Мансабдор шахслар томонидан қабул қилинмаган фуқаролар
  • 18 Октябрь 2017

Мансабдор шахслар томонидан қабул қилинмаган фуқаролар

“Ижтимоий фикр” жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази мутахассислари ҳудудлардаги 2 мингта хонадонга бориб давлат ҳокимияти ва хўжалик бошқаруви органлари фуқаролар мурожаатлари билан қай йўсинда ишлаётгани юзасидан тадқиқот ўтказди.

Мурожаатчиларнинг 16,9 фоизи ариза ёки шикоят йўллаганда мансабдор шахслар томонидан қабул қилинмаган. Бундай жавобни кўпроқ Қорақалпоғистон Республикаси (34,3 фоиз), Сирдарё (36,4 фоиз), Бухоро (33,3 фоиз) ва Навоий вилоятлари (31,6 фоиз) аҳолиси билдирди.

Мансабдор шахс томонидан қабулнинг рад этилиши сабаблари сифатида респондентлар қуйидагиларни кўрсатди: “раҳбарнинг вақти камлиги ёки йўқлиги”, “ходимларнинг ўта бандлиги” ёки “раҳбарнинг иш жойида йўқлиги” (таътилда, йиғилишда, хизмат сафарида эканлиги).

“Сизга ўз аризангизни қайтариб олиш ёки ўзгартириш мақсадида бирор киши таҳдид қилиш, қўрқитиш билан руҳий босим ўтказдими?” саволига эса 95 фоиз иштирокчи “Йўқ” деб жавоб берди. Фуқароларнинг 50,6 фоизи ўз аризасига Ўзбекистон Республикасининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонунида белгиланган ўн беш кунлик муддат ичида жавоб олган. 13,1 фоизи мурожаатларига жавобни бир ойлик муддат ичида олганлигини қайд этишди. Албатта, шикоят ёки аризани кўриб чиқиш учун қўшимча вақт ҳамда текшириш талаб қилинган ҳолларда, қонунан бунга йўл қўйилади.

Мониторинг ўз мурожаатига вақтида жавоб ололмаган фуқаролар сони кўпайганини ҳам аниқлади.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn