XS.UZ
Мамлакатимиз тўқимачилик ва енгил саноатининг экспорт салоҳияти Ўзбекистон — Туркия: Икки томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлашда муҳим қадам «Ўзбекистон янги марраларни кўзламоқда» Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар Адлия вазирларининг бешинчи мажлиси тўғрисида ахборот Ёш халқаро шахмат устаси Жавоҳир Синдоровга Президентимиз совғаси топширилди Битим имзоланди Сўз ва амал уйғунлиги — улуғ фазилат Тил — миллат кўзгуси Корхона ривожи таъминланади Илм-фан фидойисига эҳтиром Ер — бебаҳо хазина Тафаккур дунёсига йўл Олтинкўлда ХVI-XVII асрларга тааллуқли тангалар топилди Замонавий шифохона Жаҳон чемпионати совриндори Нуфузли мусобақа арафасида Тажрибали рақибидан устун келди “Халқ сўзи” ва “Народное слово” таҳририяти ходимлари пахта йиғим-теримида фаол иштирок этмоқда Агрепина Шин Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазири ЕТТБ тадбиркорлик субъектлари учун кредитлар тақдим этади Депутатлар ислоҳотларнинг ҳуқуқий базасини янада такомиллаштиришга қаратилган қонун лойиҳаларини кўриб чиқдилар Инновацион ишланмалар нефтни қайта ишлаш соҳаси ривожини жадаллаштиради Савдо-иқтисодий муносабатлар янада мустаҳкамланади Ҳарбийларимиз “Кембрия патрули” халқаро танловида совриндор бўлди «Ўзбекистоннинг тенг ҳуқуқли фуқаросиман!» Мактабгача таълим соҳасида замонавий тизим яратилади Илғор тажрибалар ва бозор механизмлари Юртимизда яратилаётган кенг имкониятлар Токиода муҳокама қилинди Фойдаландингизми, ҳақини ҳам тўланг Шавкат Мирзиёев Кавказ мусулмонлари идораси раиси шайхулислом Оллоҳшукур Пошшозода бошчилигидаги делегацияни қабул қилди
  • 12 Октябрь 2017

Макон, имкон, инсон...

Мулкдан унумли фойдаланиш учун яна нима етишмайди?

Самарқанд вилоятининг Пастдарғом туманида “Самарқанд камалак инвест текстил” корхонаси собиқ “Балхиён” акциядорлик жамиятининг 3 708 квадрат метр биноси негизида янги инвестиция лойиҳасини амалга оширишни бошлади. Гап шундаки, бу ерга 46,8 миллиард сўмликдан ортиқ инвестиция киритилиши натижасида тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқарилиб, 300 тага яқин янги иш ўринлари яратилади.

 

“Тадбиркор нима иш билан машғул?”

Бу мамлакатимизда бўш турган корхоналарни салоҳиятли сармоядорларга бериш, тадбиркорлар билан мулоқот олиб борган ҳолда, янги лойиҳаларни ишга тушириш ва шунинг ҳисобига иқтисодиётимизда рақобатдошлик даражасини ошириш, аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича олиб борилаётган ислоҳотларга бир мисол, холос.  Бинобарин, ҳозирги кунда ушбу йўналишдаги ишлар кўлами тобора кенгайиб бораётир.

— Бунда давлатимиз раҳбарининг 2017 йил 23 февралдаги “Тадбиркорларнинг ишлаб чиқариш майдонларидан фойдаланишларини янада рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори муҳим аҳамият касб этмоқда, — дейди Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш бош бошқармаси бошлиғи Санжар Абдуқодиров. — Зеро, Президентимиз таъбири билан айтганда, давлат мулки бирон-бир сармоядорга берилса-ю, унинг кейинги тақдири ҳеч кимни қизиқтирмаса, “Тадбиркор нима иш билан машғул, фаолияти давомида қандай муаммо ёки тўсиқларга дуч келаяпти?” каби масалаларга эътибор қаратилмаса, самарадорлик ҳақида, ўша корхоналарнинг кейинчалик юқори натижаларга эришиши тўғрисида гап бўлиши мумкин эмас.

Шу боис Президентимизнинг жорий йил 18 апрелдаги “Хусусийлаштирилган корхоналар билан ишлаш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида ушбу йўналишда бажарилиши лозим бўлган ишлар аниқ кўрсатиб ўтилди. -Эришилган натижалар танқидий-таҳлилий баҳоланиб, янгича услубда фаолият юритиш зарурлиги белгилаб берилди.

 

“Йўл хариталари” йўлга тушди

Ушбу қарорлар талаблари ва белгиланган вазифалардан келиб чиқиб, ҳудудий Идоралараро комиссиялар тузилиб, ҳар бир бўш турган объектни пухта ўрганиш асосида уларнинг мулкдорлари билан бирга мазкур биноларни ишга тушириш юзасидан “йўл хариталари” ишлаб чиқилмоқда. Пировардида жорий йилнинг олти ойи ичида аввал хусусийлаштирилган 30 мингдан ортиқ корхона ва объектлар хатловдан ўтказилди.

