Секторлар: Устувор мақсад — ҳудудларда аҳоли манфаатини таъминлаш
XS.UZ
Тадбиркорлар манфаатларини таъминлаш — эътиборда Ҳуқуқий ислоҳотлар юрт равнақи ва аҳоли фаровонлигига хизмат қилмоқда Уч марта ҳосил берувчи ўсимлик андижонлик фермерларга мўмай даромад келтирмоқда Барқарор ва кафолатли таъминот Бугунидан рози, келажакка ишончи мустаҳкам халқ Таълим, тарбия, тарғибот Мавсумга тайёргарлик: муаммолар бартараф этилмоқда «Электрон поликлиника» Миллий санъатимиз жилоси хорижликларни мафтун этмоқда Сувга чидамли Футболни ривожлантиришда замонавий ёндашув зарур Вулқон хавфи ДНК текшируви ойдинлик киритди Буюк Британия кучли бешликдан чиқиб кетди Тўққиз йиллик можаро жамоатчилик иштирокида ҳал этилди Ўзбекистон — Жанубий Корея: Стратегик шериклик муносабатларида янги босқич Тошкентда "High Tech City" маъмурий-маиший мажмуа қурилади Ўзбекистон – Қирғизистон ўртасидаги битим кучга кирди. У нима ҳақда эди? ОТМларда сиртқи ҳамда кечки бўлимлар очилди Муддатли ҳарбий хизматчилар ва резервчиларнинг хатлари махсус маркаланган почта конвертларида жўнатилади  Адлия вазирининг ўринбосари БМТнинг ИҲОКБ ва Тараққиёт дастури экспертлари билан учрашди Пан Ги Мун: Ўзбекистоннинг ички ва ташқи сиёсатдаги янги ташаббусларини қўллаб-қувватлайман Мирзиёев Корея Миллий Ассамблеяси Фахрий меҳмонлар китобига нималарни ёзди? Шавкат Мирзиёев БМТ собиқ Бош котиби Пан Ги Мун билан учрашди Ўзбекистон Президенти Корея Республикаси Миллий Ассамблеясида бўлди Тошкент шаҳрида “Марказий Осиё давлатларининг сув бўйича ҳамкорлигига 25 йил: эришилган тажриба, истиқболдаги вазифалар” мавзуида Корея Республикаси Бош вазири ўринбосари: Ўз мамлакатининг ривожига бу қадар катта аҳамият берадиган давлат раҳбарини жуда Корея Республикаси савдо, энергетика ва саноат вазири: Навоийдаги логистика марказини минтақадаги етакчи марказга айланади Корея Республикаси парламенти аъзоси: Ўзбекистон Президентининг нутқи хорижий табдиркорлар ва сармоядорлар учун ҳақиқий “маҳорат дарси”га айланди Шавкат Мирзиёев: Ўзбекистон Корея бизнеси учун ўз эшикларини кенг очди
  • 18 Октябрь 2017

Секторлар: Устувор мақсад — ҳудудларда аҳоли манфаатини таъминлаш

Мамлакатимизда одамларнинг бугунги кундан кўнгли тўлиб яшаши учун давлат ва хўжалик бошқаруви органлари масъулиятини ҳамда жавобгарлигини янада оширишнинг мутлақо янги: “маҳалла — туман — вилоят — республика” тамойилига асосланган механизми натижадорлиги ўз исботини топмоқда.

Президентимизнинг шу йил 8 августдаги “Ҳудудларнинг жадал ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлашга доир устувор чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, ўтган қисқа даврда жойларда секторлар фаолиятини йўлга қўйиш юзасидан барча ташкилий ишлар бажарилди. Эндиликда улар томонидан ҳар бир маҳаллада аҳоли билан мулоқотлар ўтказиш орқали ҳудуднинг реал ҳолати атрофлича ўрганилиб, одамларни ўйлантираётган ва қийнаётган ўткир муаммолар ечимини топишга жадал киришилди.

Навоий вилоятининг Нурота тумани марказидаги 11 маҳалла фуқаролар йиғини туман давлат солиқ инспекцияси бошлиғи етакчилигидаги 4-секторга бириктирилган. Сектор штаби учун Алишер Навоий номидаги маҳалла фуқаролар йиғинида алоҳида бино ажратилиб, зарур шарт-шароитлар яратилди. Штабда туну кун навбатчилик ташкил этилгани уй-жой коммунал тармоғи, йўл хўжалиги, энергия таъминотидаги муаммоларни тезкорлик билан ҳал қилиш имконини бераяпти.

— Ўтган икки ой ичида аҳолидан 368 та мурожаат келиб тушди, — дейди сектор котиби Обид Бўстонов. — Уларнинг 132 таси таъмирталаб ички йўллар, 79 таси бандлик ва 157 таси газ таъминотини яхшилашга доир масалалардир. Мурожаатлар асосида олиб борган саъй-ҳаракатларимиз натижасида шу кунгача икки километрдан ортиқ ички йўл асфальт қилинди, 67 киши ишга жойлаштирилди. Газ таъминотида босим паст бўлган Нурфахр, ўафур ўулом номидаги ҳамда Шаҳристон каби маҳаллаларга суюлтирилган газ баллонлари келтирилди.
Бундан ташқари, Эшони Судур маҳалласида “Нур коммунал хизмат” хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати ташкил этилиб, унинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш мақсадида имтиёзли кредит олишига кўмаклашилмоқда.

Сектор томонидан аҳоли ижтимоий муҳофазасининг аниқ манзиллилигини таъминлашга қаратилган тадбирлар самарасида тўрт нафар фуқаронинг саломатлигини яхшилаш, уч нафар фуқаронинг эса ногиронлик аравачаси ва ҳаракатланиш мосламаси олиши учун кўмаклашилди. II гуруҳ ногиронлари Нурилло Файзиев ҳамда Маҳбуба Тоғаевага намунавий лойиҳадаги уй-жойларнинг бошланғич бадали тўлаб берилди.

— Президентимизнинг оддий одамлар дарду ташвишидан хабардорлиги, муҳтожларга алоҳида эътибор ва ғамхўрлик кўрсатилаётганига ҳаётимиз мисолида гувоҳ бўлаяпмиз, — дейди М. Тоғаева. — Тўғрисини айтсам, уйсизликдан қийналиб кетгандик. Эндиликда ўз бошпанамиз бўлишидан бошим осмонда. Қалбимда яшаш завқи, қувонч, миннатдорлик... Юртимизда инсон манфаати ҳамма нарсадан устун эканига ишончим янада ортмоқда.

Ички йўллар носозлиги ҳамда кўприклар масаласи Нурота шаҳри аҳлини кўпдан буён ўйлантириб келади. Айниқса, шаҳарнинг ғарбий қисмидаги сой ва шимолий тарафидаги тоғолди жилғалари ёғин-сочинли кунларда қатор ноқулайликлар туғдиради. Шундан келиб чиқиб, Алишер Навоий номидаги маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидан ўтган сойга кўприк солиниши кўпчиликнинг оғирини енгиллаштирди. Навоий — Нурота йўлида сув ўтказиш мосламаси қурилиб, Нурфахр маҳалласи шимолидаги сел йўллари иҳоталанди.

— Ҳаракатлар стратегияси доирасида қабул қилинган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларини, шунингдек, Президентимизнинг вилоятимиз ҳамда туманимизга ташрифи чоғида берган амалий кўрсатмаларини рўёбга чиқаришга оид дастурлар секторимиз фаолияти самарадорлигини таъминламоқда, — дейди Нурота туманидаги 4-сектор раҳбари Акрам Бўриев. — Хусусан, туман марказида муҳташам меҳмонхона бунёд этилаётгани, истироҳат боғининг реконструкция қилиниши, ўнлаб ижтимоий объектларнинг ва “Нуротамармар” каби маҳаллий хом ашё негизида фаолият кўрсатувчи корхоналарнинг тикланиши қўшимча иш ўринларини очишда қўл келди. Бўш турган 8 та бино секторимиз аралашуви билан тадбиркорлик субъектларига берилди.

Сектор аъзоларининг уйма-уй юриб, мулоқотлар ўтказиши натижасида ўн бир маҳалладан 245 нафар фуқаро — уларнинг 16 нафари аёллар — чет элга узоқ муддатга чиқиб кетгани аниқланди ҳамда кўрилган чоралар натижасида 198 нафарининг оиласи бағрига қайтишига эришилди. Хориждан қайтган фуқаролар тиббий кўрикдан ўтказилиб, юзга яқини ишга жойлаштирилди.

Наманган вилоятининг Тўрақўрғон туманида туман ҳокими, прокуратура, ички ишлар тизими ва давлат солиқ инспекцияси раҳбарлари бошчилигида фаолият юритаётган секторлар ўртасида соғлом рақобатнинг пайдо бўлаётгани ҳудуд ҳаётида сезиларли янгиланиш ҳамда ўзгаришларга замин яратаётир.

Жумладан, туман прокурори раҳбарлигидаги 2-сектор томонидан 17 та маҳалла фуқаролар йиғини қамраб олинган. Ўтган давр ичида сектор минглаб хонадонларнинг турмуш шароитини яқиндан ўрганди. Оилаларнинг ижтимоий-иқтисодий аҳволи билан танишиш асносида аҳолининг томорқадан фойдаланиши, ҳовли-жойларнинг санитария ҳолати, оила аъзоларининг бандлиги, электр, газ, сув таъминоти, коммунал хизмат даражасига диққат қаратилмоқда. Шунингдек, ёшлар тарбияси, хорижга ишлаш учун кетган фуқаролар масаласи ҳам эътиборда турибди.

Чунончи, ўрганишлар пайтида одамлар ўртага ташлаган юздан зиёд муаммоларнинг 84 таси мутасаддилар жалб этилган ҳолда, жойида ечимини топди. Масалан, Ёртепакўча маҳалласида яшовчи Акрам Умаров оиласи кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож. Хонадон соҳиби 2 ёшга тўлмаган фарзандига нафақа тайинлашда ёрдам кўрсатилишини сўраб мурожаат қилди. Масала саноқли кунлар ичида ҳал этиб берилди. Еттикон маҳалласида истиқомат қилаётган Қаюмжон ота Абдураҳимов сектор аъзолари кўмагида сиҳатгоҳ йўлланмасини олди.

— Тўрақўрғон шаҳридаги ер ости йўли ёпиб қўйилгани туфайли вилоят марказига ўтган автомобиль йўлида тирбандлик, пиёдалар қатнови учун ноқулайликлар пайдо бўлганди, — дейди тўрақўрғонлик Анорхон Эрматова. — Секторга мурожаатимиздан сўнг йўлнинг 500 метрлик қисмига тўсиқлар ўрнатилиб, ер ости йўли қайта очилди.

Одамлар эндиликда очиқ мулоқот имкониятидан фойдаланиб, шахсий муаммолардан ташқари, кўпчилик манфаатига хизмат қиладиган кенг миқёсли ташаббусларни ҳам илгари суришаяпти. Мисол учун, тумандаги “Дилрабо СДА текстиль” кўп тармоқли хусусий фирмаси Бекобод қишлоғида бўш турган бинодан ишлаб чиқариш корхонаси сифатида фойдаланиш таклифини билдирди. Тадбиркорлик субъектига “ноль” харид қийматида берилган бино қайта таъмирлангандан сўнг бу ерда 250 киши учун иш ўрни очилди. Бекобод ва Туркистон маҳаллаларидаги ичимлик суви тармоғи ҳам фуқаролар мурожаати асосида таъмирланди ҳамда 300 дан зиёд хонадонлар сувсизлик муаммосидан қутулди.

Бундай амалий ишлар кенг жамоатчиликни эзгу ишларга чорлаётгани билан янада аҳамиятли. Масалан, Бирлашган маҳалласи аҳли қурилиши чўзилиб турган йиғин биносини битказишда оммавий сафарбарлик намунасини кўрсатди. Тамомила янги қиёфа касб этган бинода кутубхона ҳам ташкил қилинди. Бу масканга 300 дан зиёд кишилар китоб туҳфа этди.

— Исвахон маҳалласида штабимиз иш олиб бормоқда, — дейди 2-сектор раҳбари Абдулатиф Солиев. — Маҳаллалар тўғрисидаги маълумотлар ва ҳудудни комплекс ривожлантириш билан боғлиқ “йўл харитаси” ишлаб чиқилган. Мунтазам навбатчилик йўлга қўйилган штабда ҳар бир мурожаат жиддий назоратга олинмоқда. Мисол учун, Елхон маҳалласида яшовчи Абумалик Ўринбоев Қирғизистон Республикасида туғилган. Унинг Ўзбекистон фуқаролигига қабул қилиш ҳақидаги сўровини вилоят ички ишлар бошқармасига ҳавола этдик. Туркистон маҳалласидаги 7-мактабгача таълим муассасасини таъмирлаш ва унга қўшимча бино қуришни дастурга киритиш таклифи вилоят таълим тизими раҳбариятига юборилди.

Айни кунларда қишки иситиш мавсумига тайёргарлик долзарб бўлиб турибди. Айтиш жоизки, туман марказидаги 34 та кўп қаватли тураржойнинг 5 тасида иссиқлик етказиб бериш тизими, бино томлари мукаммал таъмирланди. Умуман олганда, 26 та уй, 11 қозонхона мавсумга тайёр. Бироқ 8 та бино томини таъмирлаш жадвалдагидан кечикаяпти. Совуқ кунлар тобора яқинлашаётганидан келиб чиқиб, бу масала тизим мутасаддилари олдига қатъий қилиб қўйилди.

Шу сингари ибратли ишлар тумандаги бошқа секторлар фаолиятида ҳам кузатилмоқда. Асосий мақсад — аҳоли турмуш шароитини яхшилаш, ҳудуд инфратузилмасини, ишлаб чиқаришни ривожлантириш, одамларда норозилик кайфиятини пайдо қилаётган ҳар қандай муаммони жойида ҳал этиш. Ечими вақт ва ўрганишни тақозо қиладиган масалалар эса ҳудудни ривожлантириш бўйича дастурга ҳамда “йўл хариталари”га киритилмоқда.

Муҳими, одамларимиз халқ манфаатини таъминлаш йўлида бор куч ва имкониятларни сафарбар этаётган янги тизимга ишонч билан қараяпти.

Темур ЭШБОЕВ,
Қудратилла НАЖМИДДИНОВ,
«Халқ сўзи» мухбирлари.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

Social Promotion Popup