Бошқарув тизимида янгича ёндашув
XS.UZ
Даъвогарлар минг нафар, совринлар эса чекланган Январь — октябрь ойларида 141 минг 682 нафар қишлоқ жойларда яшовчи фуқаро иш билан таъминланди Шўрчида йилига 3 минг тонна ип-калава ишлаб чиқарилади Марказий Осиёдаги энг қадимий ёзув Қорақалпоғистондан топилган Австрия банки ўзбекистонлик ёш тадбиркорларга имтиёзли кредитлар тақдим этади Ўзбекистон чемпионати: олтин, кумуш ва бронза медаллари эгалари маълум Ўзбекистон ва Япония терма жамоалари ўртасида ўртоқлик учрашувлари ўтказилади “Амалиёт эътирофи — 2017” ёш журналист кадрлар рағбатлантирилди Тошкентга АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси аъзоси Трент Келли бошчилигидаги делегация келади  Тошкентда Марказий Осиё давлатларининг сув бўйича ҳамкорлигига бағишланган халқаро конференция ўтказилади Ўзбекистонда корейс миллатига мансуб юртдошларимиз истиқомат қилаётганининг 80 йиллигига бағишланган тантанали маросим иштирокчиларига Одамларнинг бунёдкорона меҳнатини қадрлаб, уларга муносиб турмуш шароити яратиш — энг муҳим вазифамиздир Ўзбекистон — Корея Республикаси: Икки томонлама муносабатлар тараққиётида янги босқич Асосий Қонунимиз тарихига бағишланган кўргазма Жамоатчилик назоратининг ҳуқуқий асослари мустаҳкамланмоқда Истиқлолимиз ва истиқболимиз тимсоли «Менинг маҳалламда жиноят содир бўлмаслиги керак» www.mudofaa.uz сайти ишга тушди Президент қарори: Ўзбек миллий мақом санъати маркази ташкил этилади Ўзбек миллий мақом санъатини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида Шавкат Мирзиёев Мун Чжэ Иннинг таклифига биноан 22-25 ноябрь кунлари давлат ташрифи билан Корея Республикасида бўлади Бош прокуратура қошида Ахборот-таҳлил мультимедиа маркази ташкил этилади Ўзбeкистон ва Грузия сиёсий маслаҳатлашувлар ўтказди Шавкат Мирзиёев навбатга ёзилиш учун электрон тизим жорий қилинган оилавий поликлиникага борди Шавкат Мирзиёев: ҳар бир маҳалладаги профилактика инспектори ўрнига уч нафар энг профессионал ходим саралаб олиб бириктирилади Энди электр таъминоти корхонаси вакилини онлайн чақириш мумкин Тошкент шаҳрининг ҳар бир туманида 10 тадан сузиш ҳавзаси қурилиши мумкин Президент Сергели туманидаги 55-сонли мактаб фаолияти билан танишди Президентга Хусусий уй-жойларга хизмат кўрсатувчи профессионал бошқарув компанияси фаолияти ҳақида маълумот берилди ЖССТ экспертлари силга қарши курашиш бўйича Ўзбекистон тажрибасини юқори баҳолашди
  • 14 Сентябрь 2017

Бошқарув тизимида янгича ёндашув

Республика тараққиётининг ҳозирги босқичида давлат ва жамият қурилишини такомиллаштириш, қонун устуворлигини таъминлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ҳамда эркинликларини ҳимоя қилишга оид ислоҳотларни изчил олиб бориш ғоятда долзарбдир.

Давлатимиз раҳбарининг 2017 йил 8 сентябрдаги “Ўзбекистон Республикасида Маъмурий ислоҳотлар концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги Фармони 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган мақсадларга эришиш жараёнидаги муҳим ҳужжат бўлди.

Унда бажарилиши лозим бўлган саъй-ҳаракатларнинг самарали рўёбга чиқарилиши бўйича 41 банддан иборат “Йўл харитаси” тасдиқлангани ҳамда ижрочилари аниқ белгилаб берилгани алоҳида аҳамиятга эга.

Бинобарин, ҳужжатда иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳани модернизациялаш, ҳудудларни ҳар томонлама ривожлантириш, аҳолининг ҳаёт даражаси ва фаровонлигини юксалтириш бўйича амалга оширилаётган ишларга тўсқинлик қилаётган муаммо ва камчиликлар кўрсатиб ўтилиши баробарида, давлат бошқаруви тизимини тубдан ислоҳ қилиш ва бу йўналишда бажарилиши лозим бўлган аниқ вазифалар ифодасини топган.

Хусусан, Концепцияда норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни уларнинг таъсирини лозим даражада баҳоламасдан қабул қилишга йўл қўймаслик, шунингдек, коллизион нормалар, икки хил шарҳлаш, коррупция кўринишлари ва давлат томонидан ортиқча тартибга солиш ҳолатларига олиб келувчи идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилиш амалиётини босқичма-босқич бартараф этишни назарда тутувчи “ақлли тартибга солиш” моделларини ва қабул қилинаётган қарорларнинг тартибга солиш таъсирини таҳлил қилишнинг стандартлаштирилган услубиётини жорий этиш назарда тутилди.

Албатта, мазкур талаблардан келиб чиқиб, парламентимиз томонидан қонунларни қабул қилишда қонун ижодкорлиги фаолиятини ҳуқуқий тартибга солишнинг ортиқча юкини истисно этишга қаратилган замонавий услубларини жорий қилиш, ислоҳотлар жараёнида самарали, ижтимоий муносабатларда тўғридан-тўғри амал қилувчи қонунларни қабул қилиш устувор вазифалардан саналади. Шунингдек, давлат функцияларини давлат органлари ваколатида қолдиришнинг мақсадга мувофиқлиги нуқтаи назаридан қонунчилигимизни тўлиқ таҳлилдан ўтказиш, айрим давлат функцияларини жамоатчилик назорати субъектларига ўтказиш ва бу билан ортиқча маъмурий тартибга солишни камайтириш, мавжуд муаммоларнинг оқибатларига қарши курашиш эмас, балки унинг сабаб ҳамда шарт-шароитларини бартараф этишга йўналтириш орқали такомиллаштириш каби масалаларга депутатлар корпуси янада масъулият билан ёндашиши лозим.

Ушбу йўналишдаги муносабатларни тизимли тартибга солиш мақсадида “Жамоатчилик назорати тўғрисида”ги қонунни қабул қилиш ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқишда фаол иштирок этишимиз, электоратимиз манфаатларидан келиб чиққан ҳолда фаолият кўрсатишимизни даврнинг ўзи тақозо этмоқда.

Бундан ташқари, ҳокимият органлари фаолиятининг шаффофлиги ва очиқлигини таъминлаш, жисмоний ва юридик шахсларга ахборот тақдим қилишнинг замонавий шаклларини жорий этиш, мурожаатлар билан ишлаш тизимини янада такомиллаштириш, аҳоли билан очиқ мулоқотни йўлга қўйишнинг янги, самарали механизм ва услубларини жорий этиш айни заруратдир. Шу орқали давлат бошқарувининг концептуал янги моделини шакллантиришга алоҳида эътибор қаратилиши ислоҳотларнинг тўлиқ амалга оширилишини таъминлайди.   

Умуман айтганда, парламент аъзоси сифатида бугун олдимизда турган вазифаларни, шунингдек, қабул қилинаётган қонунларнинг мукаммал, халқчил бўлишида қайси жиҳатларга эътибор қаратишимиз кераклигини чуқур англашимиз даркор. Бу борада ижро ҳокимияти билан ўзаро ҳамкорликда пухта режа асосида фаолият олиб боришимиз, шубҳасиз, кўзланган натижаларни беради. Зеро, Концепцияда белгиланган чора-тадбирларнинг муваффақиятли бажарилиши демократик ҳуқуқий давлат қуриш, кучли фуқаролик жамияти барпо этишни кафолатлайди.

Шерзод ТЎХТАШЕВ,

Ўзбекистон Республикаси

Олий Мажлиси

Қонунчилик палатаси депутати.

 

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР