Дахлдорлик туйғуси
  • 23 Октябрь 2017

Дахлдорлик туйғуси

Пахта ўстиришнинг ўзи ҳар қайси деҳқон, фермер ва мутахассисдан нақадар мураккаб ва оғир меҳнатни, чуқур билим ва тажрибани, кундалик фидойиликни талаб қилишини халқимиз яхши англайди.

Мамлакатимизда пахта хирмонининг тақдири ҳал бўладиган шу кунларда ҳосилни йиғиб олишда давлат ва нодавлат ташкилотлари ҳамда муассасалари вакиллари деҳқонларга яқиндан кўмак бераётгани деҳқон ва фермерларнинг меҳнатига бўлган эътибор ифодасидир.  

 

Бу бежизга эмас. Негаки, хали далаларда ҳосил кўп. Қолаверса, об-ҳавонинг тез-тез ўзгариб туриши катта меҳнат эвазига етиштирилган хом ашёни тезроқ йиғиштириб олишни тақозо этади.

Зеро катта меҳнат ва маблағ эвазига етиштирилган ҳосил ўз вақтида йиғиб-териб олинса, бу мамлакатимиз иқтисодиёти равнақига, провардида халқимиз турмуш фаровонлигини юксалттиришга хизмат қилади. 

“Халқ сўзи” ва “Народное слово” газеталари таҳририяти ижодий жамоасининг бир гуруҳ ходимлари Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда Тошкент вилоятида давом этаётган мазкур жараёнда фаол иштирок этмоқда.     

 

Хусусан, таҳририятимизнинг 25 нафар вакили 16 октябрдан Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ туманидаги фермер хўжаликлари далаларида пахта ҳосилини териб олишда ҳашарчиларга яқиндан кўмаклашаётган эди. 21-22 октябрь кунлари 73 нафар жамоадошимиз ҳашарчиларга ёрдамга чиқишди ва икки кун давомида уч тоннадан зиёд ҳосилни йиғиб-териб олишиб, юртимиз пахта хирмони юксалишига ўз ҳиссаларини қўшишди. 

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn