XS.UZ
Мамлакатимиз тўқимачилик ва енгил саноатининг экспорт салоҳияти Ўзбекистон — Туркия: Икки томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлашда муҳим қадам «Ўзбекистон янги марраларни кўзламоқда» Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар Адлия вазирларининг бешинчи мажлиси тўғрисида ахборот Ёш халқаро шахмат устаси Жавоҳир Синдоровга Президентимиз совғаси топширилди Битим имзоланди Сўз ва амал уйғунлиги — улуғ фазилат Тил — миллат кўзгуси Корхона ривожи таъминланади Илм-фан фидойисига эҳтиром Ер — бебаҳо хазина Тафаккур дунёсига йўл Олтинкўлда ХVI-XVII асрларга тааллуқли тангалар топилди Замонавий шифохона Жаҳон чемпионати совриндори Нуфузли мусобақа арафасида Тажрибали рақибидан устун келди “Халқ сўзи” ва “Народное слово” таҳририяти ходимлари пахта йиғим-теримида фаол иштирок этмоқда Агрепина Шин Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазири ЕТТБ тадбиркорлик субъектлари учун кредитлар тақдим этади Депутатлар ислоҳотларнинг ҳуқуқий базасини янада такомиллаштиришга қаратилган қонун лойиҳаларини кўриб чиқдилар Инновацион ишланмалар нефтни қайта ишлаш соҳаси ривожини жадаллаштиради Савдо-иқтисодий муносабатлар янада мустаҳкамланади Ҳарбийларимиз “Кембрия патрули” халқаро танловида совриндор бўлди «Ўзбекистоннинг тенг ҳуқуқли фуқаросиман!» Мактабгача таълим соҳасида замонавий тизим яратилади Илғор тажрибалар ва бозор механизмлари Юртимизда яратилаётган кенг имкониятлар Токиода муҳокама қилинди Фойдаландингизми, ҳақини ҳам тўланг Шавкат Мирзиёев Кавказ мусулмонлари идораси раиси шайхулислом Оллоҳшукур Пошшозода бошчилигидаги делегацияни қабул қилди
  • 13 Октябрь 2017

Ернинг ҳар қаричи қадрли

Бугун жаҳон ҳамжамияти учун ўта долзарб аҳамият касб этаётган муаммолардан бири озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш масаласидир. Аҳолининг катта қисми тўлақонли равишда овқатланмаслиги, энг асосий микроэлемент ва витаминларга бой мева-сабзавот ҳамда полиз маҳсулотлари тақчиллиги айрим минтақаларда жиддий хавотир келтириб чиқараётгани ҳам айни ҳақиқат.

Ноёб тупроқ ва иқлим шароитига эга мамлакатимизда эса кенг турдаги юқори сифатли қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш учун жуда қулай имкониятлар мавжуд. Қолаверса, табиатан омилкор халқимизнинг узоқ асрлик деҳқончилик анъаналарини давом эттириб, ривожлантириб келаётгани озиқ-овқат хавфсизлигини тобора мустаҳкамлашга замин яратмоқда. Бироқ бу хотиржамликка берилишга асос бўлолмайди. Чунки аҳоли сонининг муттасил ўсаётгани, жаҳон миқёсида иқтисодий танг вазият ҳукм сураётгани қишлоқ хўжалигида ишлаб чиқаришни сифат жиҳатидан ошириб бориш, тизимга инновацион технологияларни изчил татбиқ қилиш, соҳадаги имкониятлардан узоқни кўзлаган ҳолда, тўғри фойдалана билишни тақозо этмоқда. Бинобарин, яқин беш йилликнинг тараққиёт дастури — Ҳаракатлар стратегиясида ҳам мамлакат озиқ-овқат хавфсизлигини кафолатлаш, экологик тоза маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кенгайтириш, аграр секторнинг экспорт салоҳиятини юксалтириш масалаларига алоҳида тўхталиб ўтилган.

Давлатимиз раҳбарининг 2017 йил 9 октябрдаги “Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, қишлоқ хўжалиги экин майдонларидан самарали фойдаланиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони бу йўлда қўйилган жиддий қадам бўлди, десак, янглишмаймиз.

Пировард мақсад — ҳар қарич ердан унумли фойдаланиш, ер эгаларининг ҳуқуқ ҳамда манфаатлари ҳимоясини кучайтириш, шунинг баробарида, уларда шахсий масъулият ва жавобгарлик ҳиссини ошириш, қишлоқ хўжалигида бозор механизмларини жорий этиш, соҳа равнақига тўсиқ бўлаётган камчиликларни узил-кесил бартараф қилишга қаратилган мазкур ҳужжатда бугунги куннинг устувор вазифалари аниқ, чуқур ёндашилган ҳолда белгилаб берилди. Президентимизнинг 11 октябрь куни матбуотда эълон қилинган “Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини янада ривожлантириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори эса ана шу вазифаларни тўлиқ ҳамда юқори даражада бажаришнинг дастуриламали ҳисобланади.

Шу ўринда юқоридаги Фармон ва қарорга кўра, ер майдонларидан оқилона фойдаланишнинг ташкилий-ҳуқуқий базаси янада такомиллаштирилиши, соҳада парламент, вакиллик ҳамда жамоатчилик назоратининг таъсирчан тизими йўлга қўйилиши айни зарурат эканини таъкидлаш жоиз.

Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари ўз экин майдонини чинакам даромад манбаига айлантириши учун уларга ҳар тарафлама кўмаклашиш, ушбу жараёнда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қаторида халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари ҳамда Олий Мажлис палаталари доимий назорат ҳамда мониторингни олиб бориши қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ислоҳотларнинг ҳаётийлигини таъминлайди.

“Ери бойнинг эли бой”, дейди халқимиз. Шу маънода, ҳар бир хонадоннинг қут-баракали бўлиши, одамларимизнинг ўз турмушидан рози ва мамнун яшаши, мамлакат иқтисодиётининг барқарорлиги учун, аввало, ерни увол қилмай, ризқу рўз ундиришда хафсаласиз ҳамда суст кайфиятдан тўла халос бўлмоқ лозим. Токи, ернинг умри зое кетмасин, бозорларимиздаги файзу баракага путур етмасин.

Ўз навбатида, халқ вакиллари бўлган биз, сенаторлардан соҳага тегишли қонунларнинг, давлат ва ҳудудий дастурларнинг ижроси устидан парламент назоратини олиб боришда қатъият кўрсатиш, жойларга чиқиб, омилкор одамларимиз билан очиқ мулоқот юритиб, бу борада уларни ўйлантираётган масалаларни аниқлаш, таклиф-мулоҳазаларини қонун ижодкорлиги жараёнида эътибордан четда қолдирмаслик талаб этилади. Бинобарин, қишлоқ хўжалигини ислоҳ қилиш ҳамда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш биз учун энг муҳим вазифалардан биридир.

Бахадир ТАЖИЕВ,

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитаси раиси ўринбосари.

 

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+