Бой мерос ва анъаналар тараннуми
XS.UZ
Президент қарори: Ўзбек миллий мақом санъати маркази ташкил этилади Ўзбек миллий мақом санъатини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида Шавкат Мирзиёев Мун Чжэ Иннинг таклифига биноан 22-25 ноябрь кунлари давлат ташрифи билан Корея Республикасида бўлади Бош прокуратура қошида Ахборот-таҳлил мультимедиа маркази ташкил этилади Ўзбeкистон ва Грузия сиёсий маслаҳатлашувлар ўтказди Шавкат Мирзиёев навбатга ёзилиш учун электрон тизим жорий қилинган оилавий поликлиникага борди Шавкат Мирзиёев: ҳар бир маҳалладаги профилактика инспектори ўрнига уч нафар энг профессионал ходим саралаб олиб бириктирилади Энди электр таъминоти корхонаси вакилини онлайн чақириш мумкин Тошкент шаҳрининг ҳар бир туманида 10 тадан сузиш ҳавзаси қурилиши мумкин Президент Сергели туманидаги 55-сонли мактаб фаолияти билан танишди Президентга Хусусий уй-жойларга хизмат кўрсатувчи профессионал бошқарув компанияси фаолияти ҳақида маълумот берилди ЖССТ экспертлари силга қарши курашиш бўйича Ўзбекистон тажрибасини юқори баҳолашди Шавкат Мирзиёев: бу уйларни бировларга кўз-кўз қилиш учун эмас, аҳоли манфатларини ўйлаб бунёд этмоқдамиз Наманганда ўтказилган бўш иш ўринлари ярмаркасида 135 фуқаро ишли бўлди Шавкат Мирзиёев Сергели туманига ташриф буюради Президент қарори: ЎзМУда “Таэквондо ва спорт фаолияти” факультети ташкил этилади Президент фармони: 2018 йил 1 январдан бошлаб истеъмол қилинадиган сув учун олдиндан ҳақ тўланади Президент қарори: алоҳида иқтидор талаб этиладиган муайян соҳаларга тест синовлари бекор қилинди Маҳаллийлаштириш дастури самаралари Ўзбекистон — умумий уйимиз Осойишталик учун курашиш керак Ислом — тинчлик ва эзгулик дини Республика олий таълим муассасалари бакалавриатига кириш тест синовларини ўтказиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида Сув таъминоти ва сув чиқариш хизмати кўрсатиш соҳасида тўлов интизомини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети таркибида “Таэквондо ва спорт фаолияти” факультетини ташкил этиш тўғрисида Манфаатли ҳамкорлик алоқаларни ривожлантириш масалалари муҳокама этилди Рустам Жангабоевга Президент совғаси – “Nexia” автомобилининг калити топширилди Термизда Афғонистон фуқароларини ўқитиш маркази очилади Самарқандда замонавий стандартларга мос туристик автобуслар ишлаб чиқарилади Самарқандда “Volkswagen” машиналари ишлаб чиқарилади
  • 09 Сентябрь 2017

Бой мерос ва анъаналар тараннуми

8 сентябрь куни пойтахтимизда “O‘zbegim” миллий қадриятлар фестивали ва халқ сайли бўлиб ўтди.

Истиқлолнинг 26 йили давомида Ўзбекистонимиз, чин маънода, обод мамлакатга айланди.

Бугун Президентимиз Шавкат Мирзиёев раҳнамолигида юртимиз иқтисодий салоҳияти, маънавий-маърифий, ижтимоий-сиёсий имкониятлари нечоғли улкан эканлигини дунёга янада кенгроқ намоён қилаяпти. Инсон манфаатларини таъминлашга қаратилган ислоҳотлар жаҳон ҳамжамияти томонидан юксак эътироф этилмоқда.

Зеро, Юртбошимизнинг Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 26 йиллиги муносабати билан Ўзбекистон халқига байрам табригида таъкидланганидек: “Жонажон Ватанимизнинг кўп минг йиллик тарихида янги давр — эркинлик ва озодлик, миллий тикланиш ва тараққиёт даври бошланди. Биз бугун халқимизнинг хоҳиш-иродаси билан танлаб олган, истиқлол йилларида босиб ўтган оғир ва машаққатли, шу билан бирга, ғоят шарафли йўлимизни сарҳисоб қилар эканмиз, тарихан қисқа бир даврда ўз тақдиримизни ўзимиз ҳал этиш, жаҳон ҳамжамиятида муносиб ўрин эгаллаш, миллий давлатчилигимизни, азалий қадрият ва урф-одатларимизни, муқаддас динимизни тиклаш, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш борасида улкан ютуқ ва марраларни қўлга киритганимизни фахр билан тилга оламиз”.

Дарҳақиқат, мустақиллик йилларида азалий урф-одатларимиз тикланиб, миллий қадриятларимиз бўй кўрсатди. Халқ сайиллари, Рамазон ҳамда Қурбон ҳайитлари, Наврўз каби байрамларимиз эмин-эркин, кўтаринки руҳда ўтказилаяпти. Мустақиллигимизнинг 26 йиллик шодиёналари шукуҳи давом этаётган айни кунларда юртимиз аҳли яна бир қувончли дамлар суруридан баҳраманд бўлди. Тошкент шаҳрида ташкил қилинган “O‘zbegim” миллий қадриятлар фестивали юртдошларимиз ва хорижлик меҳмонларнинг чинакам байрам сайлига айланди.

Мазкур кенг қамровли фестиваль давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 31 майдаги “Маданият ва санъат соҳасини янада ривожлантириш ва такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида “Milliy” телеканали ҳамда бир қатор ташкилотлар ҳамкорлигида уюштирилди. Тадбирдан кўзланган асосий мақсад азалий қадриятларимиз, урф-одат ва анъаналаримизни асраб-авайлаш, тарғиб этиш, улар билан халқаро жамоатчиликни яқиндан таништириш, мамлакат сайёҳлик салоҳиятини янада юксалтиришга ҳисса қўшишдан иборат.

Фестивални кўтаринки руҳда ўтказиш учун пойтахтимизнинг Сайилгоҳ кўчаси, “Ўзбекистон” халқаро анжуманлар саройи олдидаги майдон, шунингдек, Марказий банк ёнидаги Халқаро керамика боғи, Матбуотчилар кўчасининг 32-уй майдони, “Болажон” истироҳат боғи, умуман, ўндан ортиқ ҳудудлар байрамона безатилди. Бу жойлар давлат ҳамда жамоат ташкилотлари вакиллари, фан ва маданият намояндалари, театр ҳамда кино актёрлари, чет эллик меҳмонлар, нуроний отахону онахонлар, ёшлар билан гавжум бўлди. Болажонлар турли ўйин қурилмаларида завқу шавққа тўлишди. Санъат усталари, ижрочи ёшларнинг қўшиқлари кўнгилларга хушнудлик улашди.

Тадбирнинг энг ёрқин воқеаси — катта ҳажмдаги ўзбек паловининг тайёрланиши бўлди. Ушбу жараённи бевосита кузатиш ва таомни баҳолаш учун “Guinness World Records” ташкилоти вакиллари ташриф буюрди.

Сайил иштирокчилари турли жойларга ўрнатилган 17 та улкан экран орқали паловнинг тайёрланиш жараёнини томоша қилиш имконига эга бўлишди. Бундан ташқари, “Milliy” телеканали ҳамда “Guinness World Records”нинг “Facebook”даги саҳифаси орқали ҳам мазкур тарихий воқеа бутун дунёга тўғридан-тўғри намойиш этилди.

Мегапаловга, табиийки, рекорд миқдорда масаллиқ сарфланди. Хусусан, 1500 килограмм мол гўшти, 400 килограмм қўй гўшти, 220 килограмм думба, 1900 килограмм гуруч, 2700 килограмм сабзи, 220 килограмм пиёз, 440 литр ўсимлик ёғи, 57 килограмм туз, 100 килограмм нўхат, 190 килограмм майиз, 5 килограмм зира, 1 килограмм зарчава ва 350 литр сув солинди.

Таом диаметри 4,2 метр, ҳажми деярли 8 минг литр бўлган қозонда пиширилди. Олмалиқ кон-металлургия заводида махсус қуйилган ушбу қозоннинг оғирлиги 7070 килограмм, чуқурлиги 1,5 метр. Қозон жойланган ўчоқ эса 3 тонна оғирликка эга. Капгирларнинг узунлиги 2 метр.

Ош тайёр бўлгач, у махсус электрон тарозида ўлчанди. Бу ҳолатни хорижлик экспертлар ўз ёндафтарчаларига қайд этиб -боришди. Шундан сўнг “Guinness World Records” вакили Ричард Стеннинг ўз хулосасини билдирди.

— Таом ҳамда қозоннинг умумий вазни қарийб 14450 килограммни ташкил қилди, — деди эксперт. — Паловнинг ҳажми эса 7360 килограммга тенг. Ошни тайёрлаш жараёнида Гиннеснинг рекордлар китоби талабларига тўлиқ риоя этилди. Демак, палов тайёрлаш бўйича жаҳон рекорди ўрнатилди. Бу, албатта, Гиннеснинг рекордлар китобига киритилади. Мазкур муваффақият билан барча ўзбекистонликларни табриклайман.

Фестиваль иштирокчилари Ўзбекистоннинг 50 дан ортиқ энг тажрибали ошпазлари пиширган паловдан татиб кўриш имконига эга бўлишди.

— Фестиваль ҳақида бир неча кун аввал эшитиб, унда қатнашиш учун атайин пойтахтимизга келдик, бундан жуда хурсандмиз, — дея дил изҳорини баён этади ўзини Наманган вилоятининг Поп туманидан деб таништирган Адиба ая Латипова. — Юртимизнинг ҳар бир гўшаси тобора чирой очиб, замонавий кўриниш касб этаётир. Шундай эзгуликлар бардавом бўлсин, байрамларимиз байрамларга, тўйларимиз тўйларга уланаверсин.

Шу куни “Ўзбекистон” халқаро анжуманлар саройи олдидаги майдонда оқшомга қадар гала-концерт намойиш қилинди. Шунингдек, “Fashion show” модалар кўргазмаси ўтказилди.

“O‘zbegim” миллий қадриятлар фестивали ва халқ сайли барчага олам-олам қувонч бахш этди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. Арипов иштирок этди.

Омонулла ФАЙЗИЕВ,

«Халқ сўзи» мухбири.

Шомурот ШАРАПОВ ва

Ҳасан ПАЙДОЕВ олган суратлар.

 

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР