“Ўзбекистон ёшлар иттифоқи мукофоти” таъсис этилди
XS.UZ
Президент фармони: “Ҳунарманд” уюшмаси раиси Савдо-саноат палатаси раиси ўринбосарига тенглаштирилди Ўзбекистон — жонажон Ватанимиз «Профилактика куни» умумхалқ ҳаракатига айланмоғи шарт Табиий экотизимларни муҳофаза қилиш — давр талаби Тадбиркорлар учун Бизнес маркази Ҳаётимизнинг гўзал саҳифаси Асл мусиқа беғубор қалб оламида яралади Ўзбекистонлик ўқувчилар Халқаро билимлар олимпиадасида 49 медални қўлга киритди Ҳунармандчиликни янада ривожлантириш ва ҳунармандларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида Жиззахдан бир олам таассуротлар билан Наманганда харидорларга чек бермаётган сотувчилар аниқланди Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги автомобиль қатнови бўйича баённома кучга кирди Ўзбекистонда 1 декабрдан иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдори ошади Даъвогарлар минг нафар, совринлар эса чекланган Январь — октябрь ойларида 141 минг 682 нафар қишлоқ жойларда яшовчи фуқаро иш билан таъминланди Шўрчида йилига 3 минг тонна ип-калава ишлаб чиқарилади Марказий Осиёдаги энг қадимий ёзув Қорақалпоғистондан топилган Австрия банки ўзбекистонлик ёш тадбиркорларга имтиёзли кредитлар тақдим этади Ўзбекистон чемпионати: олтин, кумуш ва бронза медаллари эгалари маълум Ўзбекистон ва Япония терма жамоалари ўртасида ўртоқлик учрашувлари ўтказилади “Амалиёт эътирофи — 2017” ёш журналист кадрлар рағбатлантирилди Тошкентга АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси аъзоси Трент Келли бошчилигидаги делегация келади  Тошкентда Марказий Осиё давлатларининг сув бўйича ҳамкорлигига бағишланган халқаро конференция ўтказилади Ўзбекистонда корейс миллатига мансуб юртдошларимиз истиқомат қилаётганининг 80 йиллигига бағишланган тантанали маросим иштирокчиларига Одамларнинг бунёдкорона меҳнатини қадрлаб, уларга муносиб турмуш шароити яратиш — энг муҳим вазифамиздир Ўзбекистон — Корея Республикаси: Икки томонлама муносабатлар тараққиётида янги босқич Асосий Қонунимиз тарихига бағишланган кўргазма Жамоатчилик назоратининг ҳуқуқий асослари мустаҳкамланмоқда Истиқлолимиз ва истиқболимиз тимсоли «Менинг маҳалламда жиноят содир бўлмаслиги керак»
  • 23 Октябрь 2017

“Ўзбекистон ёшлар иттифоқи мукофоти” таъсис этилди

Уни кимлар олиши мумкин?

Ижтимоий ҳаётнинг турли жабҳаларида фидокорона меҳнат қилиб келаётган, соҳа ривожига ўзининг муносиб ҳиссасини қўшаётган ёшларга давлат ва жамият олдидаги хизматлари учун эътироф ҳамда рағбатлантириш мақсадида “Ўзбекистон ёшлар иттифоқи мукофоти” таъсис этилди.

Мукофот ёшларга қуйидаги номинациялар бўйича ҳар йили бир маротаба берилади:

— Давлат ва жамият бошқаруви соҳасида:

“Йилнинг энг яхши ёш депутати”;

“Йилнинг энг яхши ёшлар масалалари бўйича ҳоким ўринбосари”;

“Йилнинг энг яхши туман (шаҳар) ички ишлар бошқармаси бошлиғининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосари”;

“Йилнинг энг яхши вилоят кенгаши раиси”;

“Йилнинг энг яхши туман (шаҳар) кенгаши раиси”;

“Йилнинг энг яхши ёшлар масалалари бўйича МФЙ раиси ўринбосари”;

“Йилнинг энг яхши ёш маҳалла посбони”.

— Иқтисодиёт ва қишлоқ хўжалиги соҳасида:

“Йилнинг энг яхши ёш тадбиркори”;

“Йилнинг энг яхши ёш фермери”;

“Йилнинг энг яхши ёш ҳунарманди”;

“Йилнинг энг яхши ёш ишчиси”;

“Йилнинг энг яхши фидойи ёшлар отряди аъзоси”.

— Фан-таълим ва ижтимоий соҳада:

“Йилнинг энг яхши ёш олими”;

“Йилнинг энг яхши ёш дастурчиси”;

“Йилнинг энг яхши ёш ўқитувчиси”;

“Йилнинг энг яхши талабаси”;

“Йилнинг энг яхши ўқувчиси”;

“Йилнинг энг яхши бошланғич ташкилот етакчиси”;

“Йилнинг энг яхши “Камалак” сардори”.

— Санъат, маданият, журналистика ва спорт соҳасида:

“Йилнинг энг яхши ёш режиссёри” (театр ва кино йўналишлари бўйича);

“Йилнинг энг яхши ёш актёри” (театр ва кино йўналишлари бўйича);

“Йилнинг энг яхши ёш қўшиқ ижрочиси” (мумтоз қўшиқ, опера ва эстрада йўналишлари бўйича);

“Йилнинг энг яхши ёш бастакори”;

“Йилнинг энг яхши ёш ижодкори” (назм ва наср йўналишлари бўйича);

“Йилнинг энг яхши ёш журналисти”;

“Йилнинг энг яхши ёш рассоми”;

“Йилнинг энг яхши ёш дизайнери”;

“Йилнинг энг яхши ёш спортчиси”.

Мукофотга тавсия қилинган номзодлар орасидан муносиблари топилмаган тақдирда, тегишли номинациялар сони камайтирилиши ёки берилмай қолдирилиши мумкин.

Мукофотни беришда ёшларнинг фаолият йўналишидан келиб чиққан ҳолда, йил давомидаги иш самарадорлиги, ўз соҳасига киритган инновацияси, тизим ёки соҳани ривожлантиришга қўшган шахсий ҳиссаси, фаолияти орқали давлат ҳамда жамият ҳаётига келтирган амалий фойдаси, шунингдек, меҳнатсеварлиги, фидойилиги, интизоми, иқтидори, жамоат ишларидаги фаоллиги, давлат ва халқаро миқёсда эришган ютуқлари соҳа вакиллари, кенг жамоатчилик томонидан эътироф этилганлигига эътибор қаратилади.

Мукофот Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, фуқаролиги бўлмаган шахслар ва мамлакатимиз ривожи йўлида фидойилик кўрсатаётган чет эл фуқароларига берилади.

Мукофот илгари бошқа мукофотлар билан тақдирланган ёшларга ҳам берилиши мумкин.

Мукофотга номзодлар вазирликлар, идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, корхоналар, муассасалар ҳамда ташкилотлар, жамоат бирлашмалари томонидан кўрсатилади, тавсияномалар ва номзод фаолиятига оид ҳужжатлар тақдим қилинади.

Мукофот совриндорларига энг кам иш ҳақининг 30 баравари миқдорида пул мукофоти, статуэтка ҳамда махсус диплом топширилади.

Мукофот совриндорлари Янги йил байрами арафасида тантанали равишда тақдирланади.

 

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР