XS.UZ
Мамлакатимиз тўқимачилик ва енгил саноатининг экспорт салоҳияти Ўзбекистон — Туркия: Икки томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлашда муҳим қадам «Ўзбекистон янги марраларни кўзламоқда» Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар Адлия вазирларининг бешинчи мажлиси тўғрисида ахборот Ёш халқаро шахмат устаси Жавоҳир Синдоровга Президентимиз совғаси топширилди Битим имзоланди Сўз ва амал уйғунлиги — улуғ фазилат Тил — миллат кўзгуси Корхона ривожи таъминланади Илм-фан фидойисига эҳтиром Ер — бебаҳо хазина Тафаккур дунёсига йўл Олтинкўлда ХVI-XVII асрларга тааллуқли тангалар топилди Замонавий шифохона Жаҳон чемпионати совриндори Нуфузли мусобақа арафасида Тажрибали рақибидан устун келди “Халқ сўзи” ва “Народное слово” таҳририяти ходимлари пахта йиғим-теримида фаол иштирок этмоқда Агрепина Шин Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазири ЕТТБ тадбиркорлик субъектлари учун кредитлар тақдим этади Депутатлар ислоҳотларнинг ҳуқуқий базасини янада такомиллаштиришга қаратилган қонун лойиҳаларини кўриб чиқдилар Инновацион ишланмалар нефтни қайта ишлаш соҳаси ривожини жадаллаштиради Савдо-иқтисодий муносабатлар янада мустаҳкамланади Ҳарбийларимиз “Кембрия патрули” халқаро танловида совриндор бўлди «Ўзбекистоннинг тенг ҳуқуқли фуқаросиман!» Мактабгача таълим соҳасида замонавий тизим яратилади Илғор тажрибалар ва бозор механизмлари Юртимизда яратилаётган кенг имкониятлар Токиода муҳокама қилинди Фойдаландингизми, ҳақини ҳам тўланг Шавкат Мирзиёев Кавказ мусулмонлари идораси раиси шайхулислом Оллоҳшукур Пошшозода бошчилигидаги делегацияни қабул қилди
  • 13 Октябрь 2017

Хизмат уйлари ва автомашиналар

профилактика инспекторлари фаолиятини кучайтиришда муҳим ўрин тутади

Наманган шаҳридаги “Уч фаввора” хиёбонида вилоят ички ишлар бошқармаси таркибидаги таянч пунктлари профилактика инспекторларининг тантанали қасамёд қабул қилиш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирда сўз олганлар Президентимизнинг алоҳида эътибори туфайли профилактика инспекторлари самарали фаолият кўрсатиши учун барча шарт-шароит яратилаётганини таъкидладилар.

Хусусан, уларга ўз хизмат ҳудудида уй-жой қуриб берилаётгани ва имтиёзли асосда автомобиль топширилаётгани ана шу юксак эътиборнинг ёрқин ифодасидир.

Дарҳақиқат, вилоятнинг шаҳар ҳамда қишлоқларида меҳнат қилаётган 496 нафар профилактика инспекторининг ўзига бириктирилган ҳудудда хизмат вазифасини сидқидилдан бажариши учун барча имконият ишга солинмоқда. Давлатимиз раҳбарининг шу йил 20 апрелдаги “Ички ишлар органлари таянч пунктларининг профилактика инспекторларини хизмат уй-жойи билан таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, жойларда 295 та тураржой қуриш, 198 та мавжуд бинони қайта реконструкция қилиш, кўп қаватли уйлардан 3 та хонадон сотиб олиш режаси бўйича иш олиб борилиб, хизмат уйлари бирин-кетин фойдаланишга топширилмоқда. Айни чоғда 487 нафар профилактика инспектори билан имтиёзли кредит асосида “Матиз” автомашинаси сотиб олиш бўйича тузилган шартномалар ҳам босқичма-босқич ижросини топмоқда.

Наманган шаҳрининг 4-кичик даҳасидаги таянч пункти профилактика инспектори, лейтенант Дилмурод Раҳматов ҳам кўплаб ҳамкасблари қатори қасамёд қилгач, хизмат уйи ва енгил автомашина калитини қабул қилиб олди.

— Ҳар куни ишга узоқдан қатнардим, — дейди у. — Хизмат худудидан тураржой берилиши йўлимни яқин қилди. Энди маҳалла аҳли билан янада баҳамжиҳат ишлаш имконияти ошди. Бу, ўз навбатида, профилактика ишлари самарадорлигини -юксалтиришда муҳим омил бўлади, албатта.

Соҳадаги ислоҳотлар туфайли профилактика тадбирлари самарадорлиги ортаётгани, айниқса, эътиборга молик. Жорий йилнинг ўтган 9 ойи давомида вилоят бўйича содир этилган жиноятлар сони ўтган йилнинг шу давридагига нисбатан 451 тага, яъни 12,24 фоиз камайгани бунинг яққол тасдиғидир.

Қудратилла НАЖМИДДИНОВ,

«Халқ сўзи» мухбири.

 

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+