Навқирон авлодга ғамхўрликнинг амалий ифодаси
XS.UZ
Шавкат Мирзиёев ва Мун Чжэ Ин Жанубий Корея Миллий музейига ташриф буюрди Ўзбекистон Президенти Корея Республикаси Бош вазири билан учрашди Тадбиркорлар манфаатларини таъминлаш — эътиборда Ҳуқуқий ислоҳотлар юрт равнақи ва аҳоли фаровонлигига хизмат қилмоқда Уч марта ҳосил берувчи ўсимлик андижонлик фермерларга мўмай даромад келтирмоқда Барқарор ва кафолатли таъминот Бугунидан рози, келажакка ишончи мустаҳкам халқ Таълим, тарбия, тарғибот Мавсумга тайёргарлик: муаммолар бартараф этилмоқда «Электрон поликлиника» Миллий санъатимиз жилоси хорижликларни мафтун этмоқда Сувга чидамли Футболни ривожлантиришда замонавий ёндашув зарур Вулқон хавфи ДНК текшируви ойдинлик киритди Буюк Британия кучли бешликдан чиқиб кетди Тўққиз йиллик можаро жамоатчилик иштирокида ҳал этилди Ўзбекистон — Жанубий Корея: Стратегик шериклик муносабатларида янги босқич Тошкентда "High Tech City" маъмурий-маиший мажмуа қурилади Ўзбекистон – Қирғизистон ўртасидаги битим кучга кирди. У нима ҳақда эди? ОТМларда сиртқи ҳамда кечки бўлимлар очилди Муддатли ҳарбий хизматчилар ва резервчиларнинг хатлари махсус маркаланган почта конвертларида жўнатилади  Адлия вазирининг ўринбосари БМТнинг ИҲОКБ ва Тараққиёт дастури экспертлари билан учрашди Пан Ги Мун: Ўзбекистоннинг ички ва ташқи сиёсатдаги янги ташаббусларини қўллаб-қувватлайман Мирзиёев Корея Миллий Ассамблеяси Фахрий меҳмонлар китобига нималарни ёзди? Шавкат Мирзиёев БМТ собиқ Бош котиби Пан Ги Мун билан учрашди Ўзбекистон Президенти Корея Республикаси Миллий Ассамблеясида бўлди Тошкент шаҳрида “Марказий Осиё давлатларининг сув бўйича ҳамкорлигига 25 йил: эришилган тажриба, истиқболдаги вазифалар” мавзуида Корея Республикаси Бош вазири ўринбосари: Ўз мамлакатининг ривожига бу қадар катта аҳамият берадиган давлат раҳбарини жуда Корея Республикаси савдо, энергетика ва саноат вазири: Навоийдаги логистика марказини минтақадаги етакчи марказга айланади
  • 14 Сентябрь 2017

Навқирон авлодга ғамхўрликнинг амалий ифодаси

Бугун “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги Қонун қабул қилинганига бир йил тўлди.

Мамлакатимизда Президентимиз Шавкат Мирзиёев раҳнамолигида юрт тақдири ва келажаги учун масъулиятни ўз зиммасига олишга қодир, жисмонан соғлом, маънан етук ҳамда интеллектуал ривожланган, мустақил фикрлайдиган ёш авлодни тарбиялашга қаратилган ишлар тизимли амалга оширилаяпти.

Таъкидлаш керакки, навқирон авлод вакилларига кўрсатилаётган эътибор замирида республикамизда шу йўналишга доир ҳуқуқий ҳужжатларнинг ҳаётга изчил татбиқ қилинаётгани муҳим ўрин тутмоқда. Хусусан, Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси асосида ёш авлод манфаатларини кафолатлашга йўналтирилган йигирмадан ортиқ қонунлар қабул қилиниб, бу борада қатор халқаро ҳужжатлар имзоланди. Бундан роппа-роса бир йил аввал, аниқроғи, 2016 йилнинг 14 сентябрида Президентимиз томонидан имзоланган “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги Қонун мазкур йўналишдаги ишларни янги босқичга кўтарди.

Ушбу ҳужжат ёш авлодга бўлган эътибор кўламини янада кенгайтирди, бу борада давлат идоралари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ўртасидаги ижтимоий шерикликни сифат жиҳатидан янги поғонага олиб чиқди ҳамда ҳуқуқий асосини мустаҳкамлади. Қонун эртамиз эгаларининг ҳуқуқ ҳамда қонуний манфаатларини кафолатлаш, ёшларга оид давлат сиёсатини рўёбга чиқаришда давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг масъулиятини кучайтириш, ушбу соҳада кўрилаётган чора-тадбирлар самарадорлигини ошириш имконини берди. Бинобарин, ҳужжатда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан бирга, ёшларга оид давлат сиёсатини рўёбга чиқаришда бевосита қатнашадиган орган ва муассасалар тизими — рўйхати, уларнинг ваколатлари, вазифалари аниқ белгилаб қўйилди. Бугун давлат, ушбу Қонун талабларига мувофиқ, ёшларнинг нодавлат нотижорат ташкилотларини ҳар томонлама қўллаб-қувватламоқда. 

Мазкур Қонун қабул қилингач, мамлакатимизда ёшларга оид давлат сиёсатининг ўзига хос тизими яратилди. Бу хусусда сўз юритганда, аввало, жорий йилнинг 30 июнь санасида ёшларимиз ҳаётида рўй берган тарихий воқеа хусусида алоҳида тўхталиш жоиз. Гап шундаки, юртимиз йигит-қизларининг таклиф ва истаклари асосида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ташкил этилди. Президентимиз ташаббуси билан ушбу сана юртимизда “Ўзбекистон Республикаси ёшлари куни” сифатида кенг нишонланадиган бўлди.

Улкан мақсадлар, аниқ режалар ва эзгу ниятлар асосида фаолияти йўлга қўйилган бу ташкилот айни пайтда эртамиз эгаларининг чинакам таянчи ва суянчи бўлиши йўлида астойдил иш олиб бормоқда.

Ҳозирги пайтга қадар 47 та вазирлик ва идора, 12 мингга яқин таълим муассасалари ҳамда 3025 та корхона ва ташкилотларда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилотлари тузилди. Бугунги кунда бу ташкилот ўз атрофида миллионлаб ўғил-қизларни бирлаштиришга муваффақ бўлди.

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши қошида ёшларнинг хоҳиш ва интилишларидан келиб чиқиб, уларга ижтимоий-психологик ёрдам кўрсатиш маркази ҳамда 15 та масъулияти чекланган жамият ва нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолияти йўлга қўйилди. Масалан, “Республика ёш олимлар ассоциацияси”, “Ёш ижодкорлар ассоциацияси”, “Ёшлар туризм агентлиги” каби ташкилотлар ўз йўналишидан келиб чиқиб, навқирон авлодни янги марралар сари руҳлантирмоқда.

Мустақиллигимизнинг 26 йиллиги арафасида юртимиз бўйлаб “Фидойинг бўлгаймиз сени, Ўзбекистон!” шиори остида “Ёшлар поезди” тарғибот акцияси уюштирилди. Тадбир давомида мамлакатимизнинг чекка ҳудудларидаги йигит-қизлар билан очиқ мулоқотлар, китобхонлик кечалари, сайиллар, саломатлик акциялари, спорт мусобақалари уюштирилди. Уларда беш миллиондан ортиқ навқирон авлод вакиллари фаол қатнашгани диққатга сазовор.

Халқимизда “Ҳамкорликда ҳикмат кўп” деган нақл бор. Шунга мувофиқ, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи томонидан 30 та вазирлик ва идоралар билан ўзаро алоқаларни кенгайтириш, ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш, ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган меморандумлар имзоланди.

Ташкилот фаолиятидаги яна бир жиҳат, бу — хорижий ҳамкорлик масаласида ҳам бир қатор ижобий ишларнинг амалга оширилаётганидир. Чунончи, жорий йилнинг август ва сентябрь ойларида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи делегацияси Хитой Халқ Республикасининг Пекин ва Шанхай шаҳарларида бўлиб, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти давлатларининг болалар фестивалида ҳамда ёшлар ўртасида ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш мақсадида ташкил этилган форумда, шунингдек, Қозоғистон Республикасининг Остона шаҳрида ўтказилган “ЭКСПО — 2017” халқаро кўргазмасида қатнашди.

Ана шу саъй-ҳаракатлар ва эришилган ютуқларнинг барчаси “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги Қонун ижроси билан боғлиқ. Албатта, олдинда ҳали қилиниши зарур бўлган жуда кўп долзарб вазифалар бор. Буни чуқур ҳис этган ҳолда, уларни изчил амалга оширишда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи янада фаоллик кўрсатади.

Омонулла ФАЙЗИЕВ,

«Халқ сўзи» мухбири.

 

 

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР