-мусулмонлар ҳаётидаги аҳамияти тўғрисида сўз юритилди. Шунингдек, соҳибқирон Амир Темур давлатчилигининг энг зарур жиҳатлари ҳам “Темур тузуклари” асарида ўз ифодасини топгани алоҳида қайд этилди. Бобокалонимиз Амир Темурнинг давлатчилик, бунёдкорлик салоҳияти, илму фан ҳамда меъморчиликка оид қарашлари, дину диёнат ва адолатли бўлиш, ҳар бир масалада эл манфаатини ўйлаб иш тутиш билан боғлиқ ибратли фазилатлари айнан “Темур тузуклари”да жамланганлиги айтиб ўтилди.

Йиғилиш якунида диний идора тизимининг бир гуруҳ ходимларига “Ўзбекистон Конституциясига 25 йил” эсдалик нишони топширилди.

Мақсуд ЖОНИХОНОВ,

“Халқ сўзи” мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn