Ҳуқуқбузарликлар профилактикасида маҳалла фаолларининг ролини ошириш — давр талаби
XS.UZ
Президент фармони: “Ҳунарманд” уюшмаси раиси Савдо-саноат палатаси раиси ўринбосарига тенглаштирилди Ўзбекистон — жонажон Ватанимиз «Профилактика куни» умумхалқ ҳаракатига айланмоғи шарт Табиий экотизимларни муҳофаза қилиш — давр талаби Тадбиркорлар учун Бизнес маркази Ҳаётимизнинг гўзал саҳифаси Асл мусиқа беғубор қалб оламида яралади Ўзбекистонлик ўқувчилар Халқаро билимлар олимпиадасида 49 медални қўлга киритди Ҳунармандчиликни янада ривожлантириш ва ҳунармандларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида Жиззахдан бир олам таассуротлар билан Наманганда харидорларга чек бермаётган сотувчилар аниқланди Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги автомобиль қатнови бўйича баённома кучга кирди Ўзбекистонда 1 декабрдан иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдори ошади Даъвогарлар минг нафар, совринлар эса чекланган Январь — октябрь ойларида 141 минг 682 нафар қишлоқ жойларда яшовчи фуқаро иш билан таъминланди Шўрчида йилига 3 минг тонна ип-калава ишлаб чиқарилади Марказий Осиёдаги энг қадимий ёзув Қорақалпоғистондан топилган Австрия банки ўзбекистонлик ёш тадбиркорларга имтиёзли кредитлар тақдим этади Ўзбекистон чемпионати: олтин, кумуш ва бронза медаллари эгалари маълум Ўзбекистон ва Япония терма жамоалари ўртасида ўртоқлик учрашувлари ўтказилади “Амалиёт эътирофи — 2017” ёш журналист кадрлар рағбатлантирилди Тошкентга АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси аъзоси Трент Келли бошчилигидаги делегация келади  Тошкентда Марказий Осиё давлатларининг сув бўйича ҳамкорлигига бағишланган халқаро конференция ўтказилади Ўзбекистонда корейс миллатига мансуб юртдошларимиз истиқомат қилаётганининг 80 йиллигига бағишланган тантанали маросим иштирокчиларига Одамларнинг бунёдкорона меҳнатини қадрлаб, уларга муносиб турмуш шароити яратиш — энг муҳим вазифамиздир Ўзбекистон — Корея Республикаси: Икки томонлама муносабатлар тараққиётида янги босқич Асосий Қонунимиз тарихига бағишланган кўргазма Жамоатчилик назоратининг ҳуқуқий асослари мустаҳкамланмоқда Истиқлолимиз ва истиқболимиз тимсоли «Менинг маҳалламда жиноят содир бўлмаслиги керак»
  • 24 Октябрь 2017

Ҳуқуқбузарликлар профилактикасида маҳалла фаолларининг ролини ошириш — давр талаби

Маҳалла — тарбия ўчоғи. Авлоддан-авлодга ўтиб келаётган миллий қадрият ва анъаналаримизни асраб-авайлаш, ижтимоий адолат тамойилларини қарор топтиришда унинг ўрни ва аҳамияти беқиёс. Шу боисдан ҳам истиқлол йилларида юртимизда маҳалла институтининг нуфузини юксалтиришга қаратилган кенг кўламли ташкилий-ҳуқуқий чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Натижада эса маҳалла ноёб тузилма сифатида ўзини ҳар томонлама намоён этаяпти. Буни фуқаролар йиғинлари фаоллари ва профилактика инспекторлари ҳамкорлиги самараси ўлароқ, жойларда ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлиги таъминланаётгани, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олди олинаётгани мисолида ҳам кўриш мумкин. 

Президентимизнинг 2017 йил 3 февралдаги “Маҳалла институтини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ҳамда жорий йил 14 мартдаги “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори мазкур йўналишдаги ишларни янги босқичга кўтарди. Зеро, уларда маҳаллани халқнинг чинакам маслакдошига айлантириш, жамоат тартиби ва хавфсизлигини таъминлаш, ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш, фуқароларда қонунга ҳурмат ҳиссини кучайтиришда ушбу тузилманинг иштирокини кенгайтиришга қаратилган муҳим вазифалар белгиланган. Айни чоғда шу асосда муайян ишлар рўёбга чиқарилаётир.

Ўзбекистон Республикаси Президенти девони Жамоат ва диний ташкилотлар билан ҳамкорлик қилиш хизматининг масъул ходимлари томонидан Хоразм вилоятининг барча шаҳар ҳамда туманларида ташкил этилган “Маҳаллаларда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олишга ҳамда ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлашга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш механизмлари” мавзуидаги ўқув-семинарларда шулар хусусида атрофлича сўз юритилди. Уларда туман, шаҳар ҳокимларининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий масалалар ҳамда хотин-қизлар бўйича ўринбосарлари, жамоат ташкилотларининг туман ва шаҳарлардаги раҳбарлари, маҳаллалар кенгашлари ижро аппаратлари ходимлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари раислари, маҳалла маслаҳатчилари, профилактика инспекторлари ҳамда “Маҳалла посбони” жамоатчилик тузилмаси вакиллари иштирок этди.

Семинарларда маҳаллаларда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш ҳамда профилактикаси бўйича комплекс чораларни амалга ошириш зарурлиги алоҳида таъкидлаб ўтилди. Бу борада ўтказилган тадбирларда маҳаллалар фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича ҳудудий кенгашлар ижро аппаратларининг ролини кучайтириш, маҳаллалар кенгашлари ишини самарали ташкил этиш, йиғинлар фаолларининг профилактика инспекторлари билан ўзаро ҳамкорлигини мустаҳкамлашга эътибор қаратилди. Яраштириш комиссиялари ҳамда “Маҳалла посбони” жамоатчилик тузилмалари фаолиятини такомиллаштириш, тадбиркорликни ривожлантиришга кўмаклашиш бўйича маҳаллалардаги маслаҳат марказлари ишини самарали ташкил этиш, “Ота-оналар университетлари” фаолиятини жонлантириш масалалари муҳокама қилинди.

— Бугунги кунда ҳудуддаги маҳаллаларда ижтимоий-маънавий муҳитни барқарорлаштириш ва жиноятчиликнинг олдини олиш мақсадида 497 нафар маҳалла раиси, 368 нафар профилактика инспектори ҳамкорликда фаолият юритмоқда, — дейди Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича вилоят кенгаши раиси биринчи ўринбосари Олтибой Ражабов. — Жорий йил давомида шу мақсадда 12 та ўқув семинари, 2 мингдан ортиқ давра суҳбатлари ва учрашувлар, ҳафтанинг ҳар пайшанба куни бўлаётган профилактика тадбирлари доирасида 12 мингдан зиёд тарғибот-тушунтириш ишлари, турли акциялар ўтказилди. Аҳоли билан очиқ мулоқотларда ёшлар ўртасида жиноятчилик ва хуқуқбузарликларнинг олдини олиш, диний экстремизм ҳамда ноқонуний меҳнат миграцияси, эрта никоҳ ва ажрашиш масалаларига алоҳида аҳамият қаратилди. Оила ҳамда турмуш муносабатларида ҳуқуқбузарликлар содир этган шахсларга 947 нафар мураббий бириктирилди. Маҳалла фаоллари олиб борган тушунтириш ишлари туфайли 2168 та оиладаги нотинчлик -бартараф этилди, яраштириш комиссиялари эса 324 та оилавий ажралишнинг олдини олди.

Семинарларда айтилганидек, ҳамкорликдаги саъй-ҳаракатлар туфайли вилоят бўйича содир этилган жиноятлар сони ўтган йилнинг шу давридагига нисбатан 13 фоиз ёки 316 тага камайди. Айниқса, охирги икки ойда қарийб 4 баробар камайгани эътиборлидир. 198 та маҳаллада жиноятчилик ҳолатлари умуман қайд этилмади.

Тадбирларда ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш, оилалардаги ижтимоий-маънавий муҳитни тизимли ўрганиш, ёшлар тарбияси ва уларни мафкуравий таҳдидлардан ҳимоялашда маҳаллалар иштирокини кенгайтириш ҳамда давлат ва нодавлат ташкилотлари билан ҳамкорлигини мустаҳкамлашга алоҳида урғу берилди. Бу борада Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича туман ва шаҳар кенгашлари раисларининг биринчи ўринбосарлари, ёшлар ишлари, диний-маърифий масалалар, кексалар ва фахрийлар ишлари бўйича ўрин-босарларига шу йўналишдаги вазифалар мазмун-моҳияти тушунтирилди.

— Маҳалламизда 473 хонадон мавжуд, бизни қувонтирадигани сўнгги уч ярим йил ичида ҳудудимизда бирорта ҳам ҳуқуқбузарлик рўй бермади, — дейди Гурлан туманидаги “Эшимжирон” маҳалла фуқаролар йиғини раиси Қадамбой Ўрозметов. — Уйма-уй юриб, оилалар вакиллари билан тизимли иш олиб борилаётгани, жамоатчилик комиссиялари кучайтирилаётгани ва профилактика инспектори ҳамкорлиги шу ютуқлар омилидир. Семинар фаолиятимизда эътибор қаратишимиз зарур бўлган муҳим масалаларга ечим топиш, иш услубимиз бўйича фикр ва тажриба алмашиш имконини берди. 

Давлатимиз раҳбари жорий йилнинг 14 октябрь куни халқ депутатлари Хоразм вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясидаги нутқида “...ҳар ойда профилактика инспекторлари ва маҳалла раислари кўчама-кўча юриб, фуқаролар билан учрашиб, жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан ҳисобот бериб бориши керак… 

Профилактика инспекторлари бундан буён ички ишлар органларининг маҳалладаги вакили эмас, балки маҳалланинг ички ишлар органларидаги вакили сифатида ўз ишини ташкил этиши керак”, дея алоҳида таъкидлаган эди. Ҳозирги пайтда вилоятдаги профилактика инспекторлари ўз фаолиятини шу тамойилдан келиб чиққан ҳолда, янгича услубда ташкил этиш чораларини кўрмоқдалар.

— Ўқувда оилалардаги муҳитни ўрганиш, фуқароларнинг мурожаатлари билан ишлаш, маҳаллада барқарорликни таъминлаш омиллари, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, жамоатчилик назоратини амалга ошириш каби масалаларга аниқ жавоблар олдик, — дейди Боғот туманидаги “Усталар” ва “Гулзор” маҳалла фуқаролар йиғинларидаги профилактика катта инспектори, майор Умрбек Жуманиёзов. — Фаолиятимиз самарадорлигини оширишга қаратилган долзарб маърузалар қизғин савол-жавоб ва баҳс-мунозараларга уланди. Мутахассислар томонидан профилактика -инспекторларининг билим ҳамда тафаккурини бойитиш, услубий ва амалий кўникмасини ҳамда ҳар қандай масалага ҳозиржавоблик билан ечим топиш салоҳиятини шакллантириш бўйича зарур тавсиялар берилгани айни муддао бўлди.

Тадбирларда “Маҳалла посбони” жамоатчилик тузилмаси вакиллари ва ички ишлар органлари профилактика инспекторлари ҳамкорлигида турли салбий ҳолатлар, жиноятчилик ҳамда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга қаратилган тушунтириш ишлари яхши самара бераётгани ҳам таъкидланди. Хусусан, “Маҳалла посбони” -жамоатчилик тузилмаси аъзолари кўмагида 460 та жиноят очилган.

— Бугунги кун “Маҳалла посбони” жамоатчилик тузилмаси раҳбаридан ўз ҳудудида хавфсизлик ва жамоат тартибини сақлаш, фуқаролар огоҳлигини ошириш, тинчлик ҳамда барқарорликни таъминлашда давлат органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари билан тизимли ҳамкорликда иш олиб боришни талаб этади, — дейди Урганч шаҳридаги “Гулшан” маҳалла фуқаролар йиғини посбони Умидбек Сафаев. — Фаолиятимизни ана шу асосда йўлга қўйишга ҳаракат қилаяпмиз. Ўқув-семинар асносида ҳамкасбларимизнинг илғор тажрибалари ҳамда ўзимизга керак бўладиган билим ва маълумотларни қўлга киритдик. 

Ўқув-семинарларда қайд этилганидек, бундан буён махсус рўйхатга киритилган оилалардаги муҳитни соғломлаштириш, мавжуд муаммоларни ҳал этиш мақсадида уларга жамоатчилик тузилмалари бириктирилади. Жумладан, “Қайноналар кенгаши”, Яраштириш ва Хотин-қизлар билан ишлаш комиссиялари зиммасига нотинч, ноқобил оилалар, ажралиш учун ариза берганлар, жиноят содир этган хотин-қизларни маънавий соғломлаштириш масалалари билан шуғулланиши белгиланган. Ушбу тадбирларни ташкил этишда йиғиннинг диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчиси масъул ҳисобланади. Нуронийлар жамоатчилик кенгаши зиммасига жиноят ва ҳуқуқбузарликлар содир этган оилалар, ҳисобда турган вояга етмаганлар профилактикаси юкланса, Ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича комиссиялар кам таъминланган, эҳтиёжманд оилалар, якка ёлғиз ва ногиронлар билан ишлайди. Бандлиги таъминланмаган фуқаролар, уй-жойга муҳтожлар ҳамда уюшмаган ёшлар билан эса маҳалла раиси ва унинг ёшлар бўйича ўринбосари ҳамда йиғин қошидаги Вояга етмаганлар, ёшлар ва спорт масалалари бўйича комиссия раиси мунтазам шуғулланади.

— Ушбу семинар нафақат долзарблиги, балки кенг қамровлилиги билан ҳам аҳамиятлидир, — дейди Урганч туманидаги “Шоҳидонлар” маҳалла фуқаролар йиғинининг диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчиси Қутлибека Собирова. — Унда маҳалла тизимидаги ҳеч бир йўналиш, ҳатто, йиғинлар қошидаги жамоатчилик комиссиялари фаолияти ҳам эътибордан четда қолмади. Негаки, мазкур комиссиялар фаолиятининг самарали ташкил этилиши маҳаллаларда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштиришда муҳим аҳамиятга эга. Қизғин ўтган семинар машғулотларида тадбиркорликни ривожлантиришга кўмаклашиш бўйича йиғин қошидаги маслаҳат марказлари ишини самарали ташкил этиш, маҳаллаларда “Ота-оналар университетлари” фаолиятини жонлантириш масалалари кенг муҳокама этилиб, -келгусидаги вазифалар белгилаб олингани биз учун жуда фойдалидир.

Замонавий шакл ҳамда услублар, ахборот-коммуникация ва инновацион технологиялардан самарали фойдаланган ҳолда ўтказилган ўқув-семинарларда қатнашчилар ўз таклифларини бериш баробарида, фаолиятларини бугунги кун талаблари асосида ташкил этишда асқатадиган илғор тажрибалар билан танишиш имконига эга бўлди. 

Мазкур мавзудаги семинарларни вилоятдаги ҳар бир маҳаллада жамоатчилик тузилмалари вакиллари иштирокида ўтказиш белгилаб олинди.

Одилбек ОДАМБОЕВ,

«Халқ сўзи» мухбири.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР