Умидбекнинг “умиди” пучга чиқди
Умидбекнинг “умиди” пучга чиқди customs.uz сурати
  • 14 Ноябрь 2017

Умидбекнинг “умиди” пучга чиқди

Амалдаги тартибларга кўра, рухсат этилган меъёрлардан ортиқча бўлган уяли алоқа воситаларини республикамизга олиб киришда Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг рухсати талаб этилади.

Аммо, “Сеул — Тошкент” рейси бўйича парвозини якунлаган фуқаро Умидбек Латифов (исм-шариф ўзгартирилган) ушбу тартибларга риоя қилмади. Божхона назоратидан ўтиш давомида у йўловчи божхона декларациясида ва божхона ходимларининг оғзаки сўрови пайтида ҳам ёнида ортиқча товарлар йўқлигини маълум қилади.

Лекин, унга тегишли багаж назорат-рентген аппаратидан ўтказилганда, юклар орасида темир қутилар божхоначиларнинг диққатини тортди. Ушбу темир қутилар белгиланган тартибда кўздан кечирилганида, улар орасига муқаддам фойдаланилган турли русумдаги 133 дона уяли алоқа воситалари яширилганлиги маълум бўлди.

Кейинчалик қайта сотиш мақсадида олиб кирилган ушбу телефонларнинг тахминий қиймати дастлабки ҳисоб-китобларга кўра 64,5 млн. сўмдан ошар экан.

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn