Халқ дарди билан яшаш, халққа хизмат қилиш — энг асосий вазифа
XS.UZ
Президент қарори:“Мард ўғлон” давлат мукофоти таъсис этилди Меҳнат вазирлиги ҳамда Кичик ва ўрта бизнес конвергент ассоциациялари Уюшмаси (Корея) ўртасида меморандум имзоланди Тошкент – Сеул: Кореялик ишбилармонлардан интервью (Видео) Ўзбекистонда “Hyundai” автомобиллари ишлаб чиқарилади Ўзбекистон ва Корея Республикаси ўртасида қиймати 12,3 миллиард АҚШ долларидан зиёд бўлган 75 та ҳужжат “Evergreen Holdings” (Корея) Ўзбекистонда цемент заводи қурилиши учун 300 миллион доллар сармоя киритади “Ўзбекенгилсаноат” Корея билан 30 миллион долларлик 7 инвестицион лойиҳа имзоламоқчи Конституциямиз ҳақида қўшиқ куйланди Ўзбекистонда 12 та университет, 28 та мактаб ва лицейда корейс тили фан сифатида ўқитилади Ўзбекистон – Корея: мустаҳкам дўстликка асосланган, стратегик ҳамкорлик (инфографика) Кореянинг “Chung Hospital” шифохонаси билан ҳамкорликда Ўзбекистонда тиббий муассаса қурилади Ўзбекистон ва Корея Республикаси ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорлик  Ўзбекистон Республикаси ва Корея Республикаси ўртасидаги сиёсий ҳамкорлик нималарда ўз ифодасини топган? “Тонг бокиралиги ўлкаси” ҳақида биз билган ва билмаган маълумотлар Олий Мажлис Сенати АҚШ Конгресси делегацияси билан учрашди Мирзиёевнинг Кореяга ташрифини ёритиш учун Сеулда матбуот маркази ташкил этилди Абдулазиз Комилов АҚШ Конгрессининг Вакиллар палатаси аъзолари гуруҳи билан учрашди "ТС-АПТEКА" автоматлашган ахборот тизими яратилди Бош прокуратуранинг Олий ўқув курслари ҳамда Корея қонунчилик тадқиқоти институти ўртасида меморандум имзоланди Тижорат банклари томонидан кам таъминланган оилаларни қўллаб-қувватлашга имтиёзли кредитлар ажратилмоқда Ўзбекистон — Германия: савдо-иқтисодий ва сармоявий ҳамкорлик ривожланмоқда Депутатликка  номзодлар  рўйхатга олинди «Ўзбекистон фуқаросиман!» Қурилиш материаллари саноати ва манфаатли алоқалар Коммунал соҳа: хизмат сифати яхшиланмоқда Фермерлик ҳаракати: истиқболи амалиёт, муаммо ва ечимлар. Халқ қабулхонаси: ҳар бир мурожаат ортида инсон тақдири бор Юридик ёрдам кафолатланган Эзгу ғоялар, ёрқин таассуротлар Ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олишда  маҳалла фаолларининг ролини ошириш — давр талаби
  • 17 Октябрь 2017

Халқ дарди билан яшаш, халққа хизмат қилиш — энг асосий вазифа

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 14-15 октябрь кунлари Хоразм вилоятида бўлди.

Ташрифнинг биринчи куни Президентимиз қурилиш ва ободонлаштириш борасида олиб борилаётган кенг кўламли ишлар, эл-юртимиз равнақига хизмат қиладиган улкан лойиҳалар, туризм инфратузилмасини ривожлантиришга қаратилган режалар билан танишди. 

Хоразм замини азалдан улуғ аллома ва мутафаккирлари билан машҳур. Уларнинг бугунги издошлари ўз фидойи меҳнати билан мамлакатимиз ривожига улкан ҳисса қўшмоқда. 

Вилоят тобора замонавий қиёфа касб этиб, янги уй-жойлар, саноат корхоналари, муҳташам саройлар, равон йўллар, кенг майдон ва хиёбонлар, боғ-роғлар, таълим-тарбия, тиббиёт, маданият ва спорт масканлари барпо этилмоқда, барча соҳада улкан ютуқлар қўлга киритилмоқда. 

Президентимизнинг жорий йил январь ойида вилоятга ташрифи давомида берилган топшириқлар ижроси юзасидан янги лойиҳалар устида иш олиб борилмоқда. Натижада 2018-2019 йилларда Хоразм вилоятида умумий қиймати 716 миллион доллар бўлган 1 минг 500 га яқин лойиҳаларни амалга ошириш ва 16 минг иш ўрни яратишга мўлжалланган дастур лойиҳаси ишлаб чиқилди. Ушбу лойиҳаларнинг қиймати 450 миллион доллар бўлган 478 таси ташаббускорларнинг ўз маблағлари ва тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ҳисобидан амалга оширилади. 

Давлатимиз раҳбарининг бу лойиҳаларни янада такомиллаштириш ва янги босқичга кўтариш мақсадида 2018 йилни Хоразм вилоятида “Тадбиркорликни тубдан ривожлантириш ва инвестициялар йили” деб эълон қилиш таклифи ҳам тадбиркорликни ривожлантириш ва инвестицияларни жалб этишда муҳим қадам бўлади. 

Шу куни Урганч шаҳрида халқ депутатлари Хоразм вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев нутқ сўзлади. 

Сессияда ташкилий масала кўрилди. Президентимиз тавсиясига кўра, Хоразм вилояти ҳокими вазифасини вақтинча бажариб келаётган Илгизар Собиров Хоразм вилояти ҳокими лавозимига тасдиқланди.

Ташрифнинг иккинчи куни давлатимиз раҳбари Хоразм вилояти мусиқали драма театрини бориб кўрди.

Президентимизнинг жорий йил 31 майдаги “Маданият ва санъат соҳасини янада ривожлантириш ва такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, соҳани ривожлантириш, театрларнинг моддий-техника базасини замон талаблари асосида мустаҳкамлаш ишлари изчил давом эттирилмоқда.

Хоразм вилояти мусиқали драма театри биноси 1975 йилда қурилган. Шу кунларда театр биноси, жумладан, 572 томошабинга мўлжалланган зал капитал таъмирланмоқда. Ёритиш, иситиш ва совитиш тизимлари хорижий технологиялар асосида янгиланмоқда. Театр саҳна декорациялари ва конструкциялари, либослар, грим ва постижёр маҳсулотлари, парда ва бошқа буюмлар билан таъминланади.

Давлатимиз раҳбари театр мутасаддилари билан мулоқотда театрнинг репертуари, ходимлар малакаси ва меҳнат шароити билан қизиқди. Ижодий жамоа фаолиятини кенгайтириш, мазмун-моҳиятини янада бойитиш бўйича ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.

Театрни ҳақиқий маънавият ўчоғига айлантириш учун, аввало, яхши асарлар керак, деди давлатимиз раҳбари. Хоразмнинг буюк тарихи бор. Улуғ алломаларимиз, шу билан бирга, замонамиз қаҳрамонлари ҳақида саҳна асарлари яратиш зарур. Театр жамоаси -томошабинлар билан мунтазам мулоқотни йўлга қўйиши, туманларга чиқиб, спектакллар намойиш қилиши, ёшларни санъатга, маданиятга ўргатиши керак.

Ижодкорлар учун замонавий уй-жой қуриб бериш, театрнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш бўйича кўрсатмалар берилди. Драматургларни қўллаб-қувватлаш, актёр ва режиссёрлар малакасини ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. 

Президентимиз Шавкат Мирзиёев Урганч шаҳридаги Ёшлар марказида ҳам бўлди. 

Мамлакатимизда ёшларни ватанпарварлик ва миллий қадриятларимизга ҳурмат руҳида тарбиялаш, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш борасида изчил ишлар амалга оширилмоқда. 

Ёшларнинг ҳаётда ўз ўрнини топиши учун муносиб шароит яратиш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, касбга йўналтириш ва бандлигини таъминлаш, ташаббус-ларини рағбатлантириш борасидаги ислоҳотлар юксак самаралар бермоқда.

Урганч шаҳридаги Амир Темур номидаги истироҳат боғи ҳудудида ташкил этилган -марказда ёшлар бўш вақтини мазмунли ўтказиши учун барча шароит яратилган. “Ёш чеварлар”, “Ёш рассомлар”, “Ёш шахматчилар”, “Ёш ижодкорлар”, “Ёш сартарошлар” каби ўндан ортиқ тўгараклар фаолияти йўлга қўйилган. 

Президентимизнинг 2017 йил 5 июлдаги “Ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисида”ги Фармонида вилоятлар ва Тошкент шаҳрида Ёшлар марказлари қуриш кўзда тутилган. Шунингдек, 11 йиллик ўрта таълим тизими жорий этилиши муносабати билан бўшайдиган коллежлар биноларини Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг тегишли кенгашлари ихтиёрига ўтказиш, уларнинг негизида барча қулайликка, жумладан, кутубхона ва китоб дўконига эга Ёшлар марказлари ва замонавий ёшлар кинотеатрлари, шунингдек, ёшларни, айниқса, уларнинг уюшмаган қисмини касб-ҳунарга тўловсиз ўқитиш марказлари ташкил этиш кўзда тутилган. 

Давлатимиз раҳбари Ёшлар марказида яратилган шароитлар билан танишди. 

Биз бу каби замонавий иншоотларни кўплаб қуришимиз мумкин. Лекин уларда қандай таълим-тарбия олиш, ҳунар ўрганиш сиз, ёшларнинг интилиш ва ташаббусларингизга ҳам боғлиқ, деди Шавкат Мирзиёев. Хоразмлик ёшлар бу борада бошқаларга ўрнак бўлиши керак. 

Президентимиз турли сабабларга кўра тўғри йўлдан адашиб қолган ёшларни соғлом ҳаётга қайтаришда уларнинг тенгдошлари ёрдам бериши кераклигини қайд этди. 

Шавкат Мирзиёев вилоятнинг бир гуруҳ фаол ёшлари билан учрашиб, улар билан суҳбатлашди. 

Замонавий, мустақил фикрлайдиган, хориждаги тенгдошлари билан бемалол беллаша оладиган, жисмоний ва маънавий жиҳатдан баркамол ёшлар биз бошлаган ишларни муносиб давом эттириш ва янги босқичга кўтаришга қодир бўлади, деди давлатимиз раҳбари. 

Учрашувда сўзга чиққанлар Президентимизга ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар, навқирон авлод камолоти йўлида яратилаётган шароит ва имкониятлар учун миннатдорлик билдирди. 

Президентимиз хоразмлик ёшларнинг шижоати, эришаётган ютуқларини янада рағбатлантириш мақсадида Урганч давлат университети қошидаги 2-академик лицей ўқувчиси Озода Исмоиловага Ўзбекистоннинг Германиядаги элчихонасида малака ошириш учун йўлланма, Гурлан маиший хизмат касб-ҳунар коллежи ўқувчиси Шириной Раҳимовага “Spark” автомобили совға қилди. 

ЎзА.

 

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР