Тил — миллат кўзгуси
XS.UZ
Тадбиркорлар манфаатларини таъминлаш — эътиборда Ҳуқуқий ислоҳотлар юрт равнақи ва аҳоли фаровонлигига хизмат қилмоқда Уч марта ҳосил берувчи ўсимлик андижонлик фермерларга мўмай даромад келтирмоқда Барқарор ва кафолатли таъминот Бугунидан рози, келажакка ишончи мустаҳкам халқ Таълим, тарбия, тарғибот Мавсумга тайёргарлик: муаммолар бартараф этилмоқда «Электрон поликлиника» Миллий санъатимиз жилоси хорижликларни мафтун этмоқда Сувга чидамли Футболни ривожлантиришда замонавий ёндашув зарур Вулқон хавфи ДНК текшируви ойдинлик киритди Буюк Британия кучли бешликдан чиқиб кетди Тўққиз йиллик можаро жамоатчилик иштирокида ҳал этилди Ўзбекистон — Жанубий Корея: Стратегик шериклик муносабатларида янги босқич Тошкентда "High Tech City" маъмурий-маиший мажмуа қурилади Ўзбекистон – Қирғизистон ўртасидаги битим кучга кирди. У нима ҳақда эди? ОТМларда сиртқи ҳамда кечки бўлимлар очилди Муддатли ҳарбий хизматчилар ва резервчиларнинг хатлари махсус маркаланган почта конвертларида жўнатилади  Адлия вазирининг ўринбосари БМТнинг ИҲОКБ ва Тараққиёт дастури экспертлари билан учрашди Пан Ги Мун: Ўзбекистоннинг ички ва ташқи сиёсатдаги янги ташаббусларини қўллаб-қувватлайман Мирзиёев Корея Миллий Ассамблеяси Фахрий меҳмонлар китобига нималарни ёзди? Шавкат Мирзиёев БМТ собиқ Бош котиби Пан Ги Мун билан учрашди Ўзбекистон Президенти Корея Республикаси Миллий Ассамблеясида бўлди Тошкент шаҳрида “Марказий Осиё давлатларининг сув бўйича ҳамкорлигига 25 йил: эришилган тажриба, истиқболдаги вазифалар” мавзуида Корея Республикаси Бош вазири ўринбосари: Ўз мамлакатининг ривожига бу қадар катта аҳамият берадиган давлат раҳбарини жуда Корея Республикаси савдо, энергетика ва саноат вазири: Навоийдаги логистика марказини минтақадаги етакчи марказга айланади Корея Республикаси парламенти аъзоси: Ўзбекистон Президентининг нутқи хорижий табдиркорлар ва сармоядорлар учун ҳақиқий “маҳорат дарси”га айланди Шавкат Мирзиёев: Ўзбекистон Корея бизнеси учун ўз эшикларини кенг очди
  • 21 Октябрь 2017

Тил — миллат кўзгуси

Мамлакатимизда демократик ҳуқуқий давлат, эркин фуқаролик жамияти қуриш жараёнида, энг аввало, ўзбек тилининг мавқеини юксалтиришда 1989 йилнинг 21 октябрида “Давлат тили ҳақида”ги Қонуннинг қабул қилиниши беқиёс аҳамият касб этади.

Ушбу ҳуқуқий ҳужжат ўзбек тилини давлат ва жамият ҳаётининг барча соҳасида қўллашнинг қонуний асосларини яратиши баробарида, уни асраб-авайлаш, янада бойитиш, илмий-ижодий фаолиятда тўлақонли фойдаланиш имконини пайдо қилди.

Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилиши унинг ривожланишида, маънавий-маданий мерос, умуммиллий бойлик, олий қадрият сифатида шаклланишида кучли омил бўлаяпти. Шу билан бирга, бошқа тилларнинг ҳам изчил тараққий топишини ҳар томонлама кафолатламоқда. Жумладан, давлат тилини ўрганиш учун фуқароларга шарт-шароит яратиш, шунингдек, юртимизда яшовчи миллат ҳамда элатларнинг тилларига иззат-ҳурмат билан муносабатда бўлиш Қонуннинг алоҳида моддасида мустаҳкамлаб қўйилган.

Маълумки, давлат тили ва бошқа тилларнинг ривожланишида таълим муассасалари катта роль ўйнайди. Қонунга мувофиқ, мактабгача таълим муассасалари давлат тилида фаолият кўрсатиши билан бирга, миллий гуруҳлар зич яшайдиган жойларда уларнинг ўз тилларида ҳам фаолият юритадиган мактабгача таълим муассасалари ташкил этилиши таъминланиши белгиланган. Шунингдек, юртимиз аҳолисига таълим олиш тилини эркин танлаш ҳуқуқи берилган бўлиб, давлат тилида ҳамда бошқа тилларда умумий, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ва олий маълумот олиш таъминланган. Хусусан, мактаб таълими 7 та — ўзбек, қорақалпоқ, рус, қозоқ, қирғиз, туркман ҳамда тожик тилларида олиб борилмоқда.

Мазкур ҳужжат давлат бошқарувида, ижтимоий ҳаётда, халқаро ва миллатлараро муносабатларда, ишлаб чиқаришда, судлов ишларида, нотариал ҳаракатларда, фуқаролик ҳолатини қайд этувчи ҳужжатларда, ахборот олиш ҳамда инсон ҳаёти ва фаолияти билан боғлиқ турли муносабатларда давлат тили ҳамда бошқа тилларнинг қўлланилишини тартибга солувчи нормаларни қамраб олган.

Қонунда Ўзбекистон Республикасининг қонунлари давлат тилида қабул қилиниб, шу тилда ва бошқа тилларда эълон қилиниши белгилаб қўйилган. Бу эса мамлакатимизда яшовчи турли миллат ҳамда элатларнинг нафақат ўз тилларидан эркин фойдаланиши, балки юртимизда олиб борилаётган ислоҳотларнинг ҳуқуқий асосларидан ўз вақтида бохабар бўлиши, қонун нормаларини тўғри талқин этиш имкониятларини кенгайтирмоқда.

Шу билан бирга, унда давлат ҳокимияти, маҳаллий ҳокимият ва бошқарув органларида иш юритиш, ҳужжатларни қабул қилиш ҳамда эълон этиш давлат тилида амалга оширилиши мустаҳкамлаб қўйилгани ҳолда, ушбу ҳужжатлар бошқа тилларда таржима қилиниши ва эълон этилиши, маҳаллий ҳокимият ҳужжатлари муайян миллат вакиллари зич яшайдиган жойларда мазкур миллат тилида қабул қилиниши ҳамда эълон этилиши ифодаланган. Бу уларга ўз тилларидан фойдаланишида кенг имконият туғдиради, ўз фикрини тўлиқ ва тушунарли тилда баён қилишга шароит яратади.

Бундан ташқари, судлов ишларини юритиш, нотариал ҳаракатлар, фуқаролик ҳолатини қайд этувчи ҳужжатларни тўлдиришда ҳам бошқа тилларда таржимаси такрорланишини ёки ўз тилида сўзлашни, таржимонлар жалб этишни белгиловчи нормалар билан тўлдирилгани инсоннинг шаъни, қадр-қимматини ҳимоя қилишда муҳим аҳамиятга эга. Бу унинг туйғулари дахлсизлигига шароитлар туғдиради.

Ахборот олиш кафолатлари ҳамда эркинликларини таъминлаш мақсадида телекўрсатув ва радиоэшиттиришлар, ноширлик, реклама фаолиятида ҳам давлат тили билан бир қаторда, бошқа тилларга етарлича шароит яратилишига эътибор қаратилган. Бугунги кунда ўн икки тилда телекўрсатув, ўн уч тилда радиоэшиттиришлар олиб борилаётгани қонун нормаларининг амалдаги ифодасидан далолатдир.

Шу ўринда она тилимиз нуфузини мустаҳкамлаш, софлигини сақлашни ўзининг устувор вазифаларидан, деб билган Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси, унинг фракцияси аъзолари адабий тилдан тўғри фойдаланишни таъминлаш мақсадида тизимли ишлар олиб бораётганини қайд этиш жоиз. Хусусан, “Давлат тили ҳақида”ги Қонуннинг жойлардаги ижросига жиддий эътибор қаратилаётгани, бу борада учраётган айрим муаммолар ечимини топаётгани халқимизнинг бебаҳо маънавий бойлиги бўлган она тилимизнинг ижтимоий ҳаётдаги мавқеини янада юксалтиришга хизмат қилмоқда. Айниқса, бу борада очиқ мулоқотлар ташкил этилиб, экспертлар, соҳа мутахассислари иштирокида мутасаддилар билан мазкур Қонун талаблари ҳаётийлигини таъминлашга қаратилган муҳокамалар ўтказиб келинаётгани диққатга сазовор.

Албатта, буларнинг барчаси “Давлат тили ҳақида”ги Қонуннинг ҳаётимизда самарали татбиқ қилинишига қаратилиши билан эътиборлидир. Зеро, она тили — миллатнинг тарихий, маънавий-маданий қиёфасини ўзида ифодаловчи беқиёс бойликдир. Унинг софлигини сақлаш эса миллат қиёфасини, руҳининг покизалигини таъминлаш билан чамбарчас боғлиқ. Шундай экан, амалдаги Қонун нормалари бажарилишини таъминлашда ҳар биримиз фаоллик кўрсатишимиз мақсадга мувофиқ.

Акмал УМИРЗОҚОВ,

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати,

«Миллий тикланиш» демократик партияси фракцияси аъзоси.

 

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

Social Promotion Popup