XS.UZ
Янги даврни бошлаб берган тарихий ташриф Самимий қутлов Ўзбекистон Президентининг БМТ Бош Ассамблеяси 72-сессиясидаги нутқи жаҳон оммавий ахборот воситалари нигоҳида Аграр соҳа ривожида муҳим босқич Депутатлар инсон манфаатларини таъминлашга қаратилган қонун лойиҳаларини кўриб чиқдилар Халқ билан мулоқотнинг ноёб тизими Фракцияларда долзарб қонун лойиҳалари кўриб чиқилди Ислом дини бизни эзгулик ва тинчликка, асл инсоний фазилатларни асраб-авайлашга даъват этади Замонавий қурилмалар ва интерактив хизматлар Ҳаракатлар стратегияси: дастлабки натижалар халқимиз ҳаётида намоён бўлмоқда Жаҳон жамоатчилиги Ўзбекистонда кечаётган ўзгаришларни юксак баҳоламоқда Россия Федерацияси делегацияси Самарқандда Тиббий-илмий янгиликлар ва истиқбол Мурожаатлар ижроси бўйича батафсил ахборот берилди Келажак тараққиётимизнинг муҳим омили Тинчлик — энг улуғ неъмат Биохилмахилликни асраш Илғор тажрибалар оммалаштирилаяпти Ҳарбий спортчилар: «Муваффақиятларимиз — жонажон Ватанимизга чексиз меҳр-муҳаббатимиз ифодаси» Вакилларимизнинг муносиб иштироки Яна бир нуфузли мусобақа Маърифат чароғбони Ўзбекистон Республикаси Президентининг АҚШга ташрифи самарали бўлди Ўзбекистон — АҚШ бизнес форуми Россия Федерацияси делегацияси ташрифи Ўзбекистон — дунё нигоҳида Тараққиёт ва фаровонлик йўлида Орол фожиаси — глобал муаммо Бюрократик тўсиқлар барҳам топмоқда Яхши қўшничилик ва мустаҳкам дўстлик ифодаси
  • 13 Сентябрь 2017

Ранг кўр, ҳол сўр

ёхуд айрим зиё масканларидаги нохуш ҳолатлар хусусида

Юртимизда аҳоли, айниқса, ёшлар маънавиятини юксалтириш, навқирон авлод вакилларини миллий ва умуминсоний қадриятлар руҳида тарбиялашга устувор вазифа сифатида қаралмоқда. Президентимиз томонидан 2017 йил 12 январда имзоланган “Китоб маҳсулотларини чоп этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғибот қилиш бўйича комиссия тузиш тўғрисида”ги фармойиш бу йўналишдаги ишларни янги босқичга кўтараяпти.

Муҳими, мазкур масалага юртдошларимиз ҳам бефарқ эмас. Олот тумани ахборот-ресурс маркази ходими Норжон Сафарованинг таҳририятимизга йўллаган мактуби шундан далолат беради. Ушбу хат бизни жойлардаги зиё масканларининг ҳақиқий аҳволи билан яқиндан танишишга ундади.

Олот тумани ахборот-ресурс маркази 1-мактаб қошида фаолият кўрсатмоқда. Бисотида 9 мингдан зиёд китоблар мавжуд. Кейинги пайтда масканнинг адабиётлар фондини бойитиш борасида ҳам бирмунча ижобий ишлар қилинди. Жумладан, жорий йилда Халқ таълими вазирлиги томонидан ўзбек ва чет эл ёзувчиларининг бадиий асарлари ҳамда энциклопедиялардан иборат 28 номдаги 4732 та китоб туман ахборот-ресурс маркази ва умумтаълим мактаблари кутубхоналарига етказиб берилди. 

Аммо муассасага кирган кишининг нигоҳи, аввало, ранг-баранг адабиётларга эмас, балки зах тортган деворлару қийшиқ полга тушиши тайин. Томдан чакка ўтишини айтмайсизми?! Ажабланарлиси, бу ер бир йўла ҳам китоб фонди, ҳам ўқув зали вазифасини ўтаяпти. Боз устига, марказ ходимлари ёзнинг жазирамасию қишнинг изғиринли кунларида ҳам шу хонада ишлашади. Ён томондаги залнинг аҳволига боқиб, этингиз жунжикади. Яроқсизлиги учун поли қўпорилган. Киришга одамнинг юраги бетламайди.

— Қишда мана бу кичкина хонада қўлбола печка ёқиб ўтирамиз, — дея бизни ичкарига бошлайди марказ раҳбари Йўлдош Норов.

“Хизматингиздан фойдаланувчи аҳоли мазкур ҳолни қандай қабул қилади? Ёш китобхонлар-чи? Улар бу ноқулайликлардан азият чекишмайдими? Қолаверса, китобларни асраб-авайлаш учун залдаги ҳарорат мўътадил бўлиши керак эмасми?” 

Афсуски, ушбу саволларга тайинли жавоб ололмадик.

— Туманимизда китобга меҳр қўйган ёшлар жуда кўп, — дейди Норжон Сафарова. — Ўғил-қизларимиз келажаги ҳақида қайғурсак, уларнинг билимини мустаҳкамлашлари, дунёқарашини бойитишлари учун зарур шарт-шароит яратиб бериш керак-ку, ахир. Марказимизни қўя туринг, туманимизнинг бир қатор мактаблари кутубхоналарида ҳам аҳвол талаб даражасида эмас.

“Ранг кўр, ҳол сўр”, деганларича бор экан. Тумандаги 3-умумтаълим мактаби кутубхонасининг томидан чакка ўтади. Поли яроқсиз аҳволда. Китоб жавонлари етишмайди. Минг нафарга яқин ўғил-қизлар таълим олаётган билим даргоҳида, муассаса вакиллари эътироф этишганидек, китобсевар ўқувчилар сафи жуда кенг. Мабодо, лоақал уларнинг ўн нафари бирваракайига келиб, шу ерда мутолаа қилмоқчи бўлса, кутубхоначи ноқулай вазиятда қолади. Негаки, стол-стул етишмайди. Бори ҳам “умр”ини ўтаб бўлган. Энг таажжублиси, ахборот-ресурс маркази ҳалигача компьютер билан таъминланмаган.

Тумандаги 4 ва 24-умумтаълим мактаблари кутубхоналарида ҳам шунга ўхшаш муаммоларга дуч келасиз.

Сирасини айтганда, нафақат Олот, балки бошқа туманлар ахборот-ресурс марказларида ҳам аҳвол мақтагулик даражада эмас. Масалан, Когон тумани ахборот-ресурс маркази ўтган асрнинг 50-йилларида қурилган, мослаштирилган бинода фаолият олиб бораяпти. Мебеллари эскирган. Жиҳозлар етишмайди. Муассаса раҳбари Замира -Рашидованинг билдиришича, жамоанинг мутасаддиларга ахборот-ресурс маркази биносини таъмирлаш, керакли жиҳозлар ажратилишида кўмаклашиш, интернетга уланиш учун ёрдамлашиш тўғрисидаги мурожаатлари сувга тушган тошдек изсиз кетаётир.

— Ахборот олувчилар келишган паллада жуда ноқулай аҳволда қоламиз, — дейди марказ раҳбари ўринбосари Маҳфират Нуриддинова. — Кўриб турганингиздек, стуллар етишмайди. Китобларни қўйиш учун жавонлар йўқ. Биномиз таъмирталаб.

Дарҳақиқат, марказ раҳбари туманнинг собиқ ва ҳозирги ҳокимига, молия бўлими раҳбарига ёзма мурожаатлар қилиб, Ўзбекистон Республикасининг “Ахборот-кутубхона фаолияти тўғрисида”ги Қонуни талабларидан келиб чиққан ҳолда, аҳоли кенг қатлами тезкор ҳамда сифатли ахборотлар билан таъминлаб борилиши учун имкониятлар яратиш, электрон кутубхона ташкил этиш ва электрон каталоглар юритиш каби муҳим масалаларда кўмак сўраган. Бу маскан исми жисмига мос бўлмоғи зарурлигини эслатган. Аммо муз ўрнидан қўзғамаяпти. Аҳолига, айниқса, ёшларга зиё улашиши керак бўлган даргоҳнинг ўзи зиёга муҳтожлигича қолмоқда.

Юқоридагилардан кўринадики, ахборот-ресурс марказлари ва умумтаълим мактаблари кутубхоналаридаги айрим муаммолар, чунончи, стол-стул, китоб жавони, бино таъминотини маҳалла, туман, борингки, вилоят миқёсида ҳал этиш мумкин. Аммо кадрлар масаласи-чи? Вилоятда бу борадаги аҳвол қандай?

— Айни пайтда халқ таълими тизимидаги ҳудудий ахборот-ресурс марказларида жами 149 нафар ходим меҳнат қилмоқда, — дейди вилоят ахборот-ресурс маркази раҳбари ўринбосари Насиба Аминова. — Уларнинг 19 нафари олий маълумотли. Шулардан атиги ўн нафари кутубхоначи мутахассислигига эга. 

Халқимизда “Чумчуқ сўйса ҳам, қассоб сўйсин”, деган гап бор. Олий маълумотли, малакали кутубхоначи кадрлар етишмагач, соҳага у қадар алоқаси бўлмаган кишиларни жалб қилишга тўғри келади. Қолаверса, кадрларни ишга олиш ваколати ахборот-ресурс марказларига берилмаган. Булар ҳам жойларда кутубхоначилик фаолиятини оқилона йўлга қўйишда қийинчиликларни юзага келтираяпти. Ҳисоб-китобларга қараганда, вилоятда айни дамда эллик нафарга яқин олий маълумотли кутубхоначи кадрларга эҳтиёж бор.

Болаларимизнинг китобдан узоқлашиб кетмасликлари, мутолаа маданиятини юксалтиришларида малакали кутубхоначи кадрлар билими, салоҳияти, жонкуярлиги муҳим аҳамият касб этади.

Табиийки, юқорида алоҳида қайд этганимиз — “Китоб маҳсулотларини чоп этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғибот қилиш бўйича комиссия тузиш тўғрисида”ги фармойиш шарофати билан тизимдаги кўплаб масалаларга ечим топилади. Зеро, Президентимиз “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракатининг IV қурултойидаги нутқида таъкидлаганидек, “...биз фарзандларимизнинг онги, дунёқараши асрлар давомида синовдан ўтган, юксак маънавият хазинаси бўлган жаҳон ва миллий адабиётимиз асосида эмас, балки қандайдир шубҳали, зарарли ахборотлар асосида шаклланишига бепарво қараб туролмаймиз”.

Истам ИБРОҲИМОВ,

«Халқ сўзи» мухбири.

 

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+

Кўп ўқилган