Ҳар бир корхона неча йилдан буён бўш турганлиги, тўла қувватда ишламаслик сабаблари, ушбу ҳолатга олиб келувчи омиллар таҳлил қилинди. Маълум бўлишича, бўш турган корхоналарнинг 500 дан зиёди 10 йилдан ортиқ муддат давомида самарали фаолият юритмаяпти ва бўшаётган ишлаб чиқариш майдонларига эга. 396 та объект қайта қурилиш ва реконструкцияни талаб этса, 646 тасидаги эскирган ишлаб чиқариш технологияларини янгилаш зарур. 210 та объектда эса коммуникация тармоқлари билан улаш ҳисобига иқтисодий фаолиятни йўлга қўйса бўлади.

Олиб борилаётган тушунтириш ишлари ва тадбиркорлар билан мулоқотлар, барча даражадаги давлат органлари, тижорат банклари томонидан кўрсатилаётган амалий кўмак натижасида истиқболли инвестиция лойиҳалари ишлаб чиқилмоқда.

Аниқроғи, қўмита томонидан мулкдорлар иштирокида 2489 та лойиҳа тайёрланиб, тармоқ жадваллари тасдиқланди. Уларни рўёбга чиқариш учун эса 2,8 триллион сўм ва 23,1 миллион АҚШ доллари миқдорида инвестиция жалб этилиши мўлжалланаяпти.

 

Ички бозорга янги маҳсулотлар

Масалан, кейинги йилда Бухоро вилояти, ўиждувон туманидаги собиқ А. ўиждувоний номидаги йигирув-тўқув фабрикаси ўрнида “Парвоз Ҳумо равнақ транс” масъулияти чекланган жамияти иш бошлайди. Бугунги кунда объектда қурилиш-таъмирлаш ва реконструкция ишлари олиб борилмоқда.

Урганч шаҳридаги умумий майдони 5,08 гектар, қурилиш ости майдони 14 036 квадрат метр бўлган бино ва иншоотларни тўлиқ қувватда ишлатиш учун эса мулкдор — “Агромахсустузатишсозлаш” МЧЖ томонидан амалга оширилади. Натижада бу манзилда бетон ва темирдан тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариш ўзлаштирилади. 

Фарғона вилоятининг Риштон туманида собиқ мебель ишлаб чиқариш фабрикаси негизида “Файз Акро текс” корхонаси томонидан пардали материаллар ишлаб чиқаришни ташкил этиш лойиҳаси амалга оширилмоқда. Бунинг учун инвесторнинг 1,0 миллиард сўмдан ортиқ шахсий сармояси жалб қилинди ва объект ишга туширилмоқда. Эътиборлиси, маҳаллий хотин-қизлар иш билан банд этиладиган ушбу корхонанинг маҳсулотини экспорт қилиш ҳам белгилаб олинган. Худди шундай Бешариқ тумани марказида жойлашган собиқ “Момиқ” фабрикаси негизида “Бешариқ анис қурилиш” корхонаси томонидан замонавий савдо ва хизмат кўрсатиш маркази ташкил этилмоқда. 2018 йилнинг январь ойида фойдаланишга топширилиши мўлжалланган лойиҳани муддатидан илгари ишга тушириш мақсадида инвестор томонидан 2 миллиард сўмдан ортиқ маблағлар жалб қилинмоқда.

 

Қаловини топса...

Бундай мисолларни кўплаб келтириш мумкин. Муҳими, аввал хусусийлаштирилган корхона ва объектларни ишга тушириш бўйича қадам-бақадам амалга ошириладиган ишларни белгилаш билан бир қаторда, ушбу тадбирларни бажарувчи ташаббускорларга кенг имкониятлар ҳамда имтиёзлар тўплами тақдим этилаётгани жараённи янада жадаллаштирмоқда. 

Эндиликда уларнинг коммуникация тармоқларига уланиш, хом ашёни харид қилишдаги қийинчиликлари, рухсат олиш билан боғлиқ муаммолари, кредит ресурсларини жалб қилиш бўйича истаклари оператив тарзда ҳудудий Идоралараро комиссияларда ҳал этилади.

Мулкдорлар билан индивидуал музокаралар олиб борилиб, қўмита ва Савдо-саноат палатаси томонидан ташкиллаштирилган бепул ўқув курсларида уларнинг тадбиркорлик асослари, замонавий бизнесни йўлга қўйиш бўйича малакаси оширилмоқда.

Умуман олганда, республикамизда давлат объектларини хусусий мулкдорларга сотиш, иқтисодий ночор ёки фаолият кўрсатмаётган корхоналарни молиявий жиҳатдан соғломлаштириш борасида бажарилаётган ишлар кўлами тобора кенгаймоқда. Яна бир ҳужжат — Президентимизнинг “Тадбиркорларнинг ишлаб чиқариш майдонларидан фойдаланишларини янада рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори эса ушбу ишларни сифат жиҳатидан янги босқичга кўтараётгани билан аҳамиятлидир.

Дилшод УЛУҒМУРОДОВ,

«Халқ сўзи» мухбири.

 

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+

Кўп ўқилган