XS.UZ
Мамлакатимиз тўқимачилик ва енгил саноатининг экспорт салоҳияти Ўзбекистон — Туркия: Икки томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлашда муҳим қадам «Ўзбекистон янги марраларни кўзламоқда» Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар Адлия вазирларининг бешинчи мажлиси тўғрисида ахборот Ёш халқаро шахмат устаси Жавоҳир Синдоровга Президентимиз совғаси топширилди Битим имзоланди Сўз ва амал уйғунлиги — улуғ фазилат Тил — миллат кўзгуси Корхона ривожи таъминланади Илм-фан фидойисига эҳтиром Ер — бебаҳо хазина Тафаккур дунёсига йўл Олтинкўлда ХVI-XVII асрларга тааллуқли тангалар топилди Замонавий шифохона Жаҳон чемпионати совриндори Нуфузли мусобақа арафасида Тажрибали рақибидан устун келди “Халқ сўзи” ва “Народное слово” таҳририяти ходимлари пахта йиғим-теримида фаол иштирок этмоқда Агрепина Шин Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазири ЕТТБ тадбиркорлик субъектлари учун кредитлар тақдим этади Депутатлар ислоҳотларнинг ҳуқуқий базасини янада такомиллаштиришга қаратилган қонун лойиҳаларини кўриб чиқдилар Инновацион ишланмалар нефтни қайта ишлаш соҳаси ривожини жадаллаштиради Савдо-иқтисодий муносабатлар янада мустаҳкамланади Ҳарбийларимиз “Кембрия патрули” халқаро танловида совриндор бўлди «Ўзбекистоннинг тенг ҳуқуқли фуқаросиман!» Мактабгача таълим соҳасида замонавий тизим яратилади Илғор тажрибалар ва бозор механизмлари Юртимизда яратилаётган кенг имкониятлар Токиода муҳокама қилинди Фойдаландингизми, ҳақини ҳам тўланг Шавкат Мирзиёев Кавказ мусулмонлари идораси раиси шайхулислом Оллоҳшукур Пошшозода бошчилигидаги делегацияни қабул қилди
  • 12 Октябрь 2017

Дўстлик фестивали

Хоразмда Ўзбекистон ва Корея Республикаси ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 25 йиллиги ҳамда корейс миллатига мансуб юртдошларимизнинг мамлакатимизда яшаётганининг 80 йиллиги муносабати билан “Korean Festival — 2017” анжумани бўлиб ўтди.

Мазкур тадбир Жанубий Кореянинг мамлакатимиздаги элчихонаси ҳамда вилоят ҳокимлиги ҳамкорлигида ташкил этилди. Унда давлат ва жамоат ташкилотлари, миллий маданий марказлар вакиллари, ижодкорлар, ёшлар қатнашди. 

Фестиваль тадбирлари Хонқа туманида бошланиб, корейс халқининг бой тарихи ҳамда маданияти ҳақида ҳикоя қилувчи ранг-баранг тақдимотлар, жумладан, “Ўзбекистон — Жанубий Корея дўстлиги” мавзуида расмлар кўргазмаси, болалар ва ўсмирлар ўртасида корейс кураши бўйича спорт мусобақаси ўтказилди.

— Ўзбекистонда бошқа миллат вакиллари билан бир оила фарзандларидек аҳил-иноқ яшаб келаяпмиз, — дейди Хивадаги “Болалар шаҳарчаси” директори, Ўзбекистон Қаҳрамони Вера Пак. — Хоразм вилоятидаги 4 минг 400 нафарга яқин корейс миллати вакиллари ҳам юртимиз тараққиёти йўлида сидқидилдан меҳнат қилмоқдалар. Бундай тадбирлар ўзбек ва корейс халқлари ўртасидаги дўстлик, ҳамкорлик ришталарини янада мустаҳкамлайди.

Фестиваль доирасида  ўзбек ҳамда корейс санъаткорлари иштирокида катта концерт дастури намойиш этилди. “Koryo” ансамбли санъаткорлари томонидан ижро қилинган миллий қўшиқ ва рақслар иштирокчиларда катта таассурот қолдирди.

— Икки халқ маданияти, урф-одатлари, анъаналари бир-бирига жуда яқин, — дейди корейс миллий маданий маркази вилоят бўлими раҳбари Антонина Ким. — Меҳнатсеварлик, бағрикенглик, каттага ҳурмат, кичикка иззат каби фазилатлар биз учун азалий қадрият саналади. Мазкур фестивалда халқларимиз ўртасидаги дўстлик, маънавий яқинлик яна бир бор  ёрқин намоён бўлди.

Тадбирда “Ўзбекистон — умумий уйимиз” номли ҳужжатли фильм намойиш этилди. Мамлакатимиз ижтимоий-иқтисодий тараққиётига  муносиб ҳисса қўшаётган корейс миллатига мансуб бир гуруҳ меҳнат фахрийларига вилоят ҳокимлигининг эсдалик совғалари топширилди.

Одилбек ОДАМБОЕВ, 

«Халқ сўзи» мухбири. 

 

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+

Кўп ўқилган