“Уддабўрон тадбиркор” панд еди
XS.UZ
Шавкат Мирзиёев ва Мун Чжэ Ин Жанубий Корея Миллий музейига ташриф буюрди Ўзбекистон Президенти Корея Республикаси Бош вазири билан учрашди Тадбиркорлар манфаатларини таъминлаш — эътиборда Ҳуқуқий ислоҳотлар юрт равнақи ва аҳоли фаровонлигига хизмат қилмоқда Уч марта ҳосил берувчи ўсимлик андижонлик фермерларга мўмай даромад келтирмоқда Барқарор ва кафолатли таъминот Бугунидан рози, келажакка ишончи мустаҳкам халқ Таълим, тарбия, тарғибот Мавсумга тайёргарлик: муаммолар бартараф этилмоқда «Электрон поликлиника» Миллий санъатимиз жилоси хорижликларни мафтун этмоқда Сувга чидамли Футболни ривожлантиришда замонавий ёндашув зарур Вулқон хавфи ДНК текшируви ойдинлик киритди Буюк Британия кучли бешликдан чиқиб кетди Тўққиз йиллик можаро жамоатчилик иштирокида ҳал этилди Ўзбекистон — Жанубий Корея: Стратегик шериклик муносабатларида янги босқич Тошкентда "High Tech City" маъмурий-маиший мажмуа қурилади Ўзбекистон – Қирғизистон ўртасидаги битим кучга кирди. У нима ҳақда эди? ОТМларда сиртқи ҳамда кечки бўлимлар очилди Муддатли ҳарбий хизматчилар ва резервчиларнинг хатлари махсус маркаланган почта конвертларида жўнатилади  Адлия вазирининг ўринбосари БМТнинг ИҲОКБ ва Тараққиёт дастури экспертлари билан учрашди Пан Ги Мун: Ўзбекистоннинг ички ва ташқи сиёсатдаги янги ташаббусларини қўллаб-қувватлайман Мирзиёев Корея Миллий Ассамблеяси Фахрий меҳмонлар китобига нималарни ёзди? Шавкат Мирзиёев БМТ собиқ Бош котиби Пан Ги Мун билан учрашди Ўзбекистон Президенти Корея Республикаси Миллий Ассамблеясида бўлди Тошкент шаҳрида “Марказий Осиё давлатларининг сув бўйича ҳамкорлигига 25 йил: эришилган тажриба, истиқболдаги вазифалар” мавзуида Корея Республикаси Бош вазири ўринбосари: Ўз мамлакатининг ривожига бу қадар катта аҳамият берадиган давлат раҳбарини жуда Корея Республикаси савдо, энергетика ва саноат вазири: Навоийдаги логистика марказини минтақадаги етакчи марказга айланади
  • 14 Ноябрь 2017

“Уддабўрон тадбиркор” панд еди

 Амалдаги тартибларга мувофиқ, божхона чегараларини кесиб ўтаётган жисмоний шахслар ўзлари билан олиб ўтаётган товарлар ҳақида йўловчи божхона декларациясида ва божхона ходимининг оғзаки сўровлари пайтида маълум қилишлари шарт.

Бу талабни “Домодедово-Самарқанд” йўналиши билан ҳаракатланган фуқаро Н. Исмаилов (Ф.И.Ш. ўзгартирилган) четлаб ўтмоқчи бўлди.

Фуқаро Н.Исмаилов божхона ходими билан ўтказилган оғзаки сўровида, ўзи билан олиб кирилиши тақиқланган аудио ва видео ёзувлар ҳамда йўловчи божхона декларациясида ёзиб кўрсатилмаган товарлар йўқлигини маълум қилган.

Шундан сўнг, унга тегишли бўлган багаж ва сумкалар божхона назоратидан ўтказилганда, унда йўловчи божхона декларациясида ёзиб кўрсатилмаган 60 дона ҳар бири бир литр ўлчамли идишларга қадоқланган “Акарицид” номли қишлоқ хўжалик экинлари зараркунандаларига қарши ишлатиладиган дори воситаси, 4 дона “Эдам SE-3” маркали “Эликтрокардиограф” номли ва 1 дона “DUS 60” маркали “EDAN” номли тиббиёт мосламаси борлиги аниқланган.

Шу билан бирга, фуқаро Н. Исмаиловга тегишли бўлган уяли телефон текширилганда, ушбу телефон хотирасида 100 дона беҳаё мазмундаги видео файл борлиги маълум бўлган.

Экспертиза хулосаларига кўра, уяли телефонда мавжуд файлдаги видео тасвирлар порнографик мазмунга эга эканлиги, “Акарицид” номли дори воситаси Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигида рухсат этилган ҳимоя воситалари рўйхатига киритилмаганлиги, олинган 2 турдаги тиббиёт буюмларини сотиш ва тиббиёт амалиётида қўлланиши тақиқланганлиги қайд этилган. Фуқаро Н. Исмаиловдан олинган товарларнинг қиймати салкам 90 млн. сўмни ташкил этади.

Шундай қилиб, фуқаро Н. Исмаилов декларациясиз товар ёки бошқа қимматликларни жуда кўп миқдорда Ўзбекистон Республикасининг божхона чегарасидан ўтказишда ифодаланган хатти-ҳаракатларида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 182-моддасида кўрсатилган жиноят аломатлари мавжудлигини инобатга олиб, унга нисбатан мазкур модда билан жиноят иши қўзғатилди.

2017 йил ўтган даври давомида “Самарқанд-аэропорт” божхона пости ходимлари томонидан аниқланган 242 та божхона қоидабузарликлари натижасида қиймати салкам 594 млн. сўмлик товар-моддий бойлик маҳсулотларининг ноқонуний олиб ўтилишига чек қўйилган.