Шикоятлар камайган, аммо...
  • 18 Октябрь 2017

Шикоятлар камайган, аммо...

“Ижтимоий фикр” жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази мутахассислари ҳудудлардаги 2 мингта хонадонга бориб давлат ҳокимияти ва хўжалик бошқаруви органлари фуқаролар мурожаатлари билан қай йўсинда ишлаётгани юзасидан тадқиқот ўтказди.

Ўрганишлардан аён бўладики, давлат ташкилотларига келиб тушган мурожаатларнинг салмоқли қисми (87,6 фоизи) индивидуал мазмунга эга. Жамоавий мурожаатлар сони эса анча кам (12,4 фоиз), уларда маълум ҳудуддаги аҳолини ёки бир қанча фуқароларни ўйлантираётган муаммолар тилга олинади.

Уюшган ҳолда ёзилган ариза ҳамда шикоятлар Қорақалпоғистон Республикасида (28,6 фоиз), Навоий (26,3 фоиз), Жиззах (22,2 фоиз) ва Тошкент (21,1 фоиз) вилоятларида, чунончи, шаҳарларда қишлоқ жойлардагига нисбатан кўпроқ.

Айни вақтда давлат ҳокимияти органларига шикоят мазмунидаги мурожаатлар сони охирги чоракда бир оз камайган, таклифлар эса ўсган. Ҳудудий кесимда шикоятлар пойтахтда (37,2 фоиз), Тошкент (28,9 фоиз) ҳамда Бухоро (25,9 фоиз) вилоятларида ўртача кўрсаткичдан юқорилиги кузатилади.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn