Аудио “Хамса”
  • 14 Ноябрь 2017

Аудио “Хамса”

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси томонидан ўзбек ва жаҳон адабиёти дурдона асарларининг аудио вариантлари тайёрланиб, халқимизга туҳфа этилди. Масалан, “Алпомиш” достони, “Темур тузуклари”, “Бобурнома”, “Хамса”, “Қобуснома”, “Фауст”, “Ўткан кунлар” каби 30 га яқин бебаҳо асарларнинг аудио вариантлари кўпчиликда катта қизиқиш уйғотмоқда. 

— Китоб — энг содиқ дўст, — дейди “Ўзбекистон” телерадиоканали маданий-маърифий, бадиий эшиттиришлар шарҳловчиси Саида Зокирова. — Китобхонларга тақдим қилинган ушбу аудиокитоблар телерадиоканалимиз студияларида сўз усталари, актёрлар томонидан ўқилиб, ёзиб олинган. Уларни тайёрлашда ижодий ташкилотлар, нашриётлар, таниқли адиблару адабиётшунос олимлар қатнашган. Бугунги кунгача жамоамиз томонидан тайёрланган аудиокитоблар ҳажми 230 соатдан ошди ва бу борадаги ишлар изчил давом эттирилмоқда. “Радиокитоб” лойиҳаси доирасида тингловчиларга ҳавола этиб борилаяпти.

 

Дилшод КАРИМОВ.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn