Одамларнинг розилиги — бу энг катта натижа!
XS.UZ
Тадбиркорлар манфаатларини таъминлаш — эътиборда Ҳуқуқий ислоҳотлар юрт равнақи ва аҳоли фаровонлигига хизмат қилмоқда Уч марта ҳосил берувчи ўсимлик андижонлик фермерларга мўмай даромад келтирмоқда Барқарор ва кафолатли таъминот Бугунидан рози, келажакка ишончи мустаҳкам халқ Таълим, тарбия, тарғибот Мавсумга тайёргарлик: муаммолар бартараф этилмоқда «Электрон поликлиника» Миллий санъатимиз жилоси хорижликларни мафтун этмоқда Сувга чидамли Футболни ривожлантиришда замонавий ёндашув зарур Вулқон хавфи ДНК текшируви ойдинлик киритди Буюк Британия кучли бешликдан чиқиб кетди Тўққиз йиллик можаро жамоатчилик иштирокида ҳал этилди Ўзбекистон — Жанубий Корея: Стратегик шериклик муносабатларида янги босқич Тошкентда "High Tech City" маъмурий-маиший мажмуа қурилади Ўзбекистон – Қирғизистон ўртасидаги битим кучга кирди. У нима ҳақда эди? ОТМларда сиртқи ҳамда кечки бўлимлар очилди Муддатли ҳарбий хизматчилар ва резервчиларнинг хатлари махсус маркаланган почта конвертларида жўнатилади  Адлия вазирининг ўринбосари БМТнинг ИҲОКБ ва Тараққиёт дастури экспертлари билан учрашди Пан Ги Мун: Ўзбекистоннинг ички ва ташқи сиёсатдаги янги ташаббусларини қўллаб-қувватлайман Мирзиёев Корея Миллий Ассамблеяси Фахрий меҳмонлар китобига нималарни ёзди? Шавкат Мирзиёев БМТ собиқ Бош котиби Пан Ги Мун билан учрашди Ўзбекистон Президенти Корея Республикаси Миллий Ассамблеясида бўлди Тошкент шаҳрида “Марказий Осиё давлатларининг сув бўйича ҳамкорлигига 25 йил: эришилган тажриба, истиқболдаги вазифалар” мавзуида Корея Республикаси Бош вазири ўринбосари: Ўз мамлакатининг ривожига бу қадар катта аҳамият берадиган давлат раҳбарини жуда Корея Республикаси савдо, энергетика ва саноат вазири: Навоийдаги логистика марказини минтақадаги етакчи марказга айланади Корея Республикаси парламенти аъзоси: Ўзбекистон Президентининг нутқи хорижий табдиркорлар ва сармоядорлар учун ҳақиқий “маҳорат дарси”га айланди Шавкат Мирзиёев: Ўзбекистон Корея бизнеси учун ўз эшикларини кенг очди
  • 18 Октябрь 2017

Одамларнинг розилиги — бу энг катта натижа!

Президентимиз Шавкат Мирзиёев 14-15 октябрь кунлари Хоразм вилоятига ташрифи давомида кейинги пайтда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг натижаси, одамларни ташвишга солаётган ҳаётий муаммоларни ҳал этиш масаласига эътибор қаратди.

Аҳоли ҳамда турли соҳалар вакиллари билан самимий мулоқотлар, янги лойиҳалар тақдимотлари, жойлардаги учрашувларда ҳудудни ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан ривожлантириш, одамлар учун муносиб турмуш шароитини яратиш, уларни рози қилиш бўйича аниқ вазифалар белгилаб берилди.
Айниқса, давлатимиз раҳбарининг халқ депутатлари Хоразм вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясидаги нутқи юртдошларимиз томонидан катта қизиқиш билан ўрганилмоқда.

Қадамбой ҚУТЛИЕВ,
Хива туманидаги “Раҳимберган ҳожи анбар” фермер хўжалиги раҳбари:
— Президентимиз хоразмлик деҳқон ва фермерларни пахта тайёрлаш бўйича шартнома мажбуриятини мамлакатимизда биринчи бўлиб бажаргани муносабати билан табриклагани кўнглимизни кўтарди. Хусусан, камтарона хизматларимизни юксак баҳолаб, бир эмас, икки марта қаҳрамонлик, деганлари, очиғи, барчамизни руҳлантириб юборди, ғайратимизга ғайрат қўшди. Эътибор, эътироф кишига катта куч бағишлайди, дегани шу бўлса керак.


Бугунги кунда воҳа деҳқонлари пахтачилик билан бирга, қишлоқ хўжалигининг бошқа тармоқларида ҳам илғор технологияларни кенг жорий этиш орқали юқори натижаларга эришиб келмоқдалар. Масалан, ғаллачиликда республикада пешқадам бўлиб, шартномавий режадагидан 17 фоиз кўп дон олинди.

Ушбу ютуқлар қўлга киритилишида бизнинг фермер хўжалигимиз жамоасининг ҳам, оз бўлса-да, ҳиссаси борлигидан ғурурланамиз. ўалланинг ҳар гектаридан 60 центнердан, пахтадан 50 центнердан ҳосил олиб, эл-юрт хирмонига муносиб улуш қўшдик. Бундан ташқари, беш гектар майдонда интенсив боғ яратдик. Чорвачилик, паррандачилик тармоқларини йўлга қўйганмиз.

Давлатимиз раҳбари фермер хўжалигимиз даласида бўлиб, қишлоқ хўжалиги ходимлари, деҳқонлар билан самимий суҳбатлашди. Мулоқот чоғида экин майдонларидан оқилона фойдаланиш, қўшимча тармоқларни ўзлаштириш, аҳоли томорқаларини чинакам даромад манбаига айлантириш борасида қимматли тавсиялар берди. Боғ ва дала меҳнаткашларининг моддий манфаатдорлигини оширишга қаратилган ушбу саъй-ҳаракатлар пировардида юртимиз файзу баракали, халқимиз бой бўлишига хизмат қилади, албатта.

Гулора РАҲИМОВА,
Хоразм вилояти мусиқали драма театри актёри,
Ўзбекистон Республикаси халқ артисти:
— Президентимизнинг Хоразм вилояти мусиқали драма театри фаолияти билан яқиндан танишуви жамоамизга жуда катта ижодий куч, қанот бағишлади. 45 йилдан буён ушбу саҳнада ижод қилиб келаётган бўлсам, тўғриси, бугунгидек эътибор ва рағбатни кўрмаганман. 1975 йилда қурилган театримиз биноси қайта таъмирлангач, бутунлай ўзгача қиёфа касб этди. Қаранг, муҳташам санъат кошонаси, дейсиз!

Давлатимиз раҳбарининг театрни чинакам маънавият ўчоғига айлантириш, моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, ижодкорларнинг уй-жой шароитларини яхшилаш борасидаги таклифлари айни дилимиздаги гап бўлди. Президентимизнинг мард ҳамда жасур саркарда Жалолиддин Мангуберди сиймоси, унинг Ватанга садоқати, мислсиз қаҳрамонликларини ёш авлодга етказиш борасидаги таклифлари юртдошларимиз қалбини тўлқинлантириб юборди.

Улуғ ватандошимиз ҳақида бадиий фильм суратга олинишини эшитиб, кўзларимда севинч ёшлари қалқди. Биз ҳам келгусида театримиз саҳнасида буюк аждодларимиз ҳақидаги тарихий асарларни саҳналаштириб, мухлислар эътиборига ҳавола этиш ниятидамиз.

Жасур ВАФОЕВ,
профилактика инспектори, лейтенант:
— Юртимизда бошқа соҳалар қатори ички ишлар органлари фаолияти самарадорлигини оширишга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар олиб борилаяпти. Буни тизимдаги муҳим бўғин бўлган профилактика инспекторлари ишидаги ўзгаришлар мисолида яққол кўриш мумкин. Айни пайтда Урганч шаҳридаги Навбаҳор маҳалласида жойлашган ички ишлар органлари таянч пунктида профилактика инспектори сифатида ўзгаришлардан яхши хабардорман.

Яқинда буюк саркарда Жалолиддин Мангуберди бобомиз ҳайкали пойида Ватанга содиқлик қасамёдини қабул қилганимиздан сўнг, вилоятимиздаги 120 нафар профилактика инспектори қатори менга ҳам хизмат уйи ва имтиёзли кредит асосида енгил автомашина калитлари тантанали равишда топширилди. Бу фаолиятимиз самарадорлигини ошириш, халқ ичига кенгроқ кириб боришда жуда қўл келаяпти.

Президентимиз сессиядаги нутқида “Профилактика инспекторлари бундан буён ички ишлар органларининг маҳалладаги вакили эмас, балки маҳалланинг ички ишлар органларидаги вакили сифатида ўз ишини ташкил этиши керак”, дея алоҳида таъкидладилар. Бу биз, профилактика инспекторлари маҳалла манфаатини биринчи ўринга қўйиб, астойдил хизмат қилишимиз лозим, деганидир.

«Халқ сўзи» мухбири
Одилбек ОДАМБОЕВ ёзиб олди.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

Social Promotion Popup