Тўрт сектор: муаммолар ечими қуйи бўғиндан бошланади
XS.UZ
Январь — октябрь ойларида 141 минг 682 нафар қишлоқ жойларда яшовчи фуқаро иш билан таъминланди Шўрчида йилига 3 минг тонна ип-калава ишлаб чиқарилади Марказий Осиёдаги энг қадимий ёзув Қорақалпоғистондан топилган Австрия банки ўзбекистонлик ёш тадбиркорларга имтиёзли кредитлар тақдим этади Ўзбекистон чемпионати: олтин, кумуш ва бронза медаллари эгалари маълум Ўзбекистон ва Япония терма жамоалари ўртасида ўртоқлик учрашувлари ўтказилади “Амалиёт эътирофи — 2017” ёш журналист кадрлар рағбатлантирилди Тошкентга АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси аъзоси Трент Келли бошчилигидаги делегация келади  Тошкентда Марказий Осиё давлатларининг сув бўйича ҳамкорлигига бағишланган халқаро конференция ўтказилади Ўзбекистонда корейс миллатига мансуб юртдошларимиз истиқомат қилаётганининг 80 йиллигига бағишланган тантанали маросим иштирокчиларига Одамларнинг бунёдкорона меҳнатини қадрлаб, уларга муносиб турмуш шароити яратиш — энг муҳим вазифамиздир Ўзбекистон — Корея Республикаси: Икки томонлама муносабатлар тараққиётида янги босқич Асосий Қонунимиз тарихига бағишланган кўргазма Жамоатчилик назоратининг ҳуқуқий асослари мустаҳкамланмоқда Истиқлолимиз ва истиқболимиз тимсоли «Менинг маҳалламда жиноят содир бўлмаслиги керак» www.mudofaa.uz сайти ишга тушди Президент қарори: Ўзбек миллий мақом санъати маркази ташкил этилади Ўзбек миллий мақом санъатини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида Шавкат Мирзиёев Мун Чжэ Иннинг таклифига биноан 22-25 ноябрь кунлари давлат ташрифи билан Корея Республикасида бўлади Бош прокуратура қошида Ахборот-таҳлил мультимедиа маркази ташкил этилади Ўзбeкистон ва Грузия сиёсий маслаҳатлашувлар ўтказди Шавкат Мирзиёев навбатга ёзилиш учун электрон тизим жорий қилинган оилавий поликлиникага борди Шавкат Мирзиёев: ҳар бир маҳалладаги профилактика инспектори ўрнига уч нафар энг профессионал ходим саралаб олиб бириктирилади Энди электр таъминоти корхонаси вакилини онлайн чақириш мумкин Тошкент шаҳрининг ҳар бир туманида 10 тадан сузиш ҳавзаси қурилиши мумкин Президент Сергели туманидаги 55-сонли мактаб фаолияти билан танишди Президентга Хусусий уй-жойларга хизмат кўрсатувчи профессионал бошқарув компанияси фаолияти ҳақида маълумот берилди ЖССТ экспертлари силга қарши курашиш бўйича Ўзбекистон тажрибасини юқори баҳолашди Шавкат Мирзиёев: бу уйларни бировларга кўз-кўз қилиш учун эмас, аҳоли манфатларини ўйлаб бунёд этмоқдамиз
  • 14 Сентябрь 2017

Тўрт сектор: муаммолар ечими қуйи бўғиндан бошланади

Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев жорий йилнинг 9 август кунидаги селектор йиғилишида жойларда аҳоли билан ўтказилаётган учрашувлар, Бош вазир ва унинг ўринбосарлари, вазирлар, тармоқлар раҳбарлари ҳамда ҳокимларнинг ҳисоботлари ҳудудлар билан боғлиқ камчиликлар ва муаммоларга ҳали тўлиқ барҳам берилмаганини кўрсатаётганини таъкидлади. Бинобарин, бугунги шиддатли ўзгаришлар замонига номувофиқ бўлган бундай суст кайфият ва оқсоқликларни бартараф этиш, маҳаллий ҳокимликларнинг, қуйи идораларнинг фаолиятида тартиб-интизомни кучайтириш, қонунлар ижросида бўшлиқларнинг олдини олиш долзарб вазифа ҳисобланмоқда.

Шу маънода, Президентимизнинг “Ҳудудларнинг жадал ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлашга доир устувор чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори одамларни қийнаётган ва ташвишга солаётган масалаларни ечиш, турмуш шароитини юксалтириш, жойларда тўпланиб қолган ўткир муаммоларни узил-кесил ҳал қилишга йўналтирилган ҳужжатлар ҳамда дастурларнинг, айниқса, қуйи бўғинда амалга оширилишини таъминлаши билан алоҳида аҳамият касб этади.

Қарор асосида ҳудудларда ишни ташкил қилишда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, туманлар ва шаҳарларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторларга бўлишни назарда тутадиган мутлақо янги тизим жорий этилди. Айни дамда мазкур секторлар фаолияти “маҳалла — туман (шаҳар) — вилоят — республика” тамойилига кўра олиб борилаётгани ўз самарасини бера бошлади.

Андижонда вилоят, шаҳар ва туманлар ҳокимлари, прокуратура, ички ишлар тизими, давлат солиқ инспекциясининг жойлардаги раҳбарлари ўзларига бириктирилган ҳудудларда аҳоли билан учрашиб, уларни ўйлантираётган муаммолар юзасидан тегишли чора-тадбирлар кўраяптилар. Жумладан, вилоят ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов Балиқчи туманидаги “Сирмоқ” маҳалла фуқаролар йиғини аҳолиси билан учрашди. Унда тумандаги тўққизта маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи икки мингдан зиёд кишилар иштирок этди.

Айтиш жоизки, Сирмоқ маҳалласида қисқа муддат ичида ички йўлларни асфальтлаш, ичимлик суви таъминотини яхшилаш, ободонлаштириш, томорқа деҳқончилигини ривожлантириш саъй-ҳаракатлари уюшқоқлик билан бажарилди. Бу ишларда маҳалла аҳлининг ҳамжиҳатлиги қўл келди. Натижада ўн бир километрдан иборат ички йўллар таъмирланиб, тўрт километр масофага ичимлик суви қувурлари тортилди. Эндиликда 3 минг 20 та хўжаликда тоза сув муаммоси барҳам топган. Бироқ бу каби эътирофга лойиқ силжишлар барча маҳаллада ҳам бирдек кузатилаяпти, деб бўлмайди. Бунга сабаб, биринчи галда, айрим маҳалла фаоллари зиммасидаги масъулиятни унутиб, ечимини кутаётган масалаларга панжа орасидан қарамоқда. Оқибати эса маълум. 

Тумандаги “Гулшан” маҳалла фуқаролар йиғинида ана шундай ҳолатнинг гувоҳи бўлиш мумкин. Шу ерда истиқомат қилувчи 85 ёшли Аҳмадали ота Мўминов куйинчаклик билан сўзлар экан: “Бугун маҳаллага эл дарди билан ёнадиган, қувончига шерик бўлиб, қайғусини бирга енга оладиган раис керак”, деди. 

Вилоят ҳокими билан учрашувда мазкур маҳалла фуқаролар йиғини раиси ўз ҳудудидаги хонадонларга ташриф буюрмагани, томорқадан унумли фойдаланиш бўйича назоратни ташкил этмагани, ҳатто маҳалладошларини танимаслиги танқид қилинди. 

Одамлар турмуш фаровонлигини ошириш билан боғлиқ қизғин жараённи вилоятнинг барча ҳудудида кузатиш мумкин. Масалан, Қўрғонтепа туманининг Дардоқ ва Чимён ҳудуди туман ички ишлар бўлими раҳбарига бириктирилган.

— Ўрганишлар бу ҳудудларда тоза ичимлик суви таъминоти оғриқли масала эканини кўрсатди, — дейди Қўрғонтепа тумани ички ишлар бўлими бошлиғи Илҳом Қодиров. — Мазкур муаммони ечиш учун мавжуд қувурлар таъмирланди. 400 та хонадонга  ичимлик суви олиб келинди. Бу фаолиятимиздаги дастлабки қадам, албатта.  Эндиликда ички йўлларни таъмирлаш, аҳолига газ баллонларини ўз вақтида етказиб бериш ва электр энергиясидаги узилишларни бартараф қилиш -чоралари кўрилмоқда. 

Қайд этиш керакки, “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” Давлат дастури ижросини таъминлаш, аҳолининг турмуш даражасини яхшилаш мақсадларига қаратилган амалий ишлар юртдошларимизда мамнуният, миннатдорлик ҳиссини -уйғотаяпти. 

Бундай ўзгаришлар эпкини Бухоро вилоятида ҳам хайрли юмушларга, халқ манфаатига йўғрилган ташаббусларга кенг йўл очаётир. Бугун фуқаролар мурожаатларини чуқур ўрганиш, уларни ташвишлантираётган муаммоларни ҳал этиш билан чекланиб қолмай, балки профилактика тадбирларини янада жадаллаштиришни ҳаётнинг ўзи тақозо этмоқда. Бошқача айтганда, муаммоларнинг йўлига тўсиқ қўйиш зарурати кун тартибига чиқаётир. Республикамиз бўйлаб ташкил этилган янгича иш услуби — тўрт сектор фаолияти шу нуқтаи назардан ҳам ғоятда муҳим.

Бухорода вилоят, шаҳар ва туманлар кесимидаги секторлар раҳбарлари аҳоли билан юзма-юз мулоқотлар ўтказиб, ҳар бир мурожаатнинг қонуний, адолатли ечимини топишга масъулият билан ёндашмоқда.

— Вилоят ҳамда туманимиз раҳбарларининг хонадонимизга ташриф буюриб, ташвишу қувончимиз билан қизиқишини, очиғи, кутмаган эдик, — дейди Вобкент тумани марказидаги Нодирабегим кўчасида яшовчи Наргиза Худоёрова. — Улар меҳнатга лаёқатим чекланганини ҳисобга олиб, тикув машинаси беришди ва иш билан таъминлашди. Йил охирига қадар уй-жой ҳам ажратилишини айтишди. Ҳаётимдаги бу ўзгаришлардан хурсандман.

Жиззах вилоятида эса ҳокимлик, прокуратура, ички ишлар ва давлат солиқ хизмати ҳудудий органлари раҳбарлари бошчилик қилаётган секторлар тегишли ҳудудларнинг ўзига хослигини, ютуқ ҳамда муаммоларини чуқур ўрганган ҳолда, аниқ манзилли чора-тадбирларни белгилаб олмоқда. Давлатимиз раҳбарининг бундан буён ҳар бир раҳбарнинг кундалик фаолиятига ўша жойдаги аҳолининг ўзи баҳо беради, деган фикри ушбу секторлар ишида асосий мезонга айланган. 

— Шу йилнинг 2 сентябрида Президентимиз Зарбдор туманига ташриф буюрганида вилоятимиздаги секторлар фаолияти бугунги кун талаби даражасида ташкил қилинмаганини қайд этиб, бу борада муҳим кўрсатмалар берган эди, — дейди Жиззах вилояти прокурори Азимжон Эргашев. — Айни пайтда ушбу кўрсатмалардан келиб чиқиб, ишимизни жонлантиришга ҳаракат қилмоқдамиз. Менга  Зарбдор, Зомин, Янгиобод туманлари бириктирилган. Ушбу ҳудудларда уйма-уй юриб, энг қуйи бўғин — маҳалладаги долзарб муаммолар аниқланмоқда ва зарур чоралар кўрилаяпти. Натижада кўплаб ижтимоий-маиший, меҳнат миграцияси, жиноятчиликка қарши курашиш, тадбиркорлик масалалари бевосита маҳалланинг ўзида ҳал этилаётир. Маҳалла ва туман даражасида ечилмаган муаммоларни эса вилоят, керак бўлса, республика даражасига олиб чиқиб, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича “йўл хариталари”ни ишлаб чиқаяпмиз. 

Ўз навбатида, аҳоли билан юзма-юз мулоқотлар орқали иқтисодиёт тармоқларини, ижтимоий соҳани яхшилашнинг шакл ва усуллари тубдан такомиллаштирилмоқда. Шу асосда жорий йилнинг иккинчи ярми ва умуман, 2017 йилга белгиланган устувор вазифаларни тўлиқ амалга ошириш учун қулай шароит яратилаётир.

Тан олиш керак, вилоятда ҳудудий дастурлар ижроси айрим камчиликлардан холи эмас. Туманларда савдо дўконларида аҳолига хизмат кўрсатишда нақд пул ва нақдсиз ҳисоб-китобда тафовутнинг мавжудлиги, аҳоли бандлигини таъминлаш кўрсаткичларида кўзбўямачилик кузатилаётгани, ҳудудлардаги қатор корхона, ташкилот, муассасалар томонидан квоталанган иш ўринларини ташкил этиш мажбурияти бажарилмаётгани, касб-ҳунар коллежлари битирувчиларини ишга жойлаштириш бўйича тўрт томонлама шартномаларга риоя қилмаслик ҳолатлари аниқланган. Шу билан бирга, қишлоқ жойларда олий тоифали шифокорлар етишмаслиги, электр ва газ таъминотидаги номувофиқликлар  одамлар эътирозига сабаб бўлмоқда. 

Секторлар раҳбарлари ушбу долзарб  масалаларнинг оқилона ечимини топиш қаторида, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларини, фермерларни қўллаб-қувватлаш, улар фаолиятидаги сунъий тўсиқларни бартараф этишга ҳам эътибор қаратаётир. 

Буларнинг барчаси пировард мақсад — мамлакатимизда ҳар бир фуқаронинг ҳаёт сифатини яхшилашга қаратилган ишларни самарали ҳамда изчил рўёбга чиқаришга замин яратади.

Саминжон ҲУСАНОВ,

Истам ИБРОҲИМОВ,

Толибжон ЭРГАШЕВ,

«Халқ сўзи» мухбирлари.

 

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР