Муддатли ҳарбий хизматчилар ва резервчиларнинг хатлари махсус маркаланган почта конвертларида жўнатилади 
  • 24 Ноябрь 2017

Муддатли ҳарбий хизматчилар ва резервчиларнинг хатлари махсус маркаланган почта конвертларида жўнатилади 

Вазирлар Маҳкамасининг “Муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган ҳарбий хизматчилар ва резервчиларнинг ҳарбий йиғинларда қатнашиш даврида хатларини жўнатиш ҳаражатларини молиялаштиришни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Қарор билан Муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган ҳарбий хизматчилар ва резервчилар ҳарбий йиғинларда қатнашиш даврида махсус маркаланган почта конвертлари билан таъминлаш тартиби тўғрисидаги Низом тасдиқланди.

Қарорга кўра, муддатли ҳарбий хизматчилар ва резервчиларнинг ҳарбий йиғинларда қатнашиш давридаги оддий хатлари белгиланган намунадаги махсус маркаланган почта конвертларида жўнатилиши белгиланди.

Эслатиб ўтамиз, муддатли ҳарбий хизматчилар ва резервчиларнинг ҳарбий йиғинларда қатнашиш даврида ҳарбий қисмлар томонидан жўнатиладиган хатларини бепул юбориш ҳуқуқига эгадирлар.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn