Январь — октябрь ойларида 141 минг 682 нафар қишлоқ жойларда яшовчи фуқаро иш билан таъминланди
  • 20 Ноябрь 2017

Январь — октябрь ойларида 141 минг 682 нафар қишлоқ жойларда яшовчи фуқаро иш билан таъминланди

Жорий йилнинг январь — октябрь ойларида меҳнат органлари томонидан 192 926 нафар фуқаро ишга жойлаштирилди. Уларнинг 90 минг 843 нафари аёллар, 99 минг 99 нафари ёшлар, 141 минг 682 нафари қишлоқ жойларда яшовчи фуқароларни ташкил қилади.

Ҳисобот даврида 5 минг 812 нафар ишсиз фуқаро касбга тайёрланди. 9 минг 305 нафари эса ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб этилди.

Иш сўраб мурожаат қилган фуқароларнинг 10 минг 795 нафарига ишсизлик нафақалари тайинланди.

Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шароитларда рақобатлашишга қодир бўлмаган шахслар учун банд қилинган иш ўринларига жами 65 минг 626 нафар мазкур тоифадаги фуқаро ишга жойлаштирилди.

Уларнинг 42 минг 166 нафарини таълим муассасалари битирувчилари, 12 минг 97 нафари ёлғиз ота-оналар ҳамда 14 ёшгача ногирон фарзанди борлар, 1 минг 655 нафари муддатли харбий хизматни ўтаганлар, 2 минг 543 нафар ногиронлар, 2 минг 58 нафар жазони ижро этиш муассасаларидан озод этилганлар ва 5 минг 107 нафарини бошқа тоифадаги шахслар ташкил қилади.

Ўтган 10 ой давомида 1 минг 20 та бўш иш ўрни ярмаркалари ташкил этилиб, мазкур ярмаркада 49 минг 896 корхона ўзидаги мавжуд 276 мингдан ортиқ бўш иш ўрни билан иштирок этди. Ўтказилган ярмаркалар давомида 42 минг 664 нафар фуқарога ишга жойлашиш учун йўлланма берилган.

Бу ҳақда Ўзбeкистон Рeспубликаси бандлик ва мeҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан 2017 йилнинг январь — октябрь ойларида бандлик соҳасида амалга оширилган ишлар тўғрисидаги ахборотда келтирилган.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn