«Ўзбекистон фуқаросиман!»
  • 22 Ноябрь 2017

«Ўзбекистон фуқаросиман!»

Давлатимиз раҳбарининг 2017 йил 17 октябрдаги “Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига қабул қилиш тўғрисида”ги Фармони Навоий вилоятида яшовчи 57 нафар инсонга ҳам қувонч олиб келган эди. Яқинда вилоят ҳокимлигида бўлиб ўтган тадбирда уларга фуқаролик паспортлари тантанали равишда топширилди.

— Бугун жуда бахтиёрман, — дейди асли Қирғизистон Республикасининг Жалолобод вилоятида туғилган Салима Холдорова. — Ана шу қувончли дамларни 25 йилдан буён интиқ кутгандим. Мана, ниҳоят орзуим амалга ошди. Энди Ватаним — Ўзбекистоннинг тўлақонли фуқаросиман. Бундан фахрланаман.

Тантанали тадбирда С. Холдорова сингари яна 56 нафар юртдошимиз фуқаролик паспортини қабул қилиб олди.

Темур ЭШБОЕВ,

«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn