Фойдаландингизми, ҳақини ҳам тўланг
XS.UZ
Тадбиркорлар манфаатларини таъминлаш — эътиборда Ҳуқуқий ислоҳотлар юрт равнақи ва аҳоли фаровонлигига хизмат қилмоқда Уч марта ҳосил берувчи ўсимлик андижонлик фермерларга мўмай даромад келтирмоқда Барқарор ва кафолатли таъминот Бугунидан рози, келажакка ишончи мустаҳкам халқ Таълим, тарбия, тарғибот Мавсумга тайёргарлик: муаммолар бартараф этилмоқда «Электрон поликлиника» Миллий санъатимиз жилоси хорижликларни мафтун этмоқда Сувга чидамли Футболни ривожлантиришда замонавий ёндашув зарур Вулқон хавфи ДНК текшируви ойдинлик киритди Буюк Британия кучли бешликдан чиқиб кетди Тўққиз йиллик можаро жамоатчилик иштирокида ҳал этилди Ўзбекистон — Жанубий Корея: Стратегик шериклик муносабатларида янги босқич Тошкентда "High Tech City" маъмурий-маиший мажмуа қурилади Ўзбекистон – Қирғизистон ўртасидаги битим кучга кирди. У нима ҳақда эди? ОТМларда сиртқи ҳамда кечки бўлимлар очилди Муддатли ҳарбий хизматчилар ва резервчиларнинг хатлари махсус маркаланган почта конвертларида жўнатилади  Адлия вазирининг ўринбосари БМТнинг ИҲОКБ ва Тараққиёт дастури экспертлари билан учрашди Пан Ги Мун: Ўзбекистоннинг ички ва ташқи сиёсатдаги янги ташаббусларини қўллаб-қувватлайман Мирзиёев Корея Миллий Ассамблеяси Фахрий меҳмонлар китобига нималарни ёзди? Шавкат Мирзиёев БМТ собиқ Бош котиби Пан Ги Мун билан учрашди Ўзбекистон Президенти Корея Республикаси Миллий Ассамблеясида бўлди Тошкент шаҳрида “Марказий Осиё давлатларининг сув бўйича ҳамкорлигига 25 йил: эришилган тажриба, истиқболдаги вазифалар” мавзуида Корея Республикаси Бош вазири ўринбосари: Ўз мамлакатининг ривожига бу қадар катта аҳамият берадиган давлат раҳбарини жуда Корея Республикаси савдо, энергетика ва саноат вазири: Навоийдаги логистика марказини минтақадаги етакчи марказга айланади Корея Республикаси парламенти аъзоси: Ўзбекистон Президентининг нутқи хорижий табдиркорлар ва сармоядорлар учун ҳақиқий “маҳорат дарси”га айланди Шавкат Мирзиёев: Ўзбекистон Корея бизнеси учун ўз эшикларини кенг очди
  • 20 Октябрь 2017

Фойдаландингизми, ҳақини ҳам тўланг

 

Кейинги пайтларда истеъмолчилар орасида электр энергияси ва табиий газдан қарзларни тўлашда жонланиш кузатилдики, бу пировардида Давлат бюджети, халқимиз турмуш фаровонлигига сезиларли таъсир кўрсата бошлади. Ахир уйингизни чароғон, турмушингизни фаровон этаётган бу неъматлар машаққатли меҳнат, катта харажат маҳсули ҳисобланади. Шундай экан, истеъмол қилинган газ ҳамда электр энергияси учун тўловлар ўз вақтида амалга оширилса, сарфланган маблағлар қопланиб, у, ўз навбатида, корхоналарни модернизациялаш, янги қувватларни ташкил этиш, истеъмолчиларга кўрсатилаётган хизматлар сифатини яхшилаш каби қатор мақсадларга йўналтирилади.

Президентимизнинг жорий йил 29 майдаги “Электр энергияси ва табиий газ етказиб бериш ҳамда истеъмол қилиш соҳасида тўлов интизомини янада мустаҳкамлаш, шунингдек, ижро иши юритиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ҳамда 30 майдаги “Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори тизимдаги ишларни янги босқичга кўтаришга қаратилган.

Бу билан энергия ресурслари етказиб берилиши ва уларнинг истеъмол қилинишини ҳисобга олишнинг тўлиқлиги ҳамда ҳаққонийлиги бўйича ҳисоб-китоб юритишнинг янги шаклига ўтилди. Чунки Бюрога етказиб берилган энергия ресурслари учун қарздорликни юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларнинг банкдаги ҳисоб рақамларидан сўзсиз ундириш бўйича мажбурий топшириқномаларни қўйиш, энг кам ойлик иш ҳақининг икки бараваридан кўп бўлмаган миқдордаги қарздорликни истеъмолчиларнинг ойлик маошидан ушлаб қолиш ҳақида иш берувчиларга бажарилиши мажбурий бўлган талабномалар юбориш каби ваколатлар берилди.

Шундай қилиб, эндиликда жисмоний шахслар ҳар ойнинг ўнинчи санасига қадар ўтган ойда фойдаланилган энергия ресурслари учун тўлиқ ҳисоб-китобни амалга оширишлари шарт. Ушбу муддат ўтиб кетгандан сўнг қарздорлик ҳолати аниқланса, у электр энергияси ҳамда табиий газ тармоқларидан мажбурий тартибда узиб қўйилади. Юридик шахсларга эса энергия ресурсларини етказиб бериш юз фоизлик олдиндан ҳақ тўлаш асосида амалга ошириладиган бўлди. Олдиндан ҳақ тўланмаган ҳолларда, мазкур истеъмолчиларга нисбатан электр ва газ тақсимлаш тармоқларидан тўлиқ узилишгача бўлган чоралар кўрилади. Тармоққа уланиш учун эса жисмоний шахслардан энг кам ойлик иш ҳақининг икки баравари миқдорида, юридик шахслардан энг кам ойлик иш ҳақининг ўн баравари миқдоридаги тўловни амалга ошириш талаб этилади.

Лекин ўтказилаётган текширишлар чоғида жойларда бу каби тартиб-қоидаларга тўлиқ амал қилинмаётган ҳолатлар ҳам аниқланмоқда. Масалан, Андижон вилояти прокуратурасидан олинган маълумотларга кўра, “Водийгазтаъминот” унитар корхонасининг Андижон шаҳар филиали, “Андижон ёғ-мой” ҳамда “Андижон биокимё заводи” акциядорлик жамиятлари мансабдор шахслари мазкур корхоналарга тортилган юқори босимли табиий газ тармоғига 2016 йилнинг июнь ойида шаҳарнинг 7 та маҳалласидаги жисмоний ва юридик шахсларнинг ўзбошимчалик билан уланиб, хатлов кунигача ноқонуний фойдаланиб келишларига шароит яратиб беришган. Оқибатда 10 миллиард 350 миллион сўм миқдоридаги 42 миллион куб метр ҳажмдаги табиий газ талон-торож этилган. Хусусан, Ўзбекистон маҳалласидаги хонадонлар 2013 йили суюлтирилган газ таъминотига ўтказилган бўлса-да, ҳудуддаги 60 та хонадон “Андижон ёғ-мой” АЖга қарашли юқори босимли табиий газ тармоғига ўзбошимчалик билан уланиб олган. Барча ҳолат бўйича мутасадди шахсларга нисбатан тегишли чоралар кўрилган.

Бу каби мисолларни яна келтириш мумкин. Бироқ барчамиз, аввало, истеъмолчи маданиятига риоя қилган ҳолда, электр энергияси ҳамда табиий газ ресурсларидан оқилона фойдаланишни, ҳисоб-китобларни ўз вақтида амалга оширишни, талон-торожлик ҳолатларига нисбатан муросасиз муносабатни одатга айлантирмоғимиз лозим. Шундагина юртимиз ривожига, оз бўлса-да, ҳисса қўшган бўламиз.

Ғолибжон АБДУЛЛАЕВ.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

Social Promotion Popup