XS.UZ
Мамлакатимиз тўқимачилик ва енгил саноатининг экспорт салоҳияти Ўзбекистон — Туркия: Икки томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлашда муҳим қадам «Ўзбекистон янги марраларни кўзламоқда» Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар Адлия вазирларининг бешинчи мажлиси тўғрисида ахборот Ёш халқаро шахмат устаси Жавоҳир Синдоровга Президентимиз совғаси топширилди Битим имзоланди Сўз ва амал уйғунлиги — улуғ фазилат Тил — миллат кўзгуси Корхона ривожи таъминланади Илм-фан фидойисига эҳтиром Ер — бебаҳо хазина Тафаккур дунёсига йўл Олтинкўлда ХVI-XVII асрларга тааллуқли тангалар топилди Замонавий шифохона Жаҳон чемпионати совриндори Нуфузли мусобақа арафасида Тажрибали рақибидан устун келди “Халқ сўзи” ва “Народное слово” таҳририяти ходимлари пахта йиғим-теримида фаол иштирок этмоқда Агрепина Шин Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазири ЕТТБ тадбиркорлик субъектлари учун кредитлар тақдим этади Депутатлар ислоҳотларнинг ҳуқуқий базасини янада такомиллаштиришга қаратилган қонун лойиҳаларини кўриб чиқдилар Инновацион ишланмалар нефтни қайта ишлаш соҳаси ривожини жадаллаштиради Савдо-иқтисодий муносабатлар янада мустаҳкамланади Ҳарбийларимиз “Кембрия патрули” халқаро танловида совриндор бўлди «Ўзбекистоннинг тенг ҳуқуқли фуқаросиман!» Мактабгача таълим соҳасида замонавий тизим яратилади Илғор тажрибалар ва бозор механизмлари Юртимизда яратилаётган кенг имкониятлар Токиода муҳокама қилинди Фойдаландингизми, ҳақини ҳам тўланг Шавкат Мирзиёев Кавказ мусулмонлари идораси раиси шайхулислом Оллоҳшукур Пошшозода бошчилигидаги делегацияни қабул қилди
  • 12 Октябрь 2017

Оила қўрғони дарз кетмасин

Оила — жамият таянчи. Унинг ижтимоий негизини мустаҳкамлаш жараёнида миллий қадриятларимизга биноан никоҳ муқаддаслигини таъминлаш, ёш оилаларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш, оналик ҳамда болаликни муҳофаза қилиш, хонадонларда ижтимоий-маънавий муҳитни яхшилашга доир ишлар изчил амалга оширилаяпти.

Бу бежиз эмас. Эр-хотин муносабатларининг асл моҳиятига назар соларканмиз, ўзаро ишонч, ҳурмат ҳамда меҳр-муҳаббат асосида боғланган никоҳ риштаси мустаҳкам бўлади. Бу гўшада келажак ворислари дунёга келади, тарбия топади, ўзлигини англайди.

Бироқ, афсуски, бугунги кунда миллий анъана ва қадриятларимизни менсимаслик, урф-одатларимизга зид ҳолатлар оилавий муносабатларга путур етказмоқда. Буни айрим ёшларнинг никоҳ масаласига юзаки ёндашаётгани, фарзанд тарбия-сига бепарволиги, ота-оналик бурчи ва масъулиятини чуқур англамаслигида кўриш мумкин. Айниқса, ажримлар  оқибатида ёлғиз оналар сафи кенгаяётгани, оталикни белгилашда муаммолар пайдо бўлаётгани ўта ташвишланарли ҳолдир.

— Айни пайтда вилоятимизда қўшхотинлик ҳолати кўпаяётгани бизни ташвишга солмоқда, — дейди Сурхондарё вилояти хотин-қизлар қўмитаси раиси Мавлуда Қобулова. — Унга қарши курашиш, жамоатчиликнинг холис ва адолатли муносабатини акс эттириш мақсадида чора-тадбирлар ишлаб чиқдик. Мавжуд муаммолар ўрганилиб, уларнинг қонуний ечими топилаётир. Аслини олганда, вилоятимизда аҳил-иноқ, ибратга лойиқ хонадонлар жуда ҳам кўп. Аммо гуруч курмаксиз бўлмагани каби оила деб аталмиш муқаддас тушунчанинг моҳиятини тўла англамаганлар ҳам йўқ эмас. Агар турмушда аҳиллик бўлса, юрт тараққиётию фаровонлиги ортади. Акс ҳолда, жамиятга моддий ҳамда маънавий зиён етади. Айни жиҳатларни инобатга олиб, оилалардаги нотинчлик сабабларини аниқлаш, уларга ижтимоий кўмак бериш, маънавий соғломлаштириш ишлари қаторида ноқонуний, эрта ва қариндошлар ўртасидаги никоҳнинг салбий оқибатлари ҳақида кенг кўламли тушунтириш ҳамда профилактик тадбирларни ўтказиб келмоқдамиз. Зеро, оила муқаддас қўрғондир. Мақсадимиз ана шу қўрғоннинг тинчлиги ва ҳамжиҳатлигини таъминлашдир. Унинг дарз кетишига асло йўл қўйиб бўлмайди.

Вилоятда хотин-қизлар манфаатларини ҳимоялаш, уларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш, маънавий ҳамда интеллектуал савиясини юксалтириш, шу билан бирга, хотин-қизлар саломатлигини мустаҳкамлаш, кучли ижтимоий муҳофазалаш, уларнинг тадбиркорлик фаолиятини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ишлари доимий эътиборда.

— Ҳар қандай жамиятнинг маънавий қиёфаси аёлларга бўлган муносабатда яққол акс этади, — дейди вилоят фаолларидан бири Салтанат Юсупова. — Шу маънода, биз, ўзбек хотин-қизлари жуда бахтлимиз. Ҳукуматимиз ва жамоатчиликнинг ҳурмат-эътибори, эҳтиромини ҳар сонияда ҳис қилиб яшаймиз. Онани улуғлаш, аёлларни мўътабар билиш миллий қадриятларимизнинг ёрқин намунасидир.  Мустақиллик йилларида янгича маъно-мазмун касб этаётган ушбу эзгу қадриятларимиз аёлларни том маънода жамият гултожига айлантирди. Уларга бахт-саодат инъом этди. Аёл ўз бахтини оила ҳамда жамият билан уйғунликда кўради. Шунинг учун ҳам жойларда уюштирилаётган тадбирларда фарзанд тарбиясида ота-она бурчи, ёшларни мустақил ҳаётга ҳар томонлама тайёрлашнинг моҳияти, тўй ва бошқа тадбирларни ихчам, тартибли ўтказиш, келин ва қайнона масъулияти тўғрисида тушунтириш ишларини олиб бормоқдамиз. Фуқаролар йиғинларидаги “Ота-оналар университети” машғулотлари самарадорлигини ошириш, уларнинг фарзанд тарбияси борасидаги ҳуқуқий, маънавий, ахлоқий ва физиологик билимларини оширишга кўмаклашаяпмиз.

Ҳаётий манзараларга назар ташласак, ёш эр-хотинларнинг ўйламай қабул қилаётган қарорлари гулдек оилаларнинг парчаланиб кетишига, фарзандлар етимлигию ёлғиз оналарнинг дарду ҳасратларига сабаб бўлмоқда.  Аслида турмушдаги аксарият муаммолар ўзаро келишмовчилик, у ёки бу етишмовчиликдан вужудга келади. Баъзан тузилган никоҳ аҳди, шу аҳдга содиқлик унутилади. Айрим шахсларнинг оталикни белгилашда ўз жигаргўшаси — фарзандидан воз кечиши, ажримлар туфайли томонларнинг бир-бирига совуқ муносабати ҳар қандай кишини ташвишлантирмай қўймайди...  

Оила қўрғони мустаҳкамлиги халқимизга хос сабр-қаноат, ўзаро ҳамжиҳатлик, меҳр-оқибат сингари фазилатларга қатъий амал қилинишига боғлиқ. Ҳаётнинг пасту баландликларига кўникмай, катта орзу-ҳавас, бойлик, ҳашамларга ружу қўйиб, оила одоби ҳамда қоидаларига панжа орасидан қараётганлар учун нажот йўли, шубҳасиз, ўзликни англаш, инсоний фазилатларни улуғлаш, азалий қадриятларга содиқлик ва албатта, маънавий омилларга интилишдир. Яна ҳам аниқроғи, ҳар бир шахс жамиятда ўз бурчи, мажбуриятини чуқур англасагина, ҳеч қачон адашмайди.

Илҳом РАҲМАТОВ, 

«Халқ сўзи» мухбири.

 

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+

Кўп ўқилган