«Ўзбекистоннинг тенг ҳуқуқли фуқаросиман!»
XS.UZ
Президент қарори:“Мард ўғлон” давлат мукофоти таъсис этилди Меҳнат вазирлиги ҳамда Кичик ва ўрта бизнес конвергент ассоциациялари Уюшмаси (Корея) ўртасида меморандум имзоланди Тошкент – Сеул: Кореялик ишбилармонлардан интервью (Видео) Ўзбекистонда “Hyundai” автомобиллари ишлаб чиқарилади Ўзбекистон ва Корея Республикаси ўртасида қиймати 12,3 миллиард АҚШ долларидан зиёд бўлган 75 та ҳужжат “Evergreen Holdings” (Корея) Ўзбекистонда цемент заводи қурилиши учун 300 миллион доллар сармоя киритади “Ўзбекенгилсаноат” Корея билан 30 миллион долларлик 7 инвестицион лойиҳа имзоламоқчи Конституциямиз ҳақида қўшиқ куйланди Ўзбекистонда 12 та университет, 28 та мактаб ва лицейда корейс тили фан сифатида ўқитилади Ўзбекистон – Корея: мустаҳкам дўстликка асосланган, стратегик ҳамкорлик (инфографика) Кореянинг “Chung Hospital” шифохонаси билан ҳамкорликда Ўзбекистонда тиббий муассаса қурилади Ўзбекистон ва Корея Республикаси ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорлик  Ўзбекистон Республикаси ва Корея Республикаси ўртасидаги сиёсий ҳамкорлик нималарда ўз ифодасини топган? “Тонг бокиралиги ўлкаси” ҳақида биз билган ва билмаган маълумотлар Олий Мажлис Сенати АҚШ Конгресси делегацияси билан учрашди Мирзиёевнинг Кореяга ташрифини ёритиш учун Сеулда матбуот маркази ташкил этилди Абдулазиз Комилов АҚШ Конгрессининг Вакиллар палатаси аъзолари гуруҳи билан учрашди "ТС-АПТEКА" автоматлашган ахборот тизими яратилди Бош прокуратуранинг Олий ўқув курслари ҳамда Корея қонунчилик тадқиқоти институти ўртасида меморандум имзоланди Тижорат банклари томонидан кам таъминланган оилаларни қўллаб-қувватлашга имтиёзли кредитлар ажратилмоқда Ўзбекистон — Германия: савдо-иқтисодий ва сармоявий ҳамкорлик ривожланмоқда Депутатликка  номзодлар  рўйхатга олинди «Ўзбекистон фуқаросиман!» Қурилиш материаллари саноати ва манфаатли алоқалар Коммунал соҳа: хизмат сифати яхшиланмоқда Фермерлик ҳаракати: истиқболи амалиёт, муаммо ва ечимлар. Халқ қабулхонаси: ҳар бир мурожаат ортида инсон тақдири бор Юридик ёрдам кафолатланган Эзгу ғоялар, ёрқин таассуротлар Ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олишда  маҳалла фаолларининг ролини ошириш — давр талаби
  • 20 Октябрь 2017

«Ўзбекистоннинг тенг ҳуқуқли фуқаросиман!»

Шу юртда яшаб, унинг тўлақонли фуқароси сифатида Конституциямизда ўз ифодасини топган ҳуқуқ ва эркинликлардан баҳраманд бўлиш, бурч ҳамда мажбуриятларни теран англаган ҳолда, улкан ўзгариш ва янгиланишларга дахлдорлик ҳисси билан яшаш завқини сўз билан таърифлаш мушкул.

Президентимиз Фармони асосида Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига қабул қилинган етти нафар самарқандлик юртдошимиз бугун ана шундай фахру ифтихор туйғуларини юрак-юракдан туйишмоқда, десак, муболаға бўлмайди.

Зеро, уларга фуқаролик паспортини тантанали топширишга бағишлаб ўтказилган тадбирда билдирилган самимий дил изҳорлари, юз-кўзларда акс этган ажиб ҳаяжондан буни билиш қийин эмасди.

Кенг жамоатчилик вакиллари қатнашган маросимда Самарқанд вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Т. Жўраев ва бош-қалар мамлакатимизда фуқароликка қабул қилиш қонунийлик, инсонпарварлик ва ижтимоий бағрикенглик тамойиллари асосида амалга оширилаётганини таъкидладилар. Барча ислоҳотлар замирида инсон манфаатлари устувор эканини алоҳида эътироф этдилар.

— Тақдир тақозоси билан Тожикистондан кўчиб келиб, Самарқанд шаҳрида яшаётганимизга 25 йил бўлди, — дейди ўуломжон ўаниев. — Фуқаролигим йўқлиги юрагимда армон эди. Ўзбекистон фуқароси бўлишни орзу қилардим. Бугун ана шу орзуим рўёбга чиқди. Мен, шунингдек, икки укам — Зойиржон ва Наимжон Ўзбекистон Республикасининг фуқаролик паспортини олдик. Энди шу табаррук юртнинг тенг ҳуқуқли фуқаросимиз. Бунинг учун Президентимиздан беҳад миннатдормиз. Бу жуда катта ишонч. Уни оқлаш учун жонажон Ватанимиз тараққиёти йўлида астойдил, фидойилик билан меҳнат қиламиз.

Акрам ҲАЙДАРОВ.

 

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР