Йўловчи беҳуда вақт йўқотмайди
  • 14 Ноябрь 2017

Йўловчи беҳуда вақт йўқотмайди

 

Тошкент шаҳри тобора чирой очиб бормоқда. Илм-фан тараққиёти, замонавий технологиялар туфайли эса аҳолига кўрсатилаётган хизматлар ҳам такомиллашаётганини сезиш қийин эмас.

Масалан, гоҳида сиз чиқадиган автобус бекатга етиб келганингиз заҳоти эндигина жўнаб кетган бўлади. Кейингиси келгунича орадан анча вақт ўтади, бунинг устига, борар манзилингизга кеч қолаяпсиз, беҳуда ўтаётган вақт туфайли асабийлашишингиз табиий. 

Энди бундай ҳолатларни бартараф этишнинг оқилона усули топилди. Йўловчилар пойтахтимиздаги белгиланган йўналишдаги автобуслар ҳаракати, уларнинг зарур бекатга келиш вақти, оралиқ масофаси, ҳаракат тезлиги ҳақидаги маълумотларни “My Bus Tashkent” янги мобиль иловаси орқали билиб олишлари мумкин. “Бекатлар каталоги” танланган бекат орқали ўтадиган маршрутларни аниқлашга ёрдам беради. “Қидирув хизмати”дан фойдаланиб давлат рақамини билиш ёки “Қидирув сатри”га бекат номини ёзган ҳолда автобусни топиш мумкин. Бундан ташқари, “Жойлашув” тугмаси йўловчига энг яқин бекатни кўриш имконини беради. 

Янги илова билан пойтахтимиз автобус йўналишлари қамраб олинмоқда. Уни мобиль алоқа воситасига «Google Play» орқали кўчириб олиш мумкин.

Шойим БЎТАЕВ.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn