Эзгулик тарғиботи
XS.UZ
Январь — октябрь ойларида 141 минг 682 нафар қишлоқ жойларда яшовчи фуқаро иш билан таъминланди Шўрчида йилига 3 минг тонна ип-калава ишлаб чиқарилади Марказий Осиёдаги энг қадимий ёзув Қорақалпоғистондан топилган Австрия банки ўзбекистонлик ёш тадбиркорларга имтиёзли кредитлар тақдим этади Ўзбекистон чемпионати: олтин, кумуш ва бронза медаллари эгалари маълум Ўзбекистон ва Япония терма жамоалари ўртасида ўртоқлик учрашувлари ўтказилади “Амалиёт эътирофи — 2017” ёш журналист кадрлар рағбатлантирилди Тошкентга АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси аъзоси Трент Келли бошчилигидаги делегация келади  Тошкентда Марказий Осиё давлатларининг сув бўйича ҳамкорлигига бағишланган халқаро конференция ўтказилади Ўзбекистонда корейс миллатига мансуб юртдошларимиз истиқомат қилаётганининг 80 йиллигига бағишланган тантанали маросим иштирокчиларига Одамларнинг бунёдкорона меҳнатини қадрлаб, уларга муносиб турмуш шароити яратиш — энг муҳим вазифамиздир Ўзбекистон — Корея Республикаси: Икки томонлама муносабатлар тараққиётида янги босқич Асосий Қонунимиз тарихига бағишланган кўргазма Жамоатчилик назоратининг ҳуқуқий асослари мустаҳкамланмоқда Истиқлолимиз ва истиқболимиз тимсоли «Менинг маҳалламда жиноят содир бўлмаслиги керак» www.mudofaa.uz сайти ишга тушди Президент қарори: Ўзбек миллий мақом санъати маркази ташкил этилади Ўзбек миллий мақом санъатини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида Шавкат Мирзиёев Мун Чжэ Иннинг таклифига биноан 22-25 ноябрь кунлари давлат ташрифи билан Корея Республикасида бўлади Бош прокуратура қошида Ахборот-таҳлил мультимедиа маркази ташкил этилади Ўзбeкистон ва Грузия сиёсий маслаҳатлашувлар ўтказди Шавкат Мирзиёев навбатга ёзилиш учун электрон тизим жорий қилинган оилавий поликлиникага борди Шавкат Мирзиёев: ҳар бир маҳалладаги профилактика инспектори ўрнига уч нафар энг профессионал ходим саралаб олиб бириктирилади Энди электр таъминоти корхонаси вакилини онлайн чақириш мумкин Тошкент шаҳрининг ҳар бир туманида 10 тадан сузиш ҳавзаси қурилиши мумкин Президент Сергели туманидаги 55-сонли мактаб фаолияти билан танишди Президентга Хусусий уй-жойларга хизмат кўрсатувчи профессионал бошқарув компанияси фаолияти ҳақида маълумот берилди ЖССТ экспертлари силга қарши курашиш бўйича Ўзбекистон тажрибасини юқори баҳолашди Шавкат Мирзиёев: бу уйларни бировларга кўз-кўз қилиш учун эмас, аҳоли манфатларини ўйлаб бунёд этмоқдамиз
  • 14 Сентябрь 2017

Эзгулик тарғиботи

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 12 январдаги “Китоб маҳсулотларини чоп этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғибот қилиш бўйича комиссия тузиш тўғрисида”ги фармойиши ёшлар маънавиятини юксалтиришга хизмат қилмоқда. Шунга мувофиқ, юртимизнинг ҳар бир ҳудудида “Китоб олами”, “Китоб дунёси” каби мажмуалар фаолияти йўлга қўйилаяпти.

Китоб тарғиботи билан боғлиқ давра суҳбатлари, учрашувлар уюштирилаётир. Шундай тадбирлардан бири яқинда Карманада ўтказилди.

“Адабиётга эътибор — маънавиятга, келажакка эътибор” шиори остидаги анжуман Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳамда Навоий вилояти ҳокимлиги ташаббуси билан ташкил этилди. Унда шоир-ёзувчилар, китобхонлар, ёшлар қатнашди.

Семинар иштирокчилари дастлаб ҳудуд марказида бунёд этилган “Китоб олами” мажмуасининг очилиш маросими гувоҳига айланишди. Кенг ва шинам савдо залига эга ушбу маскан қисқа фурсатда қад ростлади. Бу ерда китобхонлар учун барча шарт-шароит яратилган бўлиб, унинг фонди 5000 дан зиёд адабиётлардан иборат.

Шундан сўнг анжуман ўз ишини давом эттирди. Мулоқот руҳидаги мазкур тадбирда инсоният тамаддунида китобнинг тутган ўрни, адабиёт ва замон, китобхонлик маданияти хусусида сўз борди. Мамлакатимизда ноширлик фаолияти, мазмунан бой, ғоявий бақувват, бадиий пухта китоблар савдосини олис ҳудудларда ҳам мунтазам ташкил этиш юзасидан таклиф ва мулоҳазалар ўртага ташланди. Шунингдек, китобхон ва муаллиф мулоқотларини мунтазам уюштириш юзасидан фикр-мулоҳазалар билдирилди.

— Бу каби тадбирлар биз, ёшларнинг мутолаа маданиятини оширишга хизмат қилади, — дейди карманалик Бекзод Савуров. — Ўзим кейинги икки йилда 20 дан зиёд бадиий адабиётларни ўқиб чиқдим. Албатта, бундай интилишларимиз билан зукколик, зийраклик каби фазилатларимизни янада камол топтирамиз.

Анжуманда китобхонлик маданиятини юксалтириш, китоб мутолаасини одобнинг ажралмас меъёрларидан бирига айлантириш, ноширлик фаолиятининг долзарб масалалари юзасидан фикр-мулоҳазалар ўртага ташланди. Китоб тарғиботи борасида Маънавият ва маърифат марказининг ҳудудий бўлинмалари олдида турган вазифалар юзасидан тавсиялар берилди.

Темур ЭШБОЕВ,

«Халқ сўзи» мухбири.

 

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР