www.mudofaa.uz сайти ишга тушди
  • 18 Ноябрь 2017

www.mudofaa.uz сайти ишга тушди

Тошкентда “Мудофаа вазирлиги тизимида ахборот-коммуникация технологияларидан кенг фойдаланиш” мавзуида давра суҳбати ташкил этилди. Тадбир доирасида вазирликнинг расмий веб-сайти (www.mudofaa.uz)нинг тақдимоти ҳам бўлиб ўтди.

Мамлакатимизда ахборот-коммуникация технологияларини жадал ривожлантириш, фуқароларнинг сўз ва ахборот олиш эркинлиги, ахборот хавфсизлиги, давлат ҳокимияти вакиллик органлари фаолиятида очиқлик ҳамда ошкораликни таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилаётгани таъкидланди. 

2014 йилда “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”, 2015 йилда “Электрон ҳукумат тўғрисида”ги қонунларнинг қабул қилингани фуқароларнинг бу борадаги конституциявий ҳуқуқлари тўлиқ амалга оширилишига пойдевор яратди.

Вазирлик тизимида шу каби ҳужжатлар ижроси ва аҳолини соҳага оид ахборотлар билан таъминлаш чора-тадбирлари кўрилмоқда. Мудофаа вазирлиги расмий сайтининг ишга туширилгани бунга яққол мисолдир.

— Сайтимиз давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг расмий веб-сайтларига қўйиладиган асосий талабларни ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилди, — дейди Мудофаа вазирлигининг Ахборотлаштириш бош маркази бошлиғи, подполковник Алишер -Раҳимов. — Унда вазирлик фаолияти ҳақида маълумотлар жойлаштирилган. Шунингдек, “Ёшлар билан ишлаш”, “Жамоатчилик кенгаши”, “Ижтимоий ҳимоя”, “Маданият ва спорт”, “Ҳуқуқий маслаҳатхона”, “Қуролли Кучлар давлат музейи” бўлимлари орқали миллий армиямиздаги ислоҳотлар, ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш йўналишида олиб борилаётган ишлар, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши фаолияти, ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий ҳимоя қилиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар, маданий анжуманлар ҳамда спорт мусобақаларига оид ахборотлар, хабарлар кенг омма эътиборига ҳавола қилинади. “Мультимедиа” бўлимида фото, видео ва аудио материаллар билан танишиш мумкин.

Омонулла ФАЙЗИЕВ,

«Халқ сўзи» мухбири.

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn