XS.UZ
Мамлакатимиз тўқимачилик ва енгил саноатининг экспорт салоҳияти Ўзбекистон — Туркия: Икки томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлашда муҳим қадам «Ўзбекистон янги марраларни кўзламоқда» Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар Адлия вазирларининг бешинчи мажлиси тўғрисида ахборот Ёш халқаро шахмат устаси Жавоҳир Синдоровга Президентимиз совғаси топширилди Битим имзоланди Сўз ва амал уйғунлиги — улуғ фазилат Тил — миллат кўзгуси Корхона ривожи таъминланади Илм-фан фидойисига эҳтиром Ер — бебаҳо хазина Тафаккур дунёсига йўл Олтинкўлда ХVI-XVII асрларга тааллуқли тангалар топилди Замонавий шифохона Жаҳон чемпионати совриндори Нуфузли мусобақа арафасида Тажрибали рақибидан устун келди “Халқ сўзи” ва “Народное слово” таҳририяти ходимлари пахта йиғим-теримида фаол иштирок этмоқда Агрепина Шин Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазири ЕТТБ тадбиркорлик субъектлари учун кредитлар тақдим этади Депутатлар ислоҳотларнинг ҳуқуқий базасини янада такомиллаштиришга қаратилган қонун лойиҳаларини кўриб чиқдилар Инновацион ишланмалар нефтни қайта ишлаш соҳаси ривожини жадаллаштиради Савдо-иқтисодий муносабатлар янада мустаҳкамланади Ҳарбийларимиз “Кембрия патрули” халқаро танловида совриндор бўлди «Ўзбекистоннинг тенг ҳуқуқли фуқаросиман!» Мактабгача таълим соҳасида замонавий тизим яратилади Илғор тажрибалар ва бозор механизмлари Юртимизда яратилаётган кенг имкониятлар Токиода муҳокама қилинди Фойдаландингизми, ҳақини ҳам тўланг Шавкат Мирзиёев Кавказ мусулмонлари идораси раиси шайхулислом Оллоҳшукур Пошшозода бошчилигидаги делегацияни қабул қилди
  • 13 Октябрь 2017

Аҳмад Шаҳид: ҳамкорлигимиз янги босқичда давом этади

БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашининг дин ва эътиқод эркинлиги масаласи бўйича махсус маърузачиси бошчилигидаги делегацияси жорий йил 2 — 12 октябрь кунлари мамлакатимизда бўлди. Делегация раҳбари Аҳмад ШАҲИД ташриф якунлари бўйича ЎзА мухбирига қуйидагиларни сўзлаб берди:

— Аввало, самимий қабул учун Президент Шавкат Мирзиёевга чуқур миннатдорлик билдираман. Ўзбекистон Президенти билан мамлакатда турли миллат ва элат вакиллари, турли динга эътиқод қилувчилар ҳуқуқ ва эркинликларини янада мустаҳкамлаш, уларнинг қонуний манфаатларини таъминлаш каби кўплаб масалаларни муҳокама қилдик. 

Биз Ўзбекистоннинг турли ҳудудларида бўлдик, вазирлик ва идоралар, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, оддий одамлар билан суҳбатлашдик. Юртингизда ҳукм сураётган тинчлик ва барқарорлик, миллатлараро ва диний бағрикенгликнинг нақадар мустаҳкам эканлигига гувоҳ бўлдик. 

Шуни мамнуният билан таъкидлашим керакки, Ўзбекистонда бу йўналишда катта ютуқларга эришилган. Ислом илми ва маърифатига беқиёс ҳисса қўшган буюк алломалар қадамжолари обод этилиб, аҳоли ва меҳмонлар мазкур муқаддас масканларни эмин-эркин зиёрат қилмоқда. 

Ўзбекистонда миллатлараро ва динлараро тотувликни таъминлаш бўйича ноёб тизим яратилган. 

130 дан ортиқ миллат ва элат, 16 диний конфессия вакиллари тинч-тотув яшамоқда. Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари, фуқароларнинг дин ва эътиқод эркинлиги қонунчилик асосида кафолатланган.

Ушбу ташрифимиз натижалари Ўзбекистон ва БМТ ўртасидаги ҳамкорлик -муносабатларини юксак босқичга кўтаришга, янги имкониятлар ва йўналишлар очишга хизмат қилишига ишонамиз.

ЎзА мухбири 

А. ЎРОЗОВ ёзиб олди.

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+