Тинчлик — энг улуғ неъмат
  • 22 Сентябрь 2017

Тинчлик — энг улуғ неъмат

 

Пойтахтимиздаги “Дўстлик” боғида 21 сентябрь — Халқаро тинчлик куни муносабати билан тадбир бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси, Маданият вазирлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Ўзбекистон — Япония дўстлик жамияти ҳамда бошқа қатор ҳамкор ташкилотлар билан уюштирилган тадбирда дўстлик жамиятлари, миллий маданий марказлар раҳбарлари, юртимизда фаолият юритаётган дипломатик корпус вакиллари, ёшлар қатнашди.

Маълумки, БМТ ташаббуси билан қабул қилинган Халқаро тинчлик кунида дунёнинг 100 дан ортиқ давлатларида “Тинчлик қўнғироғи” чалиниши анъанага айланган. Пойтахтимизда ушбу қўнғироқ МДҲ мамлакатлари орасида биринчи бўлиб 2003 йилда ўрнатилган ва шу йили илк бора бонг урган эди.

— Ўзбекистонда тинчлик-осойишталикни таъминлаш, аҳоли фаровонлигини янада ошириш, турли миллат ҳамда элатлар вакилларининг аҳил умр кечириши йўлида давлатингиз томонидан кўплаб ишлар амалга оширилмоқда, — дейди ЮНЕСКОнинг мамлакатимиздаги ваколатхонаси раҳбари Бадарч Дендев. — Ушбу тадбир ҳам ана шундай эзгу саъй-ҳаракатлар ифодасидир.

Мираббос МИРҒИЁСОВ.

 

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn