Миллий ва замонавий андозалар асосида
  • 12 Октябрь 2017

Миллий ва замонавий андозалар асосида

Бухоро вилоятининг Қоракўл туманида деҳқон бозори миллий ва замонавий андозалар асосида реконструкция қилинди. Лойиҳанинг умумий қиймати 7 миллиард сўмдан зиёд бўлган ушбу мажмуа банк кредитлари, тадбиркорлар ва ҳомийлик маблағлари эвазига қайтадан барпо этилди.

— Аввалги бозор билан ҳозиргисининг ўртасида катта фарқ бор, — дейди харидорлардан бири Бозорбой Жумаев. — Илгари сотувчига ҳам, олувчига ҳам етарлича шароит йўқ эди. Айниқса, жазирама иссиқ ёки ёғингарчилик пайтларида ноқулайликлар юзага келарди. Энди эса ҳаммаси тамоман бошқача. Бозорга кириб ҳам уй-рўзғор ташвишини енгиллатасиз, ҳам ҳордиқ чиқаргандек бўласиз. 

Бу ерда 200 та савдо растаси, павильон ва дўконлар мавжуд, харидорлар учун барча қулайлик яратилган.

Истам ИБРОҲИМОВ,

«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn