XS.UZ
Мамлакатимиз тўқимачилик ва енгил саноатининг экспорт салоҳияти Ўзбекистон — Туркия: Икки томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлашда муҳим қадам «Ўзбекистон янги марраларни кўзламоқда» Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар Адлия вазирларининг бешинчи мажлиси тўғрисида ахборот Ёш халқаро шахмат устаси Жавоҳир Синдоровга Президентимиз совғаси топширилди Битим имзоланди Сўз ва амал уйғунлиги — улуғ фазилат Тил — миллат кўзгуси Корхона ривожи таъминланади Илм-фан фидойисига эҳтиром Ер — бебаҳо хазина Тафаккур дунёсига йўл Олтинкўлда ХVI-XVII асрларга тааллуқли тангалар топилди Замонавий шифохона Жаҳон чемпионати совриндори Нуфузли мусобақа арафасида Тажрибали рақибидан устун келди “Халқ сўзи” ва “Народное слово” таҳририяти ходимлари пахта йиғим-теримида фаол иштирок этмоқда Агрепина Шин Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазири ЕТТБ тадбиркорлик субъектлари учун кредитлар тақдим этади Депутатлар ислоҳотларнинг ҳуқуқий базасини янада такомиллаштиришга қаратилган қонун лойиҳаларини кўриб чиқдилар Инновацион ишланмалар нефтни қайта ишлаш соҳаси ривожини жадаллаштиради Савдо-иқтисодий муносабатлар янада мустаҳкамланади Ҳарбийларимиз “Кембрия патрули” халқаро танловида совриндор бўлди «Ўзбекистоннинг тенг ҳуқуқли фуқаросиман!» Мактабгача таълим соҳасида замонавий тизим яратилади Илғор тажрибалар ва бозор механизмлари Юртимизда яратилаётган кенг имкониятлар Токиода муҳокама қилинди Фойдаландингизми, ҳақини ҳам тўланг Шавкат Мирзиёев Кавказ мусулмонлари идораси раиси шайхулислом Оллоҳшукур Пошшозода бошчилигидаги делегацияни қабул қилди
  • 12 Октябрь 2017

«Ҳаётимдаги энг унутилмас воқеа»

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашида Президентимиз Фармони билан Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига қабул қилинган бир гуруҳ шахсларга фуқаролик паспортлари тантанали равишда топширилди.

Таъкидланганидек, “Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида”ги Қонун кучга кирган пайтда турли сабаблар билан мамлакат ташқарисида бўлган маҳаллий аҳоли, бошқа давлатда туғилиб ўсиб, юртимизни ўз Ватани сифатида дилдан тан олган, унинг тараққий этиши ва гуллаб-яшнаши учун муносиб ҳисса қўшиб келаётган инсонлар фуқароликка қабул қилинади.

Туркманистон Республикасида туғилган Комилжон Йўлдошев кўп йиллардан буён Нукус шаҳрида яшайди. Қорақалпоқ давлат университетида таълим олди. Савдо соҳасида астойдил меҳнат қилиб, Ватанимиз равнақига муносиб улуш қўшиб келмоқда.

— Йигирма беш йиллик орзуим рўёбга чиқди, — дея хурсандлигини яшира олмайди К. Йўлдошев. — Ўзбекистон Республикаси фуқароси, деган шарафли номга эга бўлдим. Юртбошимиздан чексиз миннатдорман. Бундан кейин ҳам бор билим ва тажрибамни мустақил диёримиз юксалиши йўлида сафарбар этаман.

Тадбирда ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ҳамда умумтаълим мактабларининг 16 ёшга тўлган ўқувчиларига биометрик паспортлар топширилди.

— Бу ҳаётимдаги энг унутилмас воқеалардан биридир, — дейди Нукуc шаҳридаги 22-умумтаълим мактаби ўқувчиси Дилноза Узоқберганова. — Келгусида республикамиз тараққиётига ҳисса қўшишга астойдил ҳаракат қиламан.

Ҳидоят АҲМЕДОВ, 

«Халқ сўзи» мухбири.

 

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+

Кўп ўқилган