Аҳоли эътирозларига онлайн ечим
XS.UZ
Президент қарори:“Мард ўғлон” давлат мукофоти таъсис этилди Меҳнат вазирлиги ҳамда Кичик ва ўрта бизнес конвергент ассоциациялари Уюшмаси (Корея) ўртасида меморандум имзоланди Тошкент – Сеул: Кореялик ишбилармонлардан интервью (Видео) Ўзбекистонда “Hyundai” автомобиллари ишлаб чиқарилади Ўзбекистон ва Корея Республикаси ўртасида қиймати 12,3 миллиард АҚШ долларидан зиёд бўлган 75 та ҳужжат “Evergreen Holdings” (Корея) Ўзбекистонда цемент заводи қурилиши учун 300 миллион доллар сармоя киритади “Ўзбекенгилсаноат” Корея билан 30 миллион долларлик 7 инвестицион лойиҳа имзоламоқчи Конституциямиз ҳақида қўшиқ куйланди Ўзбекистонда 12 та университет, 28 та мактаб ва лицейда корейс тили фан сифатида ўқитилади Ўзбекистон – Корея: мустаҳкам дўстликка асосланган, стратегик ҳамкорлик (инфографика) Кореянинг “Chung Hospital” шифохонаси билан ҳамкорликда Ўзбекистонда тиббий муассаса қурилади Ўзбекистон ва Корея Республикаси ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорлик  Ўзбекистон Республикаси ва Корея Республикаси ўртасидаги сиёсий ҳамкорлик нималарда ўз ифодасини топган? “Тонг бокиралиги ўлкаси” ҳақида биз билган ва билмаган маълумотлар Олий Мажлис Сенати АҚШ Конгресси делегацияси билан учрашди Мирзиёевнинг Кореяга ташрифини ёритиш учун Сеулда матбуот маркази ташкил этилди Абдулазиз Комилов АҚШ Конгрессининг Вакиллар палатаси аъзолари гуруҳи билан учрашди "ТС-АПТEКА" автоматлашган ахборот тизими яратилди Бош прокуратуранинг Олий ўқув курслари ҳамда Корея қонунчилик тадқиқоти институти ўртасида меморандум имзоланди Тижорат банклари томонидан кам таъминланган оилаларни қўллаб-қувватлашга имтиёзли кредитлар ажратилмоқда Ўзбекистон — Германия: савдо-иқтисодий ва сармоявий ҳамкорлик ривожланмоқда Депутатликка  номзодлар  рўйхатга олинди «Ўзбекистон фуқаросиман!» Қурилиш материаллари саноати ва манфаатли алоқалар Коммунал соҳа: хизмат сифати яхшиланмоқда Фермерлик ҳаракати: истиқболи амалиёт, муаммо ва ечимлар. Халқ қабулхонаси: ҳар бир мурожаат ортида инсон тақдири бор Юридик ёрдам кафолатланган Эзгу ғоялар, ёрқин таассуротлар Ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олишда  маҳалла фаолларининг ролини ошириш — давр талаби
  • 17 Октябрь 2017

Аҳоли эътирозларига онлайн ечим

Ўз сайлов округингиздан сайланган депутат билан тўғридан-тўғри мулоқот қилишни истайсизми? Унда онлайн мулоқот, онлайн мунозараларда фаол қатнашаётган халқ вакилларининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига мурожаат этишингиз мумкин. Айтиш керакки, депутатларнинг бу борадаги фаоллиги жойлардаги мавжуд муаммоларни бартараф қилиш, халқ дарди билан яшаш, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, турмуш шароитини янада яхшилашда муҳим аҳамият касб этмоқда.

Чунончи, Ўзбекистон Халқ демократик партияси, унинг депутатлик бирлашмаларининг “Facebook” ижтимоий тармоғидаги расмий саҳифаси орқали ҳар ҳафтада 1-1,5 соат жонли эфирда аҳоли билан мулоқоти йўлга қўйилди.

Айни пайтда сайловчилар мазкур гуруҳ орқали ўзларини ўйлантираётган долзарб масалаларни ҳал қилиш учун партиянинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси аъзолари ҳамда маҳаллий вакиллик органларидаги депутатларга тўғридан-тўғри, онлайн тарзда мурожаат этишмоқда. Шу кунгача жонли эфир вақтида юзга яқин мурожаатлар бўйича тўлиқ жавоб берилди.

— Депутатларнинг ижтимоий тармоқларда расмий саҳифаларга эга бўлиши, шунингдек, партия расмий гуруҳидаги жонли эфирларда қатнашиши, аввало, сайловчилар манфаатларига тўла мос келади, — дейди Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг парламент қуйи палатасидаги фракцияси аъзоси Шуҳрат Турсунбоев. — Халқ билан тўғридан-тўғри мулоқот қилиш депутат фаолиятини ҳам самара, ҳам мазмун жиҳатидан бойитишга, ўз ишини янгича ёндашув асосида ташкил қилишга шароит яратаяпти. Мулоқотлар чоғида фуқароларимиз, айниқса, ёшларнинг мамлакатимиз ижтимоий-сиёсий ҳаёти, ташқи сиёсати, қонун ижодкорлиги фаолияти ҳақида билдираётган фикрлари, таклифлари уларнинг ҳуқуқий билими ошиб бораётганидан далолат беради.

Шу ўринда депутат Ш. Турсунбоевнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифасига Тошкент шаҳри, Яшнобод туманида яшовчи ота-онаси йўқ, вояга етмаган болалардан келиб тушган мурожаатга тўхталиб ўтсак.

Мазкур арзнома бўйича вазият ўрганилганда, улар яшаётган уй, ҳақиқатан ҳам, таъмирталаблиги аниқланган. Қўли очиқ, саховатпеша инсонлар ҳомийлигида уй тўлиқ таъмирланди. Депутатнинг қайд этишича, охирги уч ой давомида унинг саҳифасига келиб тушган ўндан ортиқ мурожаатларнинг 9 таси ижобий ечимини топган.

— Фракция аъзоларининг онлайн фаолиятини доимий мониторинг қилиб бориш, бу борада уларга кўмаклашиш ҳамда қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратмоқдамиз, — дейди Ўзбекистон Халқ демократик партияси фракцияси ижрочи котиби Алишер Равшанов. — Бу бўйича ҳафталик мониторинг юритилмоқда. Яқинда бўлиб ўтган фракция йиғилишида ҳам айни шу масала муҳокама этилиб, депутатлар эътибор қаратиши лозим бўлган жиҳатлар яна бир бор кўриб чиқилди. Ушбу жараёнда уларнинг фаол қатнашиши юзасидан аниқ вазифалар белгилаб олинди.

Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясининг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси аъзоларининг ижтимоий тармоқларда очган расмий саҳифалари сайловчилар ва электорат билан мулоқотнинг энг қулай ҳамда самарали воситаларидан бирига айланиб улгурди.

Эндиликда депутатлар Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги қонун ижодкорлиги жараёнлари, қабул қилинаётган қонун лойиҳаларининг мазмун-моҳияти ҳақида -сайловчиларга ўз саҳифалари орқали тезкор ахборот узатишлари баробарида, улардан таклиф олиш, саволларга жавоб қайтариш, тегишли масала юзасидан ҳуқуқий маслаҳат беришга эришмоқдалар. Энг муҳими, ушбу замонавий мулоқот воситаси ёрдамида сайловчилар жойлардаги мавжуд муаммолар юзасидан ўзлари сайлаган депутатга ортиқча оворагарчиликсиз, расмиятчилик ҳамда қоғозбозликсиз мурожаат этиш имкониятига эга бўлмоқдалар. Жойларда аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш, таълим сифати ва самарадорлигини ошириш, ички йўлларни таъмирлаш, бандлик, меҳнат қонунчилиги, уй-жой ҳамда коммунал масалалар мулоқотларнинг асосий мавзусини ташкил қилаяпти.

“Адолат” СДП расмий веб-сайтида жорий этилган “Онлайн депутат” интерактив хизмати орқали ўтган қисқа давр мобайнида фракция аъзоларига савол, таклиф, муносабат шаклида мингга яқин мурожаатлар келиб тушган. Мисол учун, фракция аъзоси Умид Сулаймоновга йўлланган мурожаатда Фарғона вилояти, Қўштепа тумани марказидан 12 километр узоқликдаги Қумтепа қишлоғида жойлашган туман йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлимида ҳайдовчиларнинг гувоҳномалар, жарима ёки бошқа тўловлари учун банк касса шохобчаси йўқлиги, бўлимда фақат нақд пулда тўлов йўлга қўйилгани ва бу ҳолат аҳолининг ҳақли эътирозларига сабаб бўлаётгани билдирилган. Ушбу муаммо юзасидан депутатнинг Фарғона вилояти Халқ банки акциядорлик тижорат банкига юборган депутатлик сўрови туфайли масала ижобий ҳал қилинди.

Бугунги кунда ижтимоий тармоқлар қонун лойиҳаларини муҳокама этишда ҳуқуқий майдон вазифасини ўтаётгани ҳам аҳамиятлидир. Чунончи, adolat.uz веб-сайтида “Жамоатчилик муҳокамаси” интерактив хизмати орқали “Одам аъзолари ва тўқималарини трансплантация қилиш тўғрисида”ги ҳамда “Илмий ва инновациявий фаолият тўғрисида”ги қонун лойиҳалари муҳокамага қўйилган бўлиб, улар депутатларнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларидан ҳам ўрин олган. Айни пайтда мазкур қонун лойиҳалари юзасидан қизғин фикр-мулоҳазалар билдирилаяпти, аниқ таклифлар илгари сурилмоқда.

Айтиш мумкинки, бу каби амалий саъй-ҳаракатлар халқ билан мулоқотнинг самарали ва замонавий механизмларини рўёбга чиқариш баробарида, сайловчиларнинг депутатларга бўлган ишончини мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Зиёда АШУРОВА,

«Халқ сўзи» мухбири.

 

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР