XS.UZ
“Халқ сўзи” ва “Народное слово” таҳририяти ходимлари пахта йиғим-теримида фаол иштирок этмоқда Тошкентда ШҲТга аъзо давлатларнинг Адлия вазирлари ҳамда Олий суд раислари мажлиси ўтказилади Агрепина Шин Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазири «Тошкент – Андижон – Ўш – Иркештом – Қошғар» йўналиши бўйича автомобиль қатновининг қачондан бошланиши маълум ЕТТБ тадбиркорлик субъектлари учун кредитлар тақдим этади Депутатлар ислоҳотларнинг ҳуқуқий базасини янада такомиллаштиришга қаратилган қонун лойиҳаларини кўриб чиқдилар Инновацион ишланмалар нефтни қайта ишлаш соҳаси ривожини жадаллаштиради Савдо-иқтисодий муносабатлар янада мустаҳкамланади Ҳарбийларимиз “Кембрия патрули” халқаро танловида совриндор бўлди «Ўзбекистоннинг тенг ҳуқуқли фуқаросиман!» Мактабгача таълим соҳасида замонавий тизим яратилади Илғор тажрибалар ва бозор механизмлари Юртимизда яратилаётган кенг имкониятлар Токиода муҳокама қилинди Фойдаландингизми, ҳақини ҳам тўланг Шавкат Мирзиёев Кавказ мусулмонлари идораси раиси шайхулислом Оллоҳшукур Пошшозода бошчилигидаги делегацияни қабул қилди UZ домени Осиё-Тинч океани минтақасида юқори даражали миллий доменлар ассоциацияси аъзосига айланди Самарқанддаги Бибихоним масжидига илғор инновацион технологияларга асосланган мониторинг тизими ўрнатилади Ўзбекистон Ҳиндистоннинг уран заҳирасини яратишда асосий ҳамкори бўлади Ўзбекистон Эронга 25,5 миллион долларлик қишлоқ хўжалиги ва тўқимачилик маҳсулотлари етказиб беради Жавоҳир Синдаров ФИДЕ унвонига сазовор бўлди Жорий йилнинг ўтган даврида шифокорлар учун 658 та хизмат уйи ташкил этилди Тиббиёт соҳасидаги ислоҳотлар аҳолининг ҳаётдан розилиги, эл-юртимиз тараққиётига хизмат қилсин «Ислом ҳамжиҳатлиги: Ўзбекистон ва Озарбайжон мисолида» мавзуидаги халқаро конференция иштирокчиларига Тинчлик ва халқлараро дўстликни мустаҳкамлаш йўлида МДҲ: Кўп қиррали ҳамкорликнинг муҳим механизми Таълим олиш ҳуқуқи ва ота-она мажбуриятлари Иқтисодий ва инвестициявий имкониятлар тақдимоти Инсон қадр-қиммати улуғланган юрт Мурожаатлар — сенаторлар назоратида Сифат — жаҳон бозоридаги бош мезон
  • 22 Сентябрь 2017

Илғор тажрибалар оммалаштирилаяпти

Андижонда Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси ташаббуси билан ўрмон хўжалигини ривожлантириш, соҳага замонавий технологияларни қўллаш, бўш ерлардан унумли фойдаланиш масалаларига бағишланган илмий-амалий семинар ўтказилди. Унда соҳа мутахассислари, илмий-тадқиқот институтлари олимлари, кенг жамоатчилик вакиллари қатнашди.

Вилоятда ўрмонзорлар майдонини кенгайтириш, шифобахш ўсимлик ҳамда дарахт турларини кўпайтириш юзасидан кенг кўламли ишлар олиб борилаётгани таъкидланди. Жумладан, 1 минг 300 гектар ерда ёнғоқзор ва пистазорлар, сув-ботқоқли ҳудудларда балиқ ҳавзалари ташкил этилаяпти. Фойдаланилмай турган 40 гектар майдонда эса фармацевтика саноати учун қимматбаҳо хом ашё манбаи ҳисобланган заъфарон (шафран) етиштириш йўлга қўйилгани қувонарлидир. 

— Президентимиз вилоятимизга ташрифи чоғида фойдаланилмаётган адирликларни ўрмон хўжаликлари ихтиёрига ўтказиш тўғрисида кўрсатма берганди, — дейди Ўрмон хўжалиги илмий-тадқиқот институтининг Андижон филиали директори Зокиржон Бўстонов. — Шундан келиб чиқиб, ҳозирги кунгача 4 минг 440 гектар майдон хўжалигимиз тасарруфига қўшилди. Бу ерларда ҳам доривор, ҳам даромадли ўсимликларни етиштириш, янги боғлар яратиш кўзда тутилган. 

Тадбир иштирокчилари ўрмон хўжаликларида бўлиб, парваришланаётган ноёб кўчатлар, интенсив агротехнологиялар самараси, илғор иш услублари билан ҳам танишдилар. 

Семинар якунида вилоятда тўпланган бой тажрибани республикамизнинг бошқа ҳудудларига ҳам кенг ёйиш, ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш, айрим камчиликларни бартараф этиш борасида фикр-мулоҳазалар билдирилиб, тегишли тавсиялар ишлаб чиқилди. 

Саминжон ҲУСАНОВ,

«Халқ сўзи» мухбири.

 

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+