XS.UZ
Мамлакатимиз тўқимачилик ва енгил саноатининг экспорт салоҳияти Ўзбекистон — Туркия: Икки томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлашда муҳим қадам «Ўзбекистон янги марраларни кўзламоқда» Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар Адлия вазирларининг бешинчи мажлиси тўғрисида ахборот Ёш халқаро шахмат устаси Жавоҳир Синдоровга Президентимиз совғаси топширилди Битим имзоланди Сўз ва амал уйғунлиги — улуғ фазилат Тил — миллат кўзгуси Корхона ривожи таъминланади Илм-фан фидойисига эҳтиром Ер — бебаҳо хазина Тафаккур дунёсига йўл Олтинкўлда ХVI-XVII асрларга тааллуқли тангалар топилди Замонавий шифохона Жаҳон чемпионати совриндори Нуфузли мусобақа арафасида Тажрибали рақибидан устун келди “Халқ сўзи” ва “Народное слово” таҳририяти ходимлари пахта йиғим-теримида фаол иштирок этмоқда Агрепина Шин Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазири ЕТТБ тадбиркорлик субъектлари учун кредитлар тақдим этади Депутатлар ислоҳотларнинг ҳуқуқий базасини янада такомиллаштиришга қаратилган қонун лойиҳаларини кўриб чиқдилар Инновацион ишланмалар нефтни қайта ишлаш соҳаси ривожини жадаллаштиради Савдо-иқтисодий муносабатлар янада мустаҳкамланади Ҳарбийларимиз “Кембрия патрули” халқаро танловида совриндор бўлди «Ўзбекистоннинг тенг ҳуқуқли фуқаросиман!» Мактабгача таълим соҳасида замонавий тизим яратилади Илғор тажрибалар ва бозор механизмлари Юртимизда яратилаётган кенг имкониятлар Токиода муҳокама қилинди Фойдаландингизми, ҳақини ҳам тўланг Шавкат Мирзиёев Кавказ мусулмонлари идораси раиси шайхулислом Оллоҳшукур Пошшозода бошчилигидаги делегацияни қабул қилди
  • 13 Октябрь 2017

Меҳр тафти

Она учун фарзандининг бахту иқболини кўришдан ортиқроқ бахт йўқ. Биз, Меҳрибонлик уйи тарбиячилари масканимиздаги ҳар бир ўғил-қизнинг камолга етиб, муваффақиятларга эришаётганидан беҳад қувонамиз. Негаки, улар ҳам ўз фарзандимиз.

Муассасамизда мурғак қалб эгаларининг болалик гаштини суриши, яхши тарбия олиши, ҳар томонлама соғлом вояга етиши учун барча қулайлик яратилган. Замонавий ётоқхона, турли тўгараклар, кутубхона, спорт майдони — улар ихтиёрида. Ҳар бир бола ўз қизиқишидан келиб чиққан ҳолда, санъат, миллий ҳунармандлик, спорт билан шуғулланиш имконига эга. Ёзги таътилни эса мамлакатимизнинг энг сўлим оромгоҳларида ўтказишади.

Меҳрибонлик уйида меҳнат қилаётганимга 13 йилдан ошди. Шу давр мобайнида қанчадан-қанча болажонлар улғайиб, ҳаётда ўз ўринларини топишди. Байрамлар баҳонасида ҳол сўраб келишади, олисда бўлишса, қўнғироқ қилишади. Шундай пайтларда бошимиз осмонга етади. Кучимизга куч қўшилади.

Тажрибамдан келиб чиқиб айтаманки, боланинг бегонаси бўлмайди. Болаларимни шаҳримиздаги 8-умумтаълим мактабига олиб борганимда, синфдошларидан баъзилари югуриб келиб мени маҳкам қучоқлаб олишади. Ана шундай паллаларда уларнинг она меҳрига муҳтожликларини сезаман. Турли важларни рўкач қилиб зурриётини қаровсиз қолдираётган айрим ота-оналар буни англаб етишса, кошки эди...

Бу ҳақда тўхталаётганимнинг боиси бор. Масканимизда айни дамда 88 нафар ўғил-қиз тарбияланаяпти. Уларнинг атиги етти нафари чин етим, холос. Қолганларининг яқинлари турли сабабларга кўра, ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилинган. Биз шу болажонларга оналик меҳрини бераяпмиз.

Буни қарангки, киши болажон бўлса, ўғил-қизларидан меҳрини дариғ тутмаса, нафақат ўзи меҳнат қилаётган жойда, шу билан бирга, бутун мамлакат миқёсида ҳам -ҳурмат-эътибор топаркан. Бунга ўз ҳаётим мисолида яна бир карра ишонч ҳосил қилдим. Мустақиллигимизнинг 26 йиллик байрами арафасида Президентимиз Фармонига мувофиқ, бир гуруҳ юртдошларимиз қаторида давлат мукофоти билан тақдирландим. Бу эътиборга навқирон авлодни Ватанимизга садоқатли, меҳр-оқибатли қилиб тарбиялаш билан жавоб бераман.

Ойша ҲОШИМОВА,

Бухоро шаҳридаги 

32-Меҳрибонлик уйи тарбиячиси,

«Шуҳрат» медали соҳибаси. 

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+

Кўп ўқилган