Ҳарбийларимиз “Кембрия патрули” халқаро танловида совриндор бўлди
XS.UZ
Президент фармони: “Ҳунарманд” уюшмаси раиси Савдо-саноат палатаси раиси ўринбосарига тенглаштирилди Ўзбекистон — жонажон Ватанимиз «Профилактика куни» умумхалқ ҳаракатига айланмоғи шарт Табиий экотизимларни муҳофаза қилиш — давр талаби Тадбиркорлар учун Бизнес маркази Ҳаётимизнинг гўзал саҳифаси Асл мусиқа беғубор қалб оламида яралади Ўзбекистонлик ўқувчилар Халқаро билимлар олимпиадасида 49 медални қўлга киритди Ҳунармандчиликни янада ривожлантириш ва ҳунармандларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида Жиззахдан бир олам таассуротлар билан Наманганда харидорларга чек бермаётган сотувчилар аниқланди Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги автомобиль қатнови бўйича баённома кучга кирди Ўзбекистонда 1 декабрдан иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдори ошади Даъвогарлар минг нафар, совринлар эса чекланган Январь — октябрь ойларида 141 минг 682 нафар қишлоқ жойларда яшовчи фуқаро иш билан таъминланди Шўрчида йилига 3 минг тонна ип-калава ишлаб чиқарилади Марказий Осиёдаги энг қадимий ёзув Қорақалпоғистондан топилган Австрия банки ўзбекистонлик ёш тадбиркорларга имтиёзли кредитлар тақдим этади Ўзбекистон чемпионати: олтин, кумуш ва бронза медаллари эгалари маълум Ўзбекистон ва Япония терма жамоалари ўртасида ўртоқлик учрашувлари ўтказилади “Амалиёт эътирофи — 2017” ёш журналист кадрлар рағбатлантирилди Тошкентга АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси аъзоси Трент Келли бошчилигидаги делегация келади  Тошкентда Марказий Осиё давлатларининг сув бўйича ҳамкорлигига бағишланган халқаро конференция ўтказилади Ўзбекистонда корейс миллатига мансуб юртдошларимиз истиқомат қилаётганининг 80 йиллигига бағишланган тантанали маросим иштирокчиларига Одамларнинг бунёдкорона меҳнатини қадрлаб, уларга муносиб турмуш шароити яратиш — энг муҳим вазифамиздир Ўзбекистон — Корея Республикаси: Икки томонлама муносабатлар тараққиётида янги босқич Асосий Қонунимиз тарихига бағишланган кўргазма Жамоатчилик назоратининг ҳуқуқий асослари мустаҳкамланмоқда Истиқлолимиз ва истиқболимиз тимсоли «Менинг маҳалламда жиноят содир бўлмаслиги керак»
  • 20 Октябрь 2017

Ҳарбийларимиз “Кембрия патрули” халқаро танловида совриндор бўлди

Жорий йилнинг 10 — 17 октябрь кунлари Буюк Британиянинг Брекон шаҳрида қўшин разведкачилари ўртасида ўтказилган “Кембрия патрули” халқаро танловида Ўзбекистон вакиллари муносиб иштирок этди.

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги матбуот хизматидан олинган маълумотга кўра, 29 давлатдан 139 жамоа қатнашган ушбу мусобақада мамлакатимиз ҳарбий хизматчилари билан бирга, Арманистон, Бирлашган Араб Амирликлари, Молдова ва Филиппин қўшин разведкачилари илк бор ўз маҳоратини намойиш қилди.

“Кембрия патрули” ҳарбий йўналишдаги энг мураккаб ва нуфузли халқаро танловлардан бири бўлиб, қарийб 40 йилдан буён уюштириб келинади. Унда ҳарбий хизматчиларнинг жисмоний тайёргарлигига алоҳида эътибор қаратилади ва мутахассислар буни махсус бўлинмаларга қабул қилиш жараёни билан қиёслашади.

Кембрия тоғлари жуда оғир иқлим шароити билан ажралиб туради. Қуёш деярли кўринмайди, ҳар замон ёмғир шиддат билан ёғади, ҳудуди ботқоқлик ва ўрмондан иборат, ўтишга қийинчилик туғдиради. Шу боис мусобақада қатнашаётган кўплаб жамоалар финалга етиб бора олмай, баҳсларни эрта тарк этишади.

Юқорида мазкур танловни мураккаб, дея таърифладик. Хўш, бу нималарда кўринади? Белгиланган шартларга мувофиқ, ҳарбий хизматчилар қурол-аслаҳаларни тақиб, 25 килограмм юк билан навигация воситаларисиз Кембрия тоғлари бўйлаб 65 километр масофага пиёда юришади. 1000 метрдан юқори баландликлар ва 750 метргача бўлган пастликларга рўбарў келишади. Ана шу жараёнларда ҳар бир жамоа тоғли ҳамда сув тўсиқларидан ўтиш, ҳудуд разведкасини олиб бориш, шартли душман жойлашган ҳудудни аниқлаш ҳамда уларни йўқ қилиш бўйича ўқув-жанговар операцияларни, шартли -ярадорларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш, ноқонуний кучлар томонидан гаровга олинганларни озод этиш, оғир шароитли тоғли ҳудудларда пистирмалар қўйиш каби вазифаларни бажаради. Шу орқали танлов иштирокчиларининг иродаси, руҳий ҳолати, етакчилик, чидамлилик қобилиятлари синовдан ўтказилади. 

Мусобақа якунида Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги қўшин разведкачиларидан иборат жамоа, гарчи илк бор мазкур танловда қатнашганига қарамай, Италия жамоаси билан бирга фахрли иккинчи ўринни эгаллади (танлов шартига -асосан, ҳар бир совринли ўрин иккита жамоага берилади). 

“Кембрия патрули”нинг ғолиблиги ва учинчи ўрин 111 жамоа билан иштирок этган Буюк Британия ҳарбий хизматчиларига насиб қилди.

Танлов ғолиб ва совриндорлари ташкилотчилар томонидан эсдалик медаллари ҳамда фахрий ёрлиқлар билан тақдирланди.

Айтиш жоизки, бу Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги қўшин разведкачиларининг халқаро мусобақалардаги дастлабки муваффақияти эмас. Шу йилнинг 29 июль — 12 август кунлари Новосибирск шаҳрида (Россия) ташкил қилинган III Халқаро армия ўйинлари дастуридаги “Қўшин разведкаси аълочилари” танловида ҳамюртларимиз юксак маҳорат кўрсатиб, учинчи поғонани банд этишган эди.

Шавкат ОРТИҚОВ тайёрлади.

 

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР