XS.UZ
“Халқ сўзи” ва “Народное слово” таҳририяти ходимлари пахта йиғим-теримида фаол иштирок этмоқда Тошкентда ШҲТга аъзо давлатларнинг Адлия вазирлари ҳамда Олий суд раислари мажлиси ўтказилади Агрепина Шин Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазири «Тошкент – Андижон – Ўш – Иркештом – Қошғар» йўналиши бўйича автомобиль қатновининг қачондан бошланиши маълум ЕТТБ тадбиркорлик субъектлари учун кредитлар тақдим этади Депутатлар ислоҳотларнинг ҳуқуқий базасини янада такомиллаштиришга қаратилган қонун лойиҳаларини кўриб чиқдилар Инновацион ишланмалар нефтни қайта ишлаш соҳаси ривожини жадаллаштиради Савдо-иқтисодий муносабатлар янада мустаҳкамланади Ҳарбийларимиз “Кембрия патрули” халқаро танловида совриндор бўлди «Ўзбекистоннинг тенг ҳуқуқли фуқаросиман!» Мактабгача таълим соҳасида замонавий тизим яратилади Илғор тажрибалар ва бозор механизмлари Юртимизда яратилаётган кенг имкониятлар Токиода муҳокама қилинди Фойдаландингизми, ҳақини ҳам тўланг Шавкат Мирзиёев Кавказ мусулмонлари идораси раиси шайхулислом Оллоҳшукур Пошшозода бошчилигидаги делегацияни қабул қилди UZ домени Осиё-Тинч океани минтақасида юқори даражали миллий доменлар ассоциацияси аъзосига айланди Самарқанддаги Бибихоним масжидига илғор инновацион технологияларга асосланган мониторинг тизими ўрнатилади Ўзбекистон Ҳиндистоннинг уран заҳирасини яратишда асосий ҳамкори бўлади Ўзбекистон Эронга 25,5 миллион долларлик қишлоқ хўжалиги ва тўқимачилик маҳсулотлари етказиб беради Жавоҳир Синдаров ФИДЕ унвонига сазовор бўлди Жорий йилнинг ўтган даврида шифокорлар учун 658 та хизмат уйи ташкил этилди Тиббиёт соҳасидаги ислоҳотлар аҳолининг ҳаётдан розилиги, эл-юртимиз тараққиётига хизмат қилсин «Ислом ҳамжиҳатлиги: Ўзбекистон ва Озарбайжон мисолида» мавзуидаги халқаро конференция иштирокчиларига Тинчлик ва халқлараро дўстликни мустаҳкамлаш йўлида МДҲ: Кўп қиррали ҳамкорликнинг муҳим механизми Таълим олиш ҳуқуқи ва ота-она мажбуриятлари Иқтисодий ва инвестициявий имкониятлар тақдимоти Инсон қадр-қиммати улуғланган юрт Мурожаатлар — сенаторлар назоратида Сифат — жаҳон бозоридаги бош мезон
  • 19 Сентябрь 2017

АКТ Саммити, роботлар намойиши ва интерактив лойиҳалар

Мамлакатимизда бошланган “ICTWEEK Uzbekistan — 2017” ахборот-коммуникация технологиялари ҳафталигининг бу галги дастури кўпчиликда катта қизиқиш уйғотмоқда.

Мазкур тадбир Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги кўмагида “ICTnews conferences” ташкилоти томонидан БМТнинг Тараққиёт дастури, “Электрон ҳукумат” тизимини ривожлантириш маркази, “UZINFOCOM”, Тошкент ахборот технологиялари университети, Тошкент шаҳридаги Инҳа университети билан ҳамкорликда ўтказилмоқда.

Кеча пойтахтимизда уюштирилган матбуот анжуманида ушбу ҳафталикнинг аҳамияти ва унинг доирасида бўладиган тадбирлар хусусида батафсил маълумот берилди.

2004 йилдан буён ташкил этиб келинаётган “ICTWEEK Uzbekistan”га бу гал янгича -шаклда ёндашилди. Масалан, иштирокчи ва ташриф буюрувчиларга янада қулайлик яратиш мақсадида тадбирлар “Ўзэкспомарказ” Миллий кўргазма мажмуаси ҳудудида бўлиб ўтади.

22 сентябргача давом этадиган ҳафталик доирасидан ўн бешга яқин турли анжуманлар ўрин олган. Уларнинг дастлабкиси Ахборот-технологияларига оид Саммит бўлиб, тадбирда давлат органлари, соҳа муассасаларининг масъул раҳбарлари билан бирга, “Microsoft”, “IBM” (АҚШ), “Huawei” (Хитой) каби нуфузли халқаро компаниялар таҳлилчилари чиқиш қилиши кутилмоқда.

Интернет ва технологиялар йўналишида халқаро ҳамда маҳаллий натижалар муҳокамасига бағишлаб 20-21 сентябрь кунлари ўтказиладиган форумда “Ўзбекистонда “электрон ҳукумат” ривожи”, “Молия соҳасида рақамлаштириш”, “Ахборот технологиялари инфратузилмаси” ҳамда “Ахборот хавфсизлиги” мавзуларида фикр-мулоҳазалар юритилади.

“ICTEXPO — 2017” ахборот-коммуникация технологиялари кўргазмаси ҳафталикнинг энг оммабоп тадбирлари сирасига киради. Бугун бошланадиган мазкур тадбирда 70 дан зиёд компаниялар ўз маҳсулотларини намойиш қилади. Ушбу кўргазма ҳам бу гал ноанъанавий тарзда, аниқроғи, инновацион ёндашув асосида кечади. Хусусан, “Cyber Games” компьютер ўйинлари мусобақаси, “Старт-ап” лойиҳалар тақдимотлари, “RoboKidz” — роботлар намойиши, 3D-заллар, интерактив ўйинлар ташриф -буюрувчиларда катта таассурот қолдириши, шубҳасиз.

Омонулла ФАЙЗИЕВ,

«Халқ сўзи» мухбири.

 

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+