Самарқанд — Истанбул: илк парвоз амалга оширилди
XS.UZ
Жиззахдан бир олам таассуротлар билан Наманганда харидорларга чек бермаётган сотувчилар аниқланди Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги автомобиль қатнови бўйича баённома кучга кирди Ўзбекистонда 1 декабрдан иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдори ошади Даъвогарлар минг нафар, совринлар эса чекланган Январь — октябрь ойларида 141 минг 682 нафар қишлоқ жойларда яшовчи фуқаро иш билан таъминланди Шўрчида йилига 3 минг тонна ип-калава ишлаб чиқарилади Марказий Осиёдаги энг қадимий ёзув Қорақалпоғистондан топилган Австрия банки ўзбекистонлик ёш тадбиркорларга имтиёзли кредитлар тақдим этади Ўзбекистон чемпионати: олтин, кумуш ва бронза медаллари эгалари маълум Ўзбекистон ва Япония терма жамоалари ўртасида ўртоқлик учрашувлари ўтказилади “Амалиёт эътирофи — 2017” ёш журналист кадрлар рағбатлантирилди Тошкентга АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси аъзоси Трент Келли бошчилигидаги делегация келади  Тошкентда Марказий Осиё давлатларининг сув бўйича ҳамкорлигига бағишланган халқаро конференция ўтказилади Ўзбекистонда корейс миллатига мансуб юртдошларимиз истиқомат қилаётганининг 80 йиллигига бағишланган тантанали маросим иштирокчиларига Одамларнинг бунёдкорона меҳнатини қадрлаб, уларга муносиб турмуш шароити яратиш — энг муҳим вазифамиздир Ўзбекистон — Корея Республикаси: Икки томонлама муносабатлар тараққиётида янги босқич Асосий Қонунимиз тарихига бағишланган кўргазма Жамоатчилик назоратининг ҳуқуқий асослари мустаҳкамланмоқда Истиқлолимиз ва истиқболимиз тимсоли «Менинг маҳалламда жиноят содир бўлмаслиги керак» www.mudofaa.uz сайти ишга тушди Президент қарори: Ўзбек миллий мақом санъати маркази ташкил этилади Ўзбек миллий мақом санъатини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида Шавкат Мирзиёев Мун Чжэ Иннинг таклифига биноан 22-25 ноябрь кунлари давлат ташрифи билан Корея Республикасида бўлади Бош прокуратура қошида Ахборот-таҳлил мультимедиа маркази ташкил этилади Ўзбeкистон ва Грузия сиёсий маслаҳатлашувлар ўтказди Шавкат Мирзиёев навбатга ёзилиш учун электрон тизим жорий қилинган оилавий поликлиникага борди Шавкат Мирзиёев: ҳар бир маҳалладаги профилактика инспектори ўрнига уч нафар энг профессионал ходим саралаб олиб бириктирилади Энди электр таъминоти корхонаси вакилини онлайн чақириш мумкин
  • 31 Октябрь 2017

Самарқанд — Истанбул: илк парвоз амалга оширилди

 

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпаниясига қарашли самолёт кеча Самарқанд халқаро аэропортидан Самарқанд — Истанбул — Самарқанд йўналиши бўйича илк парвозни амалга оширди.

Шу муносабат билан тантанали тадбир ўтказилди. Кенг жамоатчилик вакиллари қатнашган маросимда сўзга чиққанлар Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг яқинда Туркияга амалга оширган давлат ташрифи давомида мамлакатларимиз ўртасида турли соҳаларда, жумладан, фуқаро авиацияси бўйича ҳамкорлик алоқаларини изчил ривожлантиришга келишилганлигини алоҳида таъкидлашди. Самарқанддан Истанбулга тўғридан-тўғри ҳаво қатновининг йўлга қўйилгани бунинг амалий натижаси эканлиги эътироф этилди.

Мазкур йўналиш давлатларимиз ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқаларни янада кенгайтиришда икки мамлакат ишбилармонларига кенг имкониятлар яратиши баробарида, юртимиз сайёҳлик салоҳиятининг юксалишига ҳам хизмат қилади.

— Самарқандлик тадбиркорлар билан ҳамкорликни йўлга қўйганимизга анча бўлган, — дейди туркиялик ишбилармон Меҳмед Оташ Якар. — Шу пайтгача она-юртимга “Тошкент” халқаро аэропорти орқали бориб келардим. Эндиликда Самарқанддан Истанбулга тўғридан-тўғри авиақатнов очилгани мен каби кўплаб ишбилармонлар учун катта қулайлик яратди. Бунинг учун давлатларимиз раҳбарларидан миннатдормиз.

Ушбу йўналишдаги парвозлар ҳозирча ҳар ҳафтанинг душанба, 16 ноябрдан бошлаб эса пайшанба кунида ҳам амалга оширилади. Яъни қатнов ҳафтада икки мартага етказилади. “Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпанияси янги йўналишда йўловчиларга “Airbus А320” ҳамда “Boeing 757” замонавий самолётлари орқали хизмат кўрсатади.

— Самарқанд — Истанбул — Самарқанд йўналиши бўйича илк рейснинг йўловчиси эканлигимдан хурсандман, — дейди самарқандлик Наргиза Қурбонова. — Айниқса, бугунги тантанали маросим том маънода тарихий кун сифатида хотирамизда сақланиб қолади. Икки халқ ўртасидаги дўстона алоқалар бундан кейин яна ҳам ривожланиши ва мустаҳкамланиши тарафдоримиз.

Бахтиёр МУСТАНОВ.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР