Ҳар икки фермердан бири дуч келаётган муаммо
XS.UZ
Президент фармони: “Ҳунарманд” уюшмаси раиси Савдо-саноат палатаси раиси ўринбосарига тенглаштирилди Ўзбекистон — жонажон Ватанимиз «Профилактика куни» умумхалқ ҳаракатига айланмоғи шарт Табиий экотизимларни муҳофаза қилиш — давр талаби Тадбиркорлар учун Бизнес маркази Ҳаётимизнинг гўзал саҳифаси Асл мусиқа беғубор қалб оламида яралади Ўзбекистонлик ўқувчилар Халқаро билимлар олимпиадасида 49 медални қўлга киритди Ҳунармандчиликни янада ривожлантириш ва ҳунармандларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида Жиззахдан бир олам таассуротлар билан Наманганда харидорларга чек бермаётган сотувчилар аниқланди Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги автомобиль қатнови бўйича баённома кучга кирди Ўзбекистонда 1 декабрдан иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдори ошади Даъвогарлар минг нафар, совринлар эса чекланган Январь — октябрь ойларида 141 минг 682 нафар қишлоқ жойларда яшовчи фуқаро иш билан таъминланди Шўрчида йилига 3 минг тонна ип-калава ишлаб чиқарилади Марказий Осиёдаги энг қадимий ёзув Қорақалпоғистондан топилган Австрия банки ўзбекистонлик ёш тадбиркорларга имтиёзли кредитлар тақдим этади Ўзбекистон чемпионати: олтин, кумуш ва бронза медаллари эгалари маълум Ўзбекистон ва Япония терма жамоалари ўртасида ўртоқлик учрашувлари ўтказилади “Амалиёт эътирофи — 2017” ёш журналист кадрлар рағбатлантирилди Тошкентга АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси аъзоси Трент Келли бошчилигидаги делегация келади  Тошкентда Марказий Осиё давлатларининг сув бўйича ҳамкорлигига бағишланган халқаро конференция ўтказилади Ўзбекистонда корейс миллатига мансуб юртдошларимиз истиқомат қилаётганининг 80 йиллигига бағишланган тантанали маросим иштирокчиларига Одамларнинг бунёдкорона меҳнатини қадрлаб, уларга муносиб турмуш шароити яратиш — энг муҳим вазифамиздир Ўзбекистон — Корея Республикаси: Икки томонлама муносабатлар тараққиётида янги босқич Асосий Қонунимиз тарихига бағишланган кўргазма Жамоатчилик назоратининг ҳуқуқий асослари мустаҳкамланмоқда Истиқлолимиз ва истиқболимиз тимсоли «Менинг маҳалламда жиноят содир бўлмаслиги керак»
  • 18 Октябрь 2017

Ҳар икки фермердан бири дуч келаётган муаммо

“Ижтимоий фикр” жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази мутахассислари ҳудудлардаги 2 мингта хонадонга бориб давлат ҳокимияти ва хўжалик бошқаруви органлари фуқаролар мурожаатлари билан қай йўсинда ишлаётгани юзасидан тадқиқот ўтказди.

Тадқиқотда фуқаролар мурожаатларини қай йўсинда йўллашни афзал билиши ҳам инобатга олинди. Иштирокчиларнинг 76,7 фоизи давлат идораларига ёзма мурожаат этишни маъқул кўради. Қолган респондентлар учун интернет орқали, жумладан, ҳукумат портали (gov.uz) ҳамда ҳокимликлар, вазирликлар ва идораларнинг электрон манзилига мурожаат йўллаш ҳар томонлама қулай.

Айрим ҳудудларда одамлар ўз мурожаатини расмийлаштириш ва юборишда эътирозга сабаб бўлувчи ҳолатларга тўқнаш келмоқда. Қорақалпоғистонда 16,7 фоиз, Тошкент вилоятида 8,7 ва Самарқандда 8,3 фоиз аҳоли ана шундай фикр билдирган. Ҳар иккинчи фермер давлат органларига мурожаат йўллашда муайян қийинчиликларни четлаб ўтолмаган.

Нодавлат муассасалар ходимларининг 16,7 фоизи, шунингдек, уй бекалари ҳамда бола парваришлаш учун таътилда бўлган аёллар бирмунча машаққатларни бошдан кечирган. Аксарияти мурожаатни рўйхатдан ўтказишда муаммоларга дуч келган бўлса, баъзи фуқароларнинг аризалари мутасаддилар томонидан қабул қилинмай, қайтарилган.

Кекса ёшдаги респондентлар ва имконияти чекланган шахслар интернет воситасида мурожаат этишни мушкул вазифа деб билади. 10,7 фоиз респондент мурожаатни ёзишда малакали ҳуқуқшунослар маслаҳатидан фойдаланган.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР