Фирибгарликка оид ишлар бўйича суд амалиёти такомиллаштирилди
  • 11 Октябрь 2017

Фирибгарликка оид ишлар бўйича суд амалиёти такомиллаштирилди

Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Фирибгарликка оид ишлар бўйича суд амалиёти тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Пленум мажлисида қайд этилишича, бугунги кунда шу тоифадаги жиноий қилмишларни тўғри малакалаш, қонун талабларини тўғри қўллаш ва ягона суд амалиётини шакллантиришга эришиш ҳар қачонгидан ҳам долзарбдир. Негаки, кейинги йилларда ўзгаларнинг мулкини фирибгарлик йўли билан талон-тарож қилишга оид жиноятлар сони ортаётгани кузатилаяпти.
Бу эса, ўз навбатида, суд амалиётида юзага келган муаммоларни инобатга олган ҳолда, 2009 йил 24 июлдаги Пленум қарорига тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритишни тақозо этди.
Янги таҳрирдаги қарор амалдаги қонун нормаларини аниқ ва бир хилда қўллаш орқали ягона суд амалиётини шакллантириш, фуқаролар ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш, одил судлов самарадорлигини оширишга хизмат қилади.

Зокир ХУДОЙШУКУРОВ.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn