XS.UZ
Янги даврни бошлаб берган тарихий ташриф Самимий қутлов Ўзбекистон Президентининг БМТ Бош Ассамблеяси 72-сессиясидаги нутқи жаҳон оммавий ахборот воситалари нигоҳида Аграр соҳа ривожида муҳим босқич Депутатлар инсон манфаатларини таъминлашга қаратилган қонун лойиҳаларини кўриб чиқдилар Халқ билан мулоқотнинг ноёб тизими Фракцияларда долзарб қонун лойиҳалари кўриб чиқилди Ислом дини бизни эзгулик ва тинчликка, асл инсоний фазилатларни асраб-авайлашга даъват этади Замонавий қурилмалар ва интерактив хизматлар Ҳаракатлар стратегияси: дастлабки натижалар халқимиз ҳаётида намоён бўлмоқда Жаҳон жамоатчилиги Ўзбекистонда кечаётган ўзгаришларни юксак баҳоламоқда Россия Федерацияси делегацияси Самарқандда Тиббий-илмий янгиликлар ва истиқбол Мурожаатлар ижроси бўйича батафсил ахборот берилди Келажак тараққиётимизнинг муҳим омили Тинчлик — энг улуғ неъмат Биохилмахилликни асраш Илғор тажрибалар оммалаштирилаяпти Ҳарбий спортчилар: «Муваффақиятларимиз — жонажон Ватанимизга чексиз меҳр-муҳаббатимиз ифодаси» Вакилларимизнинг муносиб иштироки Яна бир нуфузли мусобақа Маърифат чароғбони Ўзбекистон Республикаси Президентининг АҚШга ташрифи самарали бўлди Ўзбекистон — АҚШ бизнес форуми Россия Федерацияси делегацияси ташрифи Ўзбекистон — дунё нигоҳида Тараққиёт ва фаровонлик йўлида Орол фожиаси — глобал муаммо Бюрократик тўсиқлар барҳам топмоқда Яхши қўшничилик ва мустаҳкам дўстлик ифодаси
  • 13 Сентябрь 2017

Тафаккур хазинаси

14 — 16 сентябрь кунлари мамлакатимизда “Соғлом ва маънавий етук авлод — юрт келажаги!” шиори остида “Болалар китоби” учинчи республика фестивали ўтказилади.

Юртимизда ёшларни комил инсонлар этиб тарбиялаш, хусусан, уларнинг маънавиятини юксалтириш, китоб мутолаасига бўлган меҳрини оширишга катта эътибор қаратилмоқда. Хусусан, Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 12 январдаги -“Китоб маҳсулотларини чоп этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғибот қилиш бўйича комиссия тузиш тўғрисида”ги фармойишида бу борада қатор устувор вазифалар белгилаб берилган. Шунга мувофиқ, нашриётлар, босмахоналарнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, ахборот-ресурс марказлари фаолиятини ривожлантириш, ўқувчиларга сифатли босма маҳсулотлар етказиб бериш бўйича қизғин жараён кетмоқда.

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида ўтказиладиган -“Болалар китоби” фестивалидан кўзланган асосий мақсад ҳам мустақиллик йилларида -адабиёт, маданият ва ноширлик соҳаларида қўлга киритилган ютуқларни жамоатчиликка етказиш, ўғил-қизларнинг китобга қизиқишини кучайтиришдан иборат.

Тадбирларда юртимизда фаолият юритаётган 60 дан зиёд нашриёт ва матбаа корхоналари ўз маҳсулотларини ҳавола этади. Шу билан бир қаторда, нашриётларнинг тўрт юз номдаги янги китоблари тақдимотлари, ижодкорлар билан учрашувлар ўтказилиши ҳам режалаштирилган.

Фестиваль доирасида “Энг фаол ёш китобхон”, “Ёш китобсевар”, “Менинг биринчи китобим”, “Китобхон оила” каби мавзуларда интеллектуал ўйин ва викториналар, “Мен севган китоблар” мавзуида ижтимоий сўровнома ўтказилади.

Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлигида фестиваль олдидан ўтказилган матбуот анжуманида ана шу ҳақда батафсил маълумот берилди.

О. ЛУТФУЛЛАЕВ.

 

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+

Кўп ўқилган