XS.UZ
Янги даврни бошлаб берган тарихий ташриф Самимий қутлов Ўзбекистон Президентининг БМТ Бош Ассамблеяси 72-сессиясидаги нутқи жаҳон оммавий ахборот воситалари нигоҳида Аграр соҳа ривожида муҳим босқич Депутатлар инсон манфаатларини таъминлашга қаратилган қонун лойиҳаларини кўриб чиқдилар Халқ билан мулоқотнинг ноёб тизими Фракцияларда долзарб қонун лойиҳалари кўриб чиқилди Ислом дини бизни эзгулик ва тинчликка, асл инсоний фазилатларни асраб-авайлашга даъват этади Замонавий қурилмалар ва интерактив хизматлар Ҳаракатлар стратегияси: дастлабки натижалар халқимиз ҳаётида намоён бўлмоқда Жаҳон жамоатчилиги Ўзбекистонда кечаётган ўзгаришларни юксак баҳоламоқда Россия Федерацияси делегацияси Самарқандда Тиббий-илмий янгиликлар ва истиқбол Мурожаатлар ижроси бўйича батафсил ахборот берилди Келажак тараққиётимизнинг муҳим омили Тинчлик — энг улуғ неъмат Биохилмахилликни асраш Илғор тажрибалар оммалаштирилаяпти Ҳарбий спортчилар: «Муваффақиятларимиз — жонажон Ватанимизга чексиз меҳр-муҳаббатимиз ифодаси» Вакилларимизнинг муносиб иштироки Яна бир нуфузли мусобақа Маърифат чароғбони Ўзбекистон Республикаси Президентининг АҚШга ташрифи самарали бўлди Ўзбекистон — АҚШ бизнес форуми Россия Федерацияси делегацияси ташрифи Ўзбекистон — дунё нигоҳида Тараққиёт ва фаровонлик йўлида Орол фожиаси — глобал муаммо Бюрократик тўсиқлар барҳам топмоқда Яхши қўшничилик ва мустаҳкам дўстлик ифодаси
  • 13 Сентябрь 2017

Билим ва иқтидорга муносиб таклиф

Пойтахтимиздаги Ёшлар ижод саройида навқирон авлод вакиллари учун меҳнат ярмаркаси очилди.

Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг Тошкент шаҳар Кенгаши, Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Тошкент шаҳар бошқармаси ҳамкорлигида ташкил этилган меҳнат ярмаркасидан кўзланган мақсад йигит-қизларни ишга жойлаштириш ва уларнинг ўз бизнесларини йўлга қўйишларига кўмаклашишдан иборат.

Тадбирнинг очилишида сўзга чиққанлар мамлакатимизда янги иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли даромадларини ошириш давлатимиз ижтимоий сиёсатининг устувор йўналишларидан бири эканини таъкидлашди. Ярмаркада, асосан, таълим муассасалари битирувчилари, муддатли ҳарбий хизматни ўтаб қайтганлар, хотин-қизлар ва аҳолининг эҳтиёжманд қатламлари бандлигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилаётир. Унда пойтахтимиздаги 450 дан зиёд ташкилотлар, бирлашмалар, йирик ишлаб чиқариш ва қурилиш корхоналари, шунингдек, кичик бизнес ҳамда тадбиркорлик субъектлари ўзларининг фаолият йўналишларига доир 8 мингдан ортиқ бўш иш ўринлари билан қатнашмоқда. Таклиф қилинаётган маошларнинг икки миллион сўмгача экани ёшлардаги иштиёқни янада орттираяпти.

— Айни пайтда дунёнинг кўпгина ривожланган давлатларида ишсизлик даражаси аҳоли, айниқса, ёшлар орасида кўпаяётганининг гувоҳи бўлиб турибмиз, — дейди Тошкент тижорат ва тадбиркорлик касб-ҳунар коллежи ўқувчиси Аброр Мирзааҳмедов. — Юртимизда эса ёшлар доимо эътиборда. Бундай тадбирларнинг мунтазам равишда ташкил этилаётганидан жудаям хурсандмиз. Ўзим инглиз ва рус тилларини биламан. Тез орада хусусий корхонада фаолият юритиб, танлаган касбим бўйича салоҳиятимни рўёбга чиқармоқчиман.

Ярмарка давомида иш берувчилар томонидан амалий кўргазмалар ҳам ўтказилаяпти. Мисол учун, қурилиш, пайвандлаш, озиқ-овқат, сут ҳамда қандолат маҳсулотлари ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш соҳаси, жумладан, тикиш-бичиш ва сартарошлик бўйича маҳорат сабоқлари уюштирилаётир.

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Тошкент шаҳар Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари Акмал Жумабоевнинг қайд этишича, бу каби анжуманлар иш берувчилар ва меҳнатга лаёқатли фуқаролар ўртасидаги ҳамкорликни кучайтириш, фуқароларни меҳнат бозоридаги сўнгги маълумотлардан бохабар этишга хизмат қилмоқда.

Бу галги тадбирнинг яна бир ўзига хос жиҳати, унда пойтахтимиздаги 30 дан ортиқ тижорат банклари имтиёзли кредитлар олишга кўмаклашиш, қулай ҳамда соддалаштирилган кичик бизнес лойиҳаларини тақдим этиш ва белгиланган солиқ имтиёзлари қўлланилишига доир кўргазмали тақдимотлари билан қатнашмоқда.

— Бизнес ғоям билан Халқ банкининг Шайхонтоҳур филиалига мурожаат қилдим, — дейди ёш тадбиркор Азамат Мансуров. — Улар таклифимни қўллаб-қувватлаш истагида эканликларини билдиришди. Яқин орада имтиёзли кредитга эга бўлиб, тенгдошларим учун яна янги иш ўринларини ҳам кўпайтираман.

Меҳнат ярмаркасига келган Юнусобод туманилик Наргиза Жўраеванинг айтишича, у касб-ҳунар коллежини тамомлагач, сўнгги йилларда фарзанд тарбияси билан машғул бўлган.

— Бу ерда тақдим этилган маълумотлар билан батафсил танишиб, оилавий ша-роитимга мос иш топдим, — дейди у. — Бу каби меҳнат ярмаркаларининг ташкил этилиши иш берувчи учун ҳам, ишлаш истагида бўлган фуқаролар учун ҳам жуда яхши имконият.

Ярмарка бугун ҳам давом этади.

Омонулла ФАЙЗИЕВ,

«Халқ сўзи» мухбири.

 

 

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+

Кўп ўқилган