Ноодатий меҳмонхона
  • 13 Октябрь 2017

Ноодатий меҳмонхона

Шаҳрисабзнинг Қозигузар маҳалласида яшовчи Рашид Ҳайдаров хорижлик сайёҳлар учун уй меҳмонхонаси бунёд этди.

Қадимий иншоотда очилган мазкур ноанъанавий меҳмонхона хорижлик сайёҳларга ҳудуд аҳолиси турмуши, урф-одатлари билан яқинроқ танишиш, тарихий давр ҳақида тасаввур ҳосил қилиш имконини беради.

Айтиш жоизки, Р. Ҳайдаровнинг тахминан XIX асрга мансуб бўлган, ноёб меъморчилик услубида қурилган хонадони қарийб уч минг йиллик ўтмишга эга бўлган қадим Кешда сақланиб қолган ана шундай кўҳна иморатлардан биридир.

— Амир Темур бобомиз даврида Шаҳрисабздаги қурилиш архитектурасининг ривожланиши аҳоли уй-жойларини қуриш маданиятига ҳам ижобий таъсир ўтказган, — дейди Р. Ҳайдаров. — Хусусан, усталар уйларнинг деворлари пишиқ ва мустаҳкам бўлиши учун ғиштни саксовул оловида пиширишган. Шундай қурилиш материали асосида барпо этилган уйимизнинг бир қисмини меҳмонхонага мослаштириб, ташқи ҳамда ички қисмларини миллий буюмлар билан жиҳозладик. Бу ерда меҳмонлар учун барча қулайлик яратилди. Сўзаналар, мисдан ясалган кўза, офтоба ва лаганлар, сопол хумдон, ёғоч лавҳ каби безаклар хорижий сайёҳларни бефарқ қолдирмаслиги аниқ.

Аҳад МУҲАММАДИЕВ,

«Халқ сўзи» мухбири.

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn