Эзгу ғоялар, ёрқин таассуротлар
  • 22 Ноябрь 2017

Эзгу ғоялар, ёрқин таассуротлар

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи томонидан Халқаро бизнес ва технологиялар ассоциацияси, Ўзбекистондаги Глобал тадбиркорлик тармоғи, Ўзбекистон Республикаси -Савдо-саноат палатаси ҳамда бошқа қатор ташкилотлар ҳамкорлигида ўтказилган Глобал тадбиркорлик ҳафталиги ниҳоясига етди.

Тошкент, Самарқанд ва Фарғона шаҳарларида ўтказилган тадбирларда ёш ишбилармонлар, соҳа мутахассислари, юртимиз ва жаҳоннинг тажрибали экспертлари, бизнес вакиллари, маркетолог ҳамда малакали тренерлар қатнашди.

— Мазкур анжуман истиқболли бизнес ғояларни ҳаётга татбиқ этишни кўзлаган новаторлар ҳамда аҳоли фаровонлигини оширишга ҳисса қўшаётган ишлаб чиқарувчилар форумидир, — дейди Халқаро бизнес ва технологиялар ассоциацияси кузатув кенгаши раиси Ҳикмат Абдураҳмонов. — “Start-up Weekend” ўқитиш курслари, “Start-up Open” мусобақалари орқали ёш ишбилармонлар ўз фаолиятини янада жонлантириш, истиқболли ташаббуслар билан бойитиш бўйича янги билим ҳамда тажрибаларга эга бўлди.

Ҳафталик доирасида иштирокчилар Фарғона шаҳридаги “Туронтекстиль” МЧЖ, “Uzsungwoo” Ўзбекистон — Жанубий Корея қўшма корхонаси, шунингдек, Самарқанддаги “JV MAN Auto-Uzbekistan”, “Sam Antep Gilam” қўшма корхоналари фаолияти билан яқиндан танишдилар. Тажрибали тадбиркорлар иштирокида ёшлар учун “Муваффақиятга эришиш сирлари” мавзуида маҳорат дарслари ўтказилди.

Дилшод КАРИМОВ.

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